Чирчиқ — Тошкент вилоятидаги шаҳар. Чирчиқдарёсининг ўнг соҳилида, Қоржонтовнинг ён бағрида, 730 м баландликда, Тошкентдан 30 км шимоли-шарқда жойлашган. Аҳолиси 170,1 минг кишини ташкил этади (2015). Майдони 100 км.кв дан иборат.

Чирчиқ
шаҳар
41°28′00″Н 69°35′00″Э / 41.46667°Н 69.58333°Э / 41.46667; 69.58333
Мамлакат Ўзбекистон
{{{минтақа_тури}}} Тошкент вилояти
Ҳукумат
 • Ҳоким Журъатбек Раҳмонов [1]
Иқлим тури Кескин Континентал
Расмий тил(лар)и Ўзбекча
Аҳолиси
 (2016)
170 395
Миллий таркиб ўзбеклар, қозоқлар, туркманлар
Конфессиявий таркиб Мусулмонлар, Христианлар в.ҳ
Вақт минтақаси УТC+5
Автомобил коди 10
Chirchiq xaritada
Chirchiq
Чирчиқ
Chirchiq xaritada
Chirchiq
Чирчиқ
Бурсел—Ташкент—Текстил

Шаҳар тарихи

Тошкент Чорвоқ темир йўлдаги стансия ва автомобил йўллари чорраҳаси. Ч. 1932-йилда дарё бўйидаги Қирғизқулоқ, Қипчоқ, Ниёзбек қишлоқлари ўрнида йирик электркимё қурилиши муносабати билан вужудга келган. Янги саноат корхоналари қурилиши билан аҳоли сони ҳам тез ўсди (1939-йил — 15 минг киши, 1959-йил — 65 минг киши, 1970-йил — 107,4 минг киши). 30 — 40-йил ларда Индустриал техникуми биноси, 50-йилларда электркимё корхонасининг Маданият саройи ва бошқа жамоат бинолари қурилди. 1966—67 йиллардан кўп қаватли йирик панелли бинолар қад кўтарди. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган чирчиқликлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик, маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар, мактаблар, поликлиника, касалхона ва бошқа бунёд этилди. Шаҳар ёнида аҳолининг дам олиш жойлари мавжуд.

Завод ва фабрикалар

Шаҳарда „Чирчиққишлоқмаш“, „Трансформатор“, „Ўзбеккимёмаш“, „Электркимёсаноат“ (минерал ўғитлар), қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар кти каби корхоналар ишлаб турибди. 26 та қўшма корхона (шу жумладан, „Кибо“, „Чирком“, „Узметаллтехнолоджи“, „Бурсел—Ташкент—Текстил“), 850 дан зиёд кичик корхона фаолият кўрсатади. Қурилиш материаллари, темирбетон конструксиялари ишлаб чиқарилади. Ғишт, асфалтбетон заводлари, гўшт, нон ктлари, поябзал ва тикувчилик фабрикалари мавжуд.

Аҳолиси

Чирчиқ аҳолиси 170 000 минг одам атрофида саналади. Чирчиқ кўп миллатларни ўз бағрига сиғдирган шаҳар. Чирчиқда ўзбек, қозоқ, тожик, рус, татар, қорақолпоқ, қизғиз, корейс ва бошқа миллат вакиллари тинч тотувликда ҳаёт кечирмоқдалар. Чирчиқ шаҳрининг аҳолиси йилдан йилга ошиб бормоқда. Оҳирги йилларда янги турар жойлар қурилиб шаҳар инфраструктураси ривожланмоқда. Аҳолиси асосан ўзбек, рус ва қозоқ тилларида гаплашишади.

Таълим ва маданият

Чирчиқ олий танк командирмуҳандислик билим юрти, 25 умумий таълим мактаби, 7 ўрта махсус билим юрти, 12 кутубхона, 3 маданият муассасаси, музей, маданият ва истироҳат боғи бор. Касалхона (500 ўрин), поликлиника, дорихоналар ва бошқа тиббий муассасалар ишлаб турибди. 2017-йили Чирчиқда янги Педагогика Инситути очилди.

Транспорт

Чирчиқдан Тошкент шаҳрига автобуслар ва ёналишли кичик микроавтобуслар(газел) қатнайди. Шаҳар ичида 26 та ёналишли автобус ва микро автобуслар қатнамоқда. Шаҳардан поэзд ёли ўтган.

„Чирчиқ тонги“ газета (1932-йилдан нашр этилади, адади 760), „Чирчиқ“ (1932-йилдан нашр этилади, адади 800) газ.лари чиқарилади.

Манбалар