Chili
Чили, Чили Республикаси (испанча: Репúблиcа де Чиле) — Жанубий Американинг жануби-ғарбида жойлашган давлат. Майдони — 756 102 км². Аҳолиси — 18 664 652 киши (2024). Пойтахти — Сантяго шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 13 вилоят (регион), жумладан, Сантяго пойтахт вилоятига бўлинади. Тинч океани ва унинг ўртасидаги узун тор ер участкасини эгаллайди. Андес. Ғарбда у Тинч океани билан ювилади, шарқда Аргентина, шимолда Перу ва шимоли-шарқда Боливия билан чегарадош.
Чили Республикаси Репúблиcа де Чиле
| |
|---|---|
|
Шиор: Пор ла разóн о ла фуэрза (Испанча: Сабаб орқали ёки Куч билан) | |
|
Мадҳия: Ҳимно Наcионал де Чиле (Чили Давлат Мадҳияси) | |
|
| |
| Пойтахт | Сантияго |
| Расмий тил(лар) | Испанча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Жосé Антонио Каст | |
| Мустақиллик (Испаниядан) | |
• Сана |
18-сентабр 1810 |
| Майдон | |
• Бутун |
756,950 км2 (38-ўрин) |
• Сув (%) |
1.07 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
16,136,137 (60-ўрин) |
| • Зичлик | 21/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$185,100 мил. (45-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$11,471 |
| Пул бирлиги | Унидадес де форменто (CЛФ) |
| Вақт минтақаси | УТC–3 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC–3 |
| Қисқартма | CИ |
| Телефон префикси | 56 |
| Интернет домени | .cл |
|
| |
Давлат тузуми
Чили — республика. Амалдаги конституцияси 1980-йилда кабул қилинган ва 1981-йилдан кучга кирган; 1989, 1994, 2004-йилларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2022-йилдан Габриэл Борик Фонт), у умумий тўғри ва яширин овоз бериш нули билан 4 йил мудсатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни сенат ва депутатлар палатасидан иборат Миллий конгресс, ижрочи ҳокимиятни президент амалга оширади; президент хукуматга ҳам бошчилик қилади.
Табиати
Чили шимолидан жанубига Тинч океан соҳили бўйлаб 4300 км га чўзилган, ҳудудининг катта қисмини Анд тоғлари (баландлиги 6880 м гача), шимолини Атакама чўли эгаллаган. Мамлакат жанубида Патогония текислиги жойлашган. Чили ҳудуди таркибига қирғоққа яқин бир неча орол, Оловли Ер оролининг гъарбий қисми ҳамда Тинч океандаги баъзи ороллар (Пасха ороли ва бошқалар) киради. Релефида 3 бўйлама минтақа яққол кўринади: шарқда Анднинг Бош Кордилера тоғлари, ғарбда соҳил бўйи Кордилера тизмаси ва тоғ оралиғи ботиғида Бўйлама водий бор. Чилида вулкан кўп; тезтез зилзилалар бўлиб туради. Чили ҳудудида мис, табиий селитра, молибден, соф олтингугурт, темир рудаси, марганец, қўрғошин, олтин, кумуш, тошкўмир, рух, барит, нефт, газ конлари бор. Иқлими шимолий қисмида тропик чўл иклими (йиллик ёғин 50 мм дан кам). Субтропик Ўрта Чилининг шимолида иқлим қуруқ (йиллик ёғин 100–200 мм), марказида ўрта денгиз иқлими, қишда ёмғир ёғади (Сантяго шаҳрида йилига 350 мм), жанубида нам субтропик икдим (йиллик ёғин 2000–2500 мм). Жанубий Чилида иклим мўътадил океан иклими, ёғин кўп ёғади (йилига 3000–7000 мм). Тоғларда музликлар бор. Ўртача ойлик темпатура шимолида 12–16° дан (июлда) 18–22° гача (январда), марказида 8–20°, жанубида 8–15°. Деярли ҳамма дарёлари жуда қисқа ва Тинч океан хавзасига мансуб. Шимолий Чилида Лоа дарёсидан бошқа оқар сув йўқ. Жанубида эса дарёлар йил давомида серсув. Шимолий Чилида тупроқ ва ўсимлик қоплами яхши ривожланмаган. Ўрта Чилининг шимолий чала чўл, марказида сур жигарранг ва жигарранг тупрокларда ксерофил буталар усади. Анд тоғларининг ўрта ён бағирлари қорақайин ўрмонлари билан қопланган, ундан юқориси тоғ даштлари. Ўрта Чилининг жанубидаги қўнғир ўрмон ва ботқоқли тупроқларда қалин ўрмонлар, Анд тоғларида қорақайинигна баргли ўрмонлар ва алп ўтлоклари бор. Жанубида субантарктика аралаш ўрмонлари, чекка жанубида ботқоқлашган ўтлоқлар ва торфли ерлар учрайди. ҳайвонот дунёси хилма-хил. Чили шимолида агуарачай тулкиси, пума, судралиб юрувчилар, жанубида пуду ва уэмул буғулари, америка сассиқкўзани, сувсар, магеллан тулкиси ва бошқа яшайди. Чилида Виляррика, Бернардо Ў Хиггинс, Алберто Агостини, Лос Парагуас, Перес Росалес ва бошқа миллий боғлар ҳамда қўриқхоналар ташкил этилган (жумладан, Пасха ва ХуанФернандес о.ларида).
Аҳолиси
Аҳолисининг 90% чилилар. Мамлакатнинг туб аҳолиси араукан, кечуа ва аймара индейсларидир. Расмий тил — испан тили. Диндорларнинг аксарияти католиклар. Шаҳар аҳолиси 86%. Йирик шаҳарлари — Сантяго, Валпараисо, ВиняделМар.
Тарихи
Чили ҳудудида қадимдан индейс қабилалари яшаган. ХВ асрда мамлакатнинг шимолий қисмини инклар эгаллаб олди. ХВИ асрнинг 30-йилларида Чилига испан конкистадорлари бостириб кирди. ХВИ асрнинг ўрталарида Чили ҳудуди Испаниянинг Перу вицеқироллиги таркибига кирган. 1810-йил июлда испанлар зулмига қарши халқ қўзғолони бошланди. 18-сентабрда миллий ҳукумат хунтаси ташкил топди. Америка қитъасидаги Испания мустамлакаларининг мустақиллик учун олиб борган уруши йилларида (1810–26) Чили мустақиллиги эълон қилинди (1818-йил 12-феврал). 1823-йил қулчилик бекор қилинди. ХИХ аср ўрталаридан Чилига чет эл сармоялари кириб кела бошлади. 1865–66 йилларда Чили, Перу, Боливия ва Эквадор билан биргаликда Испанияга, 1879–84 йилларда Буюк Британия ёрдамида Перу ва Боливияга карши уруш олиб борди. Натижада бу давлатларнинг селитра захираларига бой ҳудудлари Чилига ўтди. Бу мамлакатда кончилик саноатининг ривожланишига имкон яратди. лжаҳон уруши йиллари (1914–18) Чили бетарафлик эълон қилди. 1927-йилги давлат тўнтариши натижасида мамлакатда ҳарбий диктатура ўрнатилди, сиёсий партиялар, ишчи ва касаба уюшма ташкилотлари фаолияти тақиқланди. 1936-йил Чилида Коммунистик, Радикал ва Социалистик партиялар иштирокида Халқ фронти тузилди ва унинг номзоди П. Агирре Серда 1938-йилдаги президент сайловида ғалаба қозонди. Ҳукумат бир қанча ижтимоийиқтисодий тадбирларни амалга оширди. 1941-йил ўнг социалистларнинг сотқинлиги туфайли Халқ фронти тарқалиб кетди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1939–45) Чили Германия (1945-йил феврал) ва Япония (1945-йил апрел)га карши уруш эълон қилган бўлса ҳам амалда урушда қатнашмади. 1947–58 йиллар ҳокимиятни диктаторлик режими бошкарди. 1956-йил Чили КП (1922-йил тузилган) ва Социалистик партияси (1933-йил асос солинган) Халқ ҳаракати фронтини, 1969-йил Коммунистик, Социалистик ва бошқа сўл партиялар Халк, бирлиги блокини ташкил этдилар. Халқ бирлиги блоки номзоди С. Аленде Госсенс сайловларда ғалаба қозониб, мамлакат президентлигига сайланди. 1973-йилдаги ҳарбий тўнтариш пайтида Аленде ўлдирилди ва ҳокимият тепасига А.Пиночет бошчилигидаги ҳарбий хунта келди. У 15 йилдан ортиқ вақт давлатни бошқарди.
Бу даврда оммавий репрессиялар авж олдирилди; шу билан бирга мамлакат иқтисодиёти Жанубий Америкадаги давлатлар ўртасида олдинги ўринлардан бирини эгаллади. Бу Чилига халқаро иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлиш имкониятини яратди. 1989-йилги демократик сайловлар натижасида Аугусто Пиночет ҳокимиятдан кетди ва 1990-йилдан мамлакатни демократик йўл билан бошқариш шакли ўрнатилди. Чили 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 18-мартда тан олган ва 1994-йил 16-сентабрда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 18-сентабр — Мустақиллик куни (1810).
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Чили Коммунистик партияси, 1922-йил тузилган; Демократия учун кураш партияси, 1988-йил ташкил этилган; Миллий янгиланиш партияси, 1987-йил тузилган; Чили радикал социал-демократик партияси; Чили социалистик партияси, 1933-йил ташкил этилган; Христиан-демократик партия, 1957-йил тузилган; Чили бирлашган социалистик партияси. Чили меҳнаткашлари бирлашган касаба уюшма маркази, 1988-йил Чили меҳнаткашлари ягона касаба уюшмаси маркази (1953) негизида ташкил этилган.
Иқтисодиёти
Чили Лотин Америкасидаги иқтисодий жиҳатдан нисбатан ривожланган мамлакатлардан бири. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги ва балиқ овлаш улуши 6,4%, саноатники 38,8%, хизмат кўрсатиш тармоғиники 54,8% ни ташкил этади. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи деҳқончилик. Буғдой, арпа, маккажўхори, картошка, дуккакли дон экинлари экилади. Богдорчилик (олма, ситрус мевалар, шафтоли) ва токчилик ривожланган. Қанд лавлаги, зигир, тамаки, зайтун етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, қўй, эчки, чўчқа, йилқи боқилади. Йирик шаҳарлар атрофида сут чорвачилиги ривожланган. Денгиздан балиқ ва денгиз жониворлари овланади. Ўрмонда ёғоч тайёрланади.
Саноат
Чили мис қазиб олиш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради (йилига ўртача 2488 минг т). Шунингдек, табиий селитра, молибден, нефт, темир рудаси, олтин, кумуш, табиий газ, тошкўмир қазиб олинади. Йилига ўртача 25,2 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Саноатнинг озиқ-овқат ва енгил саноат тармоғи ривожланган. Машинасозлик, қора ва рангли металлургия, кимё, нефтни қайта ишлаш, нефт кимёси, селлюлозақоғоз саноати ривожланмоқда.
Транспорти
Мамлакат ичкарисида юк ташишда автомобил транспорти етакчи ўринда. Автомобил йўллари узунлиги 79,8 минг км. Транспорт йўлининг узунлиги 6,6 минг км. Ташқи савдо айланмасининг асосий қисми денгиз транспортига тўғри келади. Муҳим денгиз портлари: Уаско, Валпараисо, Токопиля. Сантяго шаҳрида халқаро аэропорт бор. Чили четга мис, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, селитра, қоғоз, ёд чиқаради; четдан нефт, кимё буюмлари, электрон ва машина жиҳозлари олади. Ташқи савдода АҚСҲ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Аргентина, Бразилия, Япония, Мексика билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — чили песоси.
Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари
Чилида врачлар университетларнинг тиббиёт фтларида тайёрланади. Мамлакатда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун 8 йиллик мажбурий таълим жорий этилган. Асосий деб номланган бошланғич мактабда ўқиш 8 йил, ўрта мактабда 4 йил Асосий мактаб негизида 4 йиллик ҳунартехника мактаблари ва педагогика билим юртлари ишлайди. Мамлакатда 8 университет бор. Йириклари: Чили университети (1843), Техника давлат университети (1947), Католик университет (1888); ҳаммаси Сантяго шаҳрида. Шунингдек, 3 олий коллеж, консерватория ва амалий санъат мактаби мавжуд. Илмий муассасалар, асосан, Сантяго шаҳрида жойлашган.институтлар Чили бактериология институти (1929), метеорология хизмати (1894), ҳарбий география институти (1922), география, геодезия ва геофизика миллий қўмитаси (1955), гидрография институти (1874, Валпараисо), геология институти (1957), Антарктида институти (1963), ядро энергиясини ўрганиш миллий маркази, Океанография институти (1945, Валпараисо), Лебу илмий институти (1945, арауканлар тарихини ўрганади), Чили академияси (1855), Чили Табиий фанлар академияси (1926), Чили тарих академияси (1940), Чили Фанлар академияси (1964)да олиб борилади. Йирик кутубхоналари: Чили миллий кутубхонаси (1813), Чили университетининг марказий кутубхонаси; иккови ҳам Сантяго шаҳрида. Музейлари — Миллий тарих музейи, Нафис санъат миллий музейи, Педагогика музейи, ҳозирги замон санъати музейи, америка халқи санъати музейи ва бошқалар.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Чилида бир канча газета ва журнал нашр этилади. Асосийлари: „Аналисис“ („Таҳлил“, ҳафталик журнал, 1977-йилдан), „Меркурио“ („Меркурий“, кундалик газета, 1827-йилдан), „Насон“ („Миллат“, кундалик газета, 1917-йилдан), „Ой“ („Бугун“, ҳафталик журнал, 1977-йилдан), „Сегунда“ („Секунда“, кундалик кечки газета, 1931-йилдан), „Терсера“ („Чорак“, кундалик газета, 1950-йилдан), „Ултимас нотисиас“ („Сўнгги ахборот“, кундалик газета, 1902-йилдан).
Орбе Сервисное Информатиос (СА) ҳукумат ахборот агентлиги 1953-йил февралда тузилган. Чили янгиликлар агентлиги, 1993-йил асос солинган. Чили радиостя ассоциациям 1936-йилда ташкил этилган; 455 радиостяни бирлаштиради. Чили — 7 канал миллий телевидениеси ҳукумат маҳкамаси бўлиб, 145 стяни бирлаштиради. Бир қанча тижорат радио ва телевидение стялари бор.
Адабиётлар
Чилини Испания босиб олгандан бери испан тилида ривожланмоқда. Испаниялик А. де ЭрсиляиСунига (1533–94)нинг „Араукана“ достони (1–3 қисмлар, 1569–89) ХВИ асрда яратилган энг йирик асар ҳисобланади (унда арауканларнинг испан мустамлакачиларга қарши кураши акс эттирилган). Бу даврда креоллар фолклори испан халқ шеърияти асосида ривожланди. Америкадаги Испания мустамлакаларининг мустақиллик учун кураши даври (1810–26)да публицистика асосий жанр бўлиб қолди. Биринчи Чили газетаси — „Аурора де Чиле“ („Чилининг тонгги шафағи“)нинг асосчиси К.Энрикес бу жанрда ижод қилган ижодкорларнинг ёрқин вакилидир. Миллий драматургия асосини М.Магалянес яратди. 1818-йил Чили мустақилликка эришгач, Лотин Америкаси мамлакатларидаги куп адиблар Чилида яшаб ижод қилдилар. Венесуэла ёзувчиси, олим ва давлат арбоби А.Бело, аргентиналик ёзувчи, жамоат арбоби ва маърифатпарвар Д. М. Сармянто ва бошқа ижоди Чили маданияти ривожида муҳим рол ўйнайди. Чили жамоат арбоби, олим ва адиб Х.ВЛастаррин (1817–88) Чили адабиёт жамғармасини ташкил этиб (1842), миллий адабиётни яратиш вазифасини қўйди. ХИХ аср 1ярмида шеърият романтизм руҳида ривожланди (С.Санфуэнтос, Э.Лило ва бошқалар). Насрда костумбризм етакчи йўналиш бўлиб қолди. ХИХ аср ўрталарида танқидий реализм майдонга келди. А.Блеет Гана (1830–1920) унинг йирик вакилидир. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида П. А. Гонсалес Бастиас, М.Хара ва бошқа шеъриятда янги бадиий шаклларни излай бошладилар. Бунга маълум даражада никарагуалик шоир Р.Дарио ижоди таъсир кўрсатди. 1920-йилларда Т.Мистрал, В. Уйдобро каби шоирлар самарали ижод қилдилар. 30-йилларда шоир П. Неруда ижоди чуқур эволюцияни бошидан кечирди. Шу даврда ижод қилган Ф. Гана, Ф.Сантиван, Л.Дуран ва бошқа ўз асарларида деҳқонлар ҳаётини акс эттирдилар. Деҳқонларнинг синфий кураши Р.Ломбой, М.Герреро романларида, ишчилар ҳаёти, уларнинг фаровон келажак учун кураши Н. Гусман, А.Сабели, Д.Мунос, Г.Сентено, В.Тейтелбойм романларида ўз ифодасини топди. Ф. Колоан, М.Рохас, Г.Атиас насрий асарлари ижтимоий муаммоларга бағишланди. 1960–70 йилларда сиёсий қўшиқлар жанри кенг тарқалди. В. Хара бу жанрда ижод қилган ижодкорларнинг ёрқин вакилидир. Мамлакатда ҳарбий хунта ҳокимият тепасига келгач (1973), кўп адиб ва шоирлар таъқиб остита олинди. Мамлакатни ташлаб кетишга мажбур бўлган адиблар ўз асарларида Чили фожиасини акс эттирдилар (А.Скармет, В.Тейтелбойм романлари ва б,).
Меъморлиги
Чили ҳудудида яшаган индейсларнинг қад. санъатидан қалъалар, баланд тош девор билан ўралган 1–2 қаватли уйлардан иборат қишлоқ харобалари сақланган. ХВИ асрдан форт, шаҳар ва черковлар, ички ҳовлиси бўлган 1 қаватли уйлар қурилди. ХВИИИ—ХИХ асрларда барокко ва классицизм услубида шаҳар бинолари, черков ва саройлар барпо этилди (меъморлар Х. ТоэскаиРичи, М. де Хара Кемада). ХИХ аср Чили меъморлигида эклектизм, ХХ аср бошларида модерн услуби қарор топди. ХХ асрнинг ўрталарида шаҳарлар қайта қурилди, замонавий меъморий иншоотлар, жумладан, „Гонсалес Кортес“ (1960–63, меъмор С.Гонсалес ва бошқалар), „Порталес“ (1961–63, меъмор К.Брешани ва бошқалар) турар жой мажмуалари, Сантягода Технология институти (1962–65, меъмор К.Брешани ва бошқалар) бунёд этилди.
Тасвирий санъати
Индейсларнинг кад. маданияти Перу маданияти билан боғлиқ. Турли шаклларда ясалган ва раем солинган сопол идишлар, металл тақинчоқлар, одам ва ов манзараларининг қоятошларга ишланган тасвири сақланган. Бу анъаналар тўқувчилик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлигида ўз аксини топган. ХВИИИ—ХИХ асрларда манзара рассомлиги ва ҳайкалтарошлиги, гравюра ривожланди (А.Сантелисес). ХИХ аср ўрталарида портретчилар Ф. Х. Мандола, А.Гана, ХИХ аср 2ярмида рассомлар П.Лира ва М. А. Киро ижод қилдилар. Рассомлар А.Валунсуэла Лянос, Э.Пласа, ҳайкалтарошлар Н.Пласа, В.Ариас 19 ва ХХ асрнинг реалист усталари бўлган. ХХ асрда Чилида турли модернистик оқимлар (кубизм, сюрреализм, абстраксионизм) кенг тарқалди. К.Эрмосиля Алварес, Г.Нунес, П.Лбос, Х.Эскамес каби рассомлар, Л.Домингес, С. Роман Рохас каби ҳайкалтарошлар реалистик анъаналарда ижод қилдилар.
Мусиқаси
Чилининг қад. мусиқа маданиятини туб жой аҳолиси авлодлари, аввало, арауканлар сақлаб келмоқдалар. Уларнинг асосий мусиқа асбоблари: зарбли — барабан (култрун), шакилдоқ (уада); пуфлама — трутрука, лолкин, пифюлка. Креоллар халқ мусиқаси аргентина халқ мусиқасига яқин. Қўшиқрақс жанрлари — куэка, куандо, қўшиқ жанри — тонада (якка ижро этиладиган лирик қўшиқ). Мусиқа чолғу асбоблари — гитара, арфа, ги. таррон. ХИХ аср Сантягода филармония жамияти тузилди (1827), мусиқа мактаби очилди (1849; 1851-йилдан консерватория). Композиторлардан М.Роблес Ортис де Сарате (ХИХ аср), К.Лавин, П. У. Аленде Сарон, Х.Уррутиа Блондел, Э.Соро, Д.СантаКрус Вилсон (ХХ аср), дирижёрлар А.Карвахал, В.Тева, пианиночилар К.Арроу, Х.Реес, скрипкачи П. д’ Андурайн машҳур. Сантягода Чили симфоник оркестри (1941-йил ташкил этилган), Муниципал симфоник оркестри (1955), Торли квартет (1954), Чили миллий балети (1957), шунингдек, Миллий консерватория ишлайди.
Театри
Профессионал театр сарчашмалари Чили ҳудудида яшаган индейсларнинг халқ маросимларидан бошланади. ХВИИ—ХВИИИ асрларда Сантяго ва Консепсон шаҳарларидаги тўй маросимларида спектакллар қўйилган. 1709-йил Сантягода биринчи театр биноси қурилди. Бу театрда, асосан, испан драматурглари — Л оне де Вега, А.Морето, Х. Руис, Л.Сагредо песалари саҳналаштирилди. 1791-йил Валпараисо шаҳрида театр барпо этилди. 1815-йил Сантягода „Колиссо“ театри очилди. Чили мустақилликка эришгач, 1818-йил Сантягода „Ромада“ театри ишлай бошлади ва унда миллий драматург М.Магалянес асарлари қўйилди. 1842-йил Чили университети ҳузурида театр (1857-йилдан муниципал театр), 1848-йил „Республика театри“ ташкил этилди. ХИХ аср Чили театри тараққиётида аргентиналик драматурглар — К.Бело, Р. Миннелелар муҳим рол ўйнайди. ХХ асрнинг 1ярмида мамлакатнинг кўп шаҳарларида ҳаваскорлик жамоалари пайдо бўлди. 1939-йил Сантягода Кичик университет театри, 1941-йил Чили университетининг тажриба театри (ҳозирги Чили университети ҳузуридаги театр институти) тузилди. 1946-йил Сантягода Саҳна санъати халқ мактаби очилди. 50-йилларда Р.Фронтаур, В.Варгас, А.Флорес раҳбарлигида театр гуруҳлари юзага келди. Шунингдек, „Театро мунисипал“, „Ателе“, „Театро мимико“ театрлари ишлайди. ХХ асрнинг 50–60-йилларида театр репертуарларидан Х. Диас, И.Агирре, Е. Бунстер, Д. Баррос Грес ва бошқа драматургларнинг песалари, жаҳон классик ёзувчиларининг асарлари ўрин олди. Мамлакатда ҳарбий хунта ҳокимият тепасига келгач (1973), кўп театр арбоблари қамоқхоналарда ҳалок бўлдилар, хорижга кетишга мажбур бўлдилар ва ўша ерда театр жамоаларини туздилар. Жумладан, 1976-йил Франсияда „Алеф“ театри, 1980-йил Швецияда Сандино номидаги Лотин Америкаси театри (чилилик театр арбоби И.Контиляно раҳбарлигида) пайдо бўлди.
Киноси
Чилида биринчи ҳужжатли хроникал филм 1907-йил яратилди. ХХ аср бошларида Сантяго ва Валпараисо шаҳарларида „Жамбастианифилм“, „Чилефилм“ ва бошқа кинофирмалар ишлай бошлади. 1934-йил биринчи овозли филм („Шимол ва жануб“, режиссор Х.Делано) яратилди. 30-йилларнинг 2ярмида, асосан, қисқа метражли, хроникал ва ҳужжатли филмлар экранга чиқди. 40-йилларда тижорат филмлари билан бирга режиссор ХДеланонинг „Крилонлик қиз“ (1941), „Ҳоллйwоод“ (1944) филмлари намойиш этилди. 1957-йил Сантяго университети ҳузурида кино институти очилди. 60-йилларнинг энг яхши филмлари: „Қонли селитра“ (1969, режиссор Э.Сото), „Виз яшайдиган уй“ (1970, режиссор П.Каулен) ва бошқа 1970-йиллар бошида Лотин Америкаси киноси олтин фондига кирган „Ўртоқ президент“ (1970, режиссор М.Литтин), „Овоз ва милтиқ“ (1971, режиссор Э.Сото), „Гувохлар“ (1971, режиссор К.Элсессер) ва бошқа филмлар яратилди. Ҳокимият ҳарбий хунта қўлига ўтгач, илғор кино арбоблар таъқибга учради. 70-йилларнинг охирида Чилининг тараққийпарвар режиссорлари чет элда бир қанча филмлар яратдилар ["Буни унутиб бўлмайди" (1975, режиссор лар М.Малет, Х.Фахардо, Р.Гонсалес), „Марусия конидаги воқеа“ (1976, режиссор М.Литтин) ва бошқа].
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |