Чим девор - Шаҳрисабз, Китоб ва улар атрофидаги қалъаларни ўраган қад. мудофаадеворининг қолдиғи (милодий 6-аср). Чимдан барпо қилингани учун шу ном билан аталган. Чим девор харобалари 1870, 1959-йилларда текширилган. 19-аср ўрталаригача бир неча марта таъмирланган. Чим девор бўйлаб бир қанча истеҳком, работ, бурж ва дарвозалар қурилган. Деворнинг ташқи томонида хандақ қазилган. Чим девор қолдиклари сунъий марза ҳолида сақланган, эни 10–12 м, баландлиги 3 м гача, уз. 90 км дан зиёд.