Чимқўрғон сув омбори — Қашқадарёнинг ўрта оқимида қурилган гидротехника иншооти. Қашқадарё вилояти ҳудудида, Қарши шаҳридан 60 км шарқда. Чимқўрғон сув омбори қурилиши 1958-йилда бошланган. 1960-йилдан доимий фойдаланишга топширилди. Тўла сиғими 500 млн. м³, фойдали сиғими 450 млн. м³. Суви юзаси сатҳи 49,2 км², сув омбори ўзан типида. Узунлиги 17,5 км, максимал чуқурлиги 30 метр, ўртача чуқурлиги 17,2 метр. Қашқадарё оқимини мавсумий тартибга солиш учун мўлжалланган. Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Қарши, Ғузор ва Косон туманларидаги 188 минг га (гектар) ерни суғоради. Чимқўрғон сув омбори таркибига тупроқли тўғон, минорали сув чиқаргич, қуйи бефда жойлашган чап соҳил (27 м³/с) ва ўнг соҳил (22 м³/с) бош тақсимлагичлари киради. Тўғон баландлиги 33 метр. Минорали сув чиқаргич суғориш учун сув бериш ва айни вақтда ортиқча сувни чиқариб ташлаш учун мўлжалланган (сув ўтказиш имконияти 350 м³/с).[1]

Чегаралари

Манбалар

  1. ↑ "Чимқўрғон сув омбори" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил