Xitoy tili
Хитой тили — хитой-тибет тиллари оиласига мансуб тиллардан бири. ХХРнинг расмий давлат тили. Унда ХХРнинг 92% аҳолиси — 1 млрд. 292 млн.дан ортиқ киши сўзлашади (2003-йил). Хитой тили, шунингдек, Индонезия, Камбоджа, Лаос, Ветнам, Мянма, Малайзия, Таиланд, Сингапур, Бруней, Сянган, Аомин, Филиппин, Япония, Корея ва дунёнинг бошқа мамлакатларида тарқалган (30 млн.дан ортиқ киши сўзлашади). БМТнинг расмий ва ишчи тилларидан бири.
| Хитой тили | |
|---|---|
| Миллий номи | 中文, 汉语 |
| Мамлакатлар | Хитой, Хитой Республикаси, Сингапур, Филиппин, Малайзия, Индонезия, Шарқий Тимор, Тайланд, Ветнам, Мянма, Камбоджа, Канада, АҚШ, Перу |
| Расмийлик ҳолати |
|
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 1,3 млрд. |
| Туркумланиши | |
| Тил оиласи | Сино-Тибет |
| Алифбоси | Хитой ёзуви |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-1 | зҳ |
| ИСО 639-2 | чи (Б); зҳо (Т) |
| ИСО 639-3 | зҳо |
Хитой тилида асосан, 7 лаҳжа гуруҳи фарқланади: 1) шимолда (бу лаҳжада 70% киши сўзлашади ва у ҳозирги адабий Хитой тилига асос бўлган); 2) у; 3) сян; 4) ган; 5) хакка; 6) юэ; 7) мин. Бу лаҳжалар фонетик ва лексик жиҳатдан ўзаро катта фарқ қилади, ҳатто лаҳжаларнинг вакиллари бир-бирларини тушунмай қоладилар; бироқ уларнинг грамматик қурилиши ва луғат таркиби ягонадир. Лаҳжалар мунтазам тарздаги товуший мосликлар орқали ўзаро боғланган. Хитой тилининг фонетик меъёрлари Пекин шеваси талаффузига асосланади.
Хитой тилига оид қадимий ёзма ёдгорликлар (тош, бронза, суяк ва бошқаларга ёзилган ёзувлар) мил. ав. 2минг йилликнинг 2-ярмига оид. Қадимий адабий ёдномалар — „Шуцзин“ („Тарих китоби“) ва „Шицзин“ („Қўшиқлар китоби“) мил. ав. 1-минг йилликнинг 1-ярмига оид. Ўша даврдаги жонли лаҳжалар асосида қадимги адабий Хитой тили — Венян вужудга келган. Кейинчалик у оғзаки жонли тилдан узоқлашиб, мил. 1-минг йилликда халқ тушунмайдиган тил бўлиб қолган. Шу сабабли мил. 1-минг йилликда янги (содда) ёзма тил — баиҳуа вужудга келади; шим. баиҳуа тили кейинроқ умумхалқ Хитой тили — путунҳуа (умумхалққа тушунарли тил) учун асос бўлди. ХХ асрнинг 1-ярмида путунҳуа қадимги Хитой тили — венянни тамоман сиқиб чиқариб, ягона миллий тил бўлиб қолди.
Хитой тилидаги морфема ва содда сўзлар одатда бир бўғинлидир. Бўғин таркибига кирувчи ундош ва унли товушлар (уларнинг сони ҳақида ҳанузгача ягона фикр йўқ) маълум бир тартибда жойлашади. Масалан, бир неча ундош товуш кетма-кет келиши мумкин эмас, бироқ унлилар кетма-кет, ўзаро бирикиб келиши мумкин. Тўлиқ таркибли хитой бўғинида биринчи ўринда ҳамиша ундош товуш туради, иккинчи ўринда 1унли, ундан кейин 2унли, охирида эса ярим (кучсиз) унли ёки бурун товуши жойлашади. Қатъий тартибга қарамасдан Хитой тилида бўғин таркибига кирувчи товушларнинг ҳаммаси ҳам бир-бири билан бирика олмайди, шунинг учун хитой бўғинларининг миқдори чегаралангандир. Путунҳуада 414 бўғин, тон (оҳанг—мусиқий овоз) вариантларини ҳисобга олганда, 1324 бўғин бор. Хитой тилида тон (оҳанг), товушга ўхшаб, маъно фарқлаш вазифасини бажаради (қаранг: Тонал тиллар). Агар бир бўғин 4 хил тон билан талаффуз этилса, 4 та ҳар хил маъноли сўз ҳосил бўлади.
Хитой тилида бир бўғинли сўзларга нисбатан икки бўғинли сўзлар кўпроқ. Терминологиянинг ривожланиши натижасида иккидан ортиқ бўғинли сўзлар ҳам кўпаймоқда. Сўз ясалиши сўз қўшиш, аффиксация ва конверсия (бир сўз туркумидан бошқа сўз туркумига ўтиш) орқали амалга ошади. Сўз ясаш қолиплари сўз бирикмалари қолипларига ўхшаш бўлганлигидан баъзан ясама, қўшма сўзларни сўз бирикмаларидан ажратиб олиш қийин.
Хитой тилида деярли ўзлашма сўзлар йўқ. Ўзига хос морфологик ва синтактик хусусиятларга эга. Хитой тили, асосан, аморф тиллардан бўлсада, айрим ҳолларда агглютинатив белгилар ҳам учрайди. Хитой тили иероглифик ёзувдан фойдаланади (қаранг: Хитой ёзуви).
ЛА.Торелов В. И., Практическая грамматика китайского язика, М., 1957; Солнсев В. М., Очерки по современному китайскому язику, М., 1957; Яхонтов С. Е., Древнекитайский язик, М., 1965; Ҳидоятова Ш., Каримов А., Аминов Э., Хитой тили грамматикаси (фонетика ва иероглифик ёзув), Т., 2004.
Акрамжон Каримов.
Хитой тили (汉语/漢語, пинйин: Ҳàнйǔ; 华语/華語, Ҳуáйǔ; ёки 中文, Зҳōнгwéн) — Хитой-Тибет оиласига кирувчи тил. Хитой Халқ Республикаси,Тайван, Ганг Конг, Макау ва Сингапурнинг расмий тили. Бугун Хитой тилида 1.136 милярд киши сўзлашади.
Ҳаволалар
- ҳттп://www.уйгҳурче.cом — Уйғурча-Хитойча Луғат
- ҳттп://www.чинесе-тоолс.cом — Хитойча-Инглизча Луғат
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |