Chipor ilonlar
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Чипор илонлар — сув илонлар оиласига мансуб илонлар 2 уруги; асл Чипор илонлар (Cолубер) ва ўрмаловчи Чипор илонлар (Е1арпе)нинг умумий номи. Узунлиги 2,4 м гача. Гавдасининг орка қисми сидирға рангли, баъзан қора йўлйўл доғлари бўлади; қорин томони оқиш. 30 га яқин тури Жанубий Европа, Осиёнинг мўтадил ва тропик минтақалари, Шимолий ва Шарқий Африка ҳамда Шимолий Америкада тарқалган. Ўзбекистонда Чипор илонларнинг 6 тури учрайди. Айниқса, турли рангли Чипор илонлар ва гулдор Чипор илонлар кенг тарқалган; чўл минтақаларда кўндаланг йўлли Чипор илонлар, холдор Чипор илонлар кўп учрайди. Чипор илонлар майда кемирувчилар, калтакесаклар, қушларнинг болалари ва майда қушлар билан озиқланади. Жуда ҳаракатчан. Ўлжасини бўғиб ёки ерга босиб ўддиради. Урғочиси 3 тадан 40 тагача тухум қўяди. Чақади, лекин заҳарсиз бўлганидан хавфли эмас. Айрим турлари Табиатни муҳофаза килиш халқаро иттифоки Қизил китобига киритилган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |