Chiroqchi
Чироқчи — Қашқадарё вилоятидаги шаҳар ва туман марказидир. Аҳолиси — тахминан 270 минг нафардан ортиқ.[1] Жойлашуви: 39°2’23" шимолий кенглик ва 66°33’36" шарқий узунлик.[2] Шаҳарда асосан ўзбеклар истиқомат қилишади. Жуда кам миқдорда татарлар бор. Қашқадарё дарёсидан ўтувчи кўприк олдида, шаҳар марказий бозорининг орқа томонида лўлилар яшайди. Мустақилликгача бир нечта жуҳуд хонадони ҳам бўлган. Шаҳарда „Чироқчи“, „Чироқчи фермери“ номли газеталар чоп этилади. Ўз босмахонасига эга. „Чироқчи чироқлари“ номли халқ-миллий ансамбли ҳам мавжуд. Шаҳарда 3 минг томошабин учун мўлжалланган, янги таъмирланган стадион бор. Футбол клуби — „Чироқчи“.[3] Шаҳарда аикидо клуби фаолият кўрсатмоқда.[4]
Чироқчи | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 39°02′01″Н 66°34′26″Э / 39.03361°Н 66.57389°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Чироқчи тумани |
| Аҳолиси | 270 мингдан ко'проқ |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
Тил
Шаҳар аҳолиси адабий тилга яқин шевада гаплашишади. Бошқа катта шаҳар аҳолисига тескари ўлароқ улар мен, сен, дейишади. Ҳозирги замон давом феълини ҳам худди адабий тилдагидек қўллашади: келаяпти, бораяпти ва ҳоказо. Катта ёшдагилар орасида қипчоқ лаҳжаси кенг тарқалган.
Тарихи
Илк тарихи. Кишмиштепа (В-ХИИИ асрлар)
Ҳозирги Чироқчи шаҳри атрофида, „Меҳнаткаш“ жамоа хўжалиги ҳудудида Кишмиштепа деб аталувчи қадимги шаҳар қолдиқлари мавжуд. Бу шаҳар тахминан эрамизнинг В-ВИ асрларида ташкил топган. Шаҳар ситадел, шаҳристон ва кенг работдан иборат. Шаҳристон 24 га майдонни эгаллаган ва девор ҳамда ҳандақ билан ўралган. Шаҳристон деворлари ВИИ-ВИИИ асрларга оид бўлиб, ИХ-Х асрларда мустаҳкамланган. Шаҳристон ВИИ-ВИИИ асрларда кенгая бошлайди, ИХ-Х асрларда эса кенгайиб катта шаҳарга айланади. ХИИИ асрда мўғуллар босқинидан сўнг шаҳар инқирозга юз тутди ва аста-секин ҳозирги Чироқчи шаҳри ҳудудига кўчади.
Кишмиштепани бевосита тадқиқ қилган олим С. Б. Лунина шаҳар ҳақида ўзининг "Жанубий Сўгд шаҳарлари" асарида ҳикоя қилади. Кишмиштепа ҳақида маълумот кам бўлганлиги сабабли китобдаги иқтибосни тўлиғича келтириб ўтиш жоиздир.
"Чироқчи тумани марказининг чеккасида, Қашқадарё қирғоқлари ёнида, ўрта аср шаҳрининг қолдиқлари сифатида қараш мумкин бўлган Кишмиштепа хараболари жойлашган. Шаҳар бизнинг замонимизда унинг ҳудудида жойлашган ғишт заводи томонидан узоқ вақт давомида вайрон этилган. Шаҳарнинг марказий тепалигида булдозерлар томонидан ковланган ва одатда жуда чуқур ботган кўпгина изларни кўриш мумкин. Қолган майдон эса завод ва бошқа иншоотлар қурилиши вақтида бузилган.
1963-йилда шаҳарни С. К. Кабанов, 1967-йилда З. И. Усманова раҳбарлиги остида КАТЕ (Кеш Археологик Экспедицияси) гуруҳи тадқиқ қилган. 1969-йилдан бошлаб, биз Н. П. Столярова билан бир-неча марта ёдгорликни бориб кўрдик ва кичикроқ қазув ишларини олиб бордик, дастлабки материалларни йиғдик, чизувга олдик ва кесикларни тозаладик.
Шаҳристон, афтидан, 700 х 350 м (ҳозир баландлиги баъзида 15 м.га етади) бўлган. Шаҳар ариғи кесигидан, завод ҳудуди ва бошқа майдонлардан йиғилган материалларга кўра, шаҳар кенгина ёнқишлоқларга (яъни шаҳар билан бирлашиб кетган, шаҳаролди масканларига) эга бўлган.
Йиғилган материалларни синчиклаб текшириш шуларни кўрсатдики, илк ўрта асрларга оид сопол буюмлар, асосан, марказий тепалик ҳудудида, унинг кесикларида ва устки қисмида учрайди. Шаҳар атрофидаги кенг майдон, афтидан, фақатгина ривожланган ўрта асрларда юзага келган ва бу бизга шаҳарнинг ИХ-Х асрларда ҳудудий жиҳатдан ўсганлиги ҳақида хулоса қилишимизга имкон беради.
Марказий тепаликнинг четидаги чуқурнинг кесигида 5 м.дан баланд, 1.6 м.гача 70 ва 90 см.лик қатламли пахсадан кўтарилган, ундан юқорида эса, 1.7 м.гача 46-48х25-26х8 см ўлчамли хом ғиштдан терилган девор тозаланди. Қурилиш санаси, тахминан, ВИИ-ИХ асрлардир.
Йиғилган сўровнома материаллари ҳам қизиқарлидир: шаҳар ҳақида кўпгина афсоналар айтилади, ҳатто, улардан бирида, худди шу тепаликдан Чироқчи тарихи бошланганлиги таъкидланади. Қарияларнинг айтишича, шаҳарнинг ҳақиқий номи ҳозир нотўғри талқин қилинади. Илгари у „Кишт“ ёки „Шаҳри Киш“ — Кеш шаҳри деб аталган. Ҳамма бир нарсани таъкидлашади: бу ерда катта шаҳар бўлган. Бу маълумотлар, Китобда йиғилган сўровномалардаги материаллар билан ҳам қисман тасдиқланади. У ердаги ёши ўтган қариялар бу шаҳарнинг олдинги номи „Киш'“ ёки „Кишт“ бўлиб, шаҳар инқирозидан кейин, аҳолиси билан бошқа жойга кўчган." (иқтибос тугади)[5]
ХИИ асрда Ўрта Осиёга сафар қилган Абдулкарим ибн Муҳаммад ас-Сомонийнинг "Китаб-ал-ансаб" асарида номи тилга олинган Хушминжакас ёки Хушминчкат шаҳри, олим Шамсуддин Камолиддиновнинг фикрича, худди шу Кишмиштепа бўлиши мумкин.[6]
Кишмиштепа, тасодифан, топилган. Маҳаллий болалар кумуш ва тилла тангалари бор хазина топиб олишган. Ҳозиргача, аҳоли бу ердан уй-рўзғор буюмлари топишади. Топилмалар орасида энг машҳури, Уммавийлар сулоласи вакили ҳамда бутун дунё севиб ўқийдиган „Минг бир кеча“нинг қаҳрамони Ҳорун ар-Рашиднинг укаси Ма'мун ар-Рашиднинг сурати солинган кумуш тангадир.[7]
Чироқчи номининг келиб чиқиши
[8]]]
ХВИИИ асрнинг ўрталарига доир манбаларда Чироқчи қал’аси борлиги ҳақида маълумот берилган. Академик В. В. Бартолднинг фикрича, Чироқчи ундан ҳам аввалроқ, Убайдуллохон даврида ҳам мавжуд бўлган.[9][10]
Поён Равшаннинг „Соҳибқирон туғилган жой ёхуд Занжирсарой қиссаси“ асарида „Чироқчи“ сўзининг келиб чиқиши ҳақида қизиқ фикр келтирилади. Айтишларича, Темурнинг онаси Бухорога кетаётганида, уни тўлғоқ тутади. Кечқурун бўлганлиги сабабли улар хотиржам бир ер излашади. Узоқдан чироқ кўришади. Боришса, бир чайла, ичида эса бир момо ўтирибди. Шу кеча, ўша чайлада, Темур дунёга келади. Тахмин қилганингиздек, бу ерда кейин „Чироқчи“ номидаги қишлоқ пайдо бўлади.
Чироқчи сўзи „чироқ алангасига қараб фол очувчи“ маъносини ҳам билдиради.[11] Балки, биронта чироқчи яшаган бўлса, ўшанинг номи қишлоқ номига ўтиб кетган бўлиши ҳам мумкин.
„Чироқчи“ сўзининг тарихи ҳақида, бу ерга 1882-йил саёҳат қилган рус зобити В.Крестовский ҳам ўз фикрини билдириб ўтган. Унинг фикрича, шаҳарнинг номи сополдан чироқ ясовчи ҳунарманд ва бутун чироқчиларнинг пири, авлиё Чироқчи ота номига қўйилган.[10] Аммо тарихда бундай инсон ўтганлиги ҳақида бошқа бирон бир маълумот қолмаган. Чироқчи ота қабрининг қаердалиги ҳам номаълум. Бу халқ орасидаги афсонадан бошқа нарса бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам бу сўзнинг этимологияси ҳали кўп изланиш ва меҳнатни талаб қилади.
Бошқа тахминга кўра[12], шаҳар номи сиракчи ёки сироқчи - қадимги туркий қабила-уруғнинг отидан келиб чиққан бўлиши мумкин.
Чироқчи Бухоро амирлиги даврида (ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми — 1920)
Чироқчи Бухоронинг катта бекликларидан эди. Чироқчи шаҳри амирликнинг муҳим шаҳарларидан бири бўлган.[13] Чироқчи атрофидаги йирик шаҳарлар Қарши ва Шаҳрисабзга қарамасдан тўғридан тўғри Бухоро амирига бўйсунган.[14] Бу шаҳарда шаҳзодалардан бири беклик қилган.
Чироқчи беклигидан амирлик эҳтиёжлари учун бирқанча солиқлар йиғилган: аворизот (фавқулодда ҳолатларда йиғиладиган солиқ), қорачерик (амирлик қўшинларини боқиш учун бериладиган солиқ), яксара (қўш пули; қўш ҳўкизи борлардан олинган), чўп пули, харбуз пули (лалмикор ерларга экиладиган тарвузлардан олинган), муҳрона (қози, муфти, раис ва бошқа ҳукмдорларнинг муҳри учун солиқ), хизматона (қозиларга, бекларга берилган тўлов), васиқа пули ва бошқалар.[15]
Шаҳрисабз орқали ўтувчи карвон йўли тоғли ва ўтиш қийин бўлганлиги учун Чироқчидан ўтувчи йўл (Жом орқали) Самарқанд ва Қаршини боғловчи энг қулай йўл бўлган. Бу ердан ҳатто Афғонистон ва Ҳиндистондан келаётган карвонлар ҳам ўтишган.[16]
1820-йилда Бухоро амирлигига сафари чоғида, тарихчи ва саёҳатчи Меендорфф Чироқчи ва Ғузорни ўзининг Вояге д’Оренбоург à Боукҳара, фаит эн 1820 … асарида виллес cонсидераблес яни „каттагина шаҳарлар“ деб атайди.[17]
ХИХ асрда Чироқчи ҳимоя девори билан ўралган кичик истеҳком бўлган. Бу ҳақда можористонлик (асли яҳудий) машҳур саёҳатчи ва тарихчи Ҳерман Вамбери ўзининг „Ўрта Осиёга саёҳат“ асарида келтириб ўтади.[16] Унинг шоҳидлик қилишича, Бухоро амири Музаффар ад-Дин (ёки Музаффариддин) бош кўтарган шаҳрисабзликларни бостиришга келганда Чироқчида турган.
1873-йилда Бухорога сафар қилган АҚШнинг Москвадаги консули Южин Шуйлир, Чироқчида бир кун қолади. Унинг гувоҳлик беришича, Чироқчи ўша пайтларда аксар қисми харобага айланган кичик шаҳар бўлган.[18]
Бу даврда Чироқчи беклиги ҳудуди Шаҳрисабзнинг Тезоб-Қанд қишлоғича ёйилган.[19]
Абдулаҳадхон даврида Чироқчида қўзғолон кўтаришга уриниш бўлганини Садриддин Айний ўзининг „Хотиралар“ китобида сўзлаб беради. Унда айтилишича, маҳаллий мулозимларнинг бедодликларидан безор бўлган чироқчиликлар қўзғолон кўтаришга аҳд қилишади. Лекин, кейинчалик фикрларини ўзгартириб, Бухоро амирига 200 кишилик ҳай’ат жонатишга қарор қилишади. Ўзларининг ғариб ҳаётини билдириш учун улар эски анъанага кўра қора кигиздан мексикаликларнинг пончосига ўхшаган кийим ҳозирлайдилар. „Қора кигизли“ икки юз одам Бухорода анча мишмиш ва хавотир ўйғотади. Бухоро амири аввалига уларга яхши муомала қилади аммо кейинчалик хийла ишлатиб уларни ҳибсга отади. Баъзи қисмини эса қатл қилдиради.[20]
1880-йилдан 1886-йилгача Чироқчи беклигини Музаффар ад-Диннинг олтинчи ўғли ва бўлғуси Бухоро амири Абдулаҳаднинг укаси, Саййид Олимхоннинг амакиси Саййид Мир Абдуссамад бошқарган. Нокамтарона хулқи ва исрофгарчилиги учун отаси томонидан Чироқчи қозисининг тўлиқ назорати остига олинган. 1882-йилда Чироқчига бўлган В.Крестовскийнинг тавсифлашича, Саййид Мир Абдуссамад „ўзининг кичик укаси Саййид Мир Мансурга жуда ўхшайдиган, соқол-мўйлабсиз, 20 ёшлар чамасидаги, ориқдан келган ёш йигит“ бўлган. Унинг яна гувоҳлик беришича, „амир (Музаффар ад-Дин) бу ўғлини чўрткесарлиги учун унчалик ёқтирмаган, ҳатто Шаҳрисабзга келса ҳам, уни кўриш учун Чироқчига кириб ўтмаган“. Мир Абдуссамадни акаси амир Абдул-Аҳад ҳам хуш кўрмаган. 1886-йил 4-сентабр тунида, Чироқчи беги ҳибсга олинади ва Бухорога жўнатилади. Умрининг қолган қисмини, бек Бухоронинг Хўжа Ғофур маҳалласида „уй қамоғида“ ўтказади".[21]
Крестовскийнинг гапларини ўша-йилда Чироқчида бўлган инглиз саёҳатчиси Ҳенри Лансделл ҳам тасдиқлайди. Унинг „Рус Ўрта Осиёси“ номли китобида Чироқчи беги ҳузурида бўлганлиги тасвирланган:
"Биз Шаҳарни эрталаб 9.20 да, амирнинг извошида тарк этдик ва Қаршига Қашқадарё водийси орқали ўтадиган йўл бўйича сафаримизни давом эттирдик. Биз боғлар ва ҳайдалган ерлар бўйлаб бир соатча секин извосда юрдик, кейин қумли лекин ўсимликлар билан қопланган очиқ чўлга чиқдик. Шаҳрдан унча узоқ бўлмаган ерда Шармитан қишлоғи жойлашган экан ва шаҳардан олти милча масофада иккинчи қишлоқ бор экан, аммо биз биронтасида ҳам тўхтамадик. Бир қанча ирмоқларни кесиб ўтдик ва чап томонимизда Ҳисор тизимига тегишли тоғлар узоқдан кўриниб турарди.
Чироқчига бир миллар қолганда олти нафар башанг кийинган отлиқни учратдик ва улар амирнинг ўгли Чироқчи беги тарафидан мени кутиб олиш ва аҳволимни сўраш учун жўнатилганликларини айтишди. Улар бизни шаҳарга бошлашди, девор билан ўралгани учун уни шаҳар дейиш тўғрироқ бўлади, бўлмаса, катта бозорли қишлоқ деса ҳам бўларди; ва улар яна бекнинг жума куни бўлганлиги учун масжидга кетганлигини, лекин қайтгандан кейин бизни қабул қилишини айтишди. Бизни икки соатча кейин чақиришди ва бекнинг уйи деярли дарё қирғоғида жойлашганини кўрдик. Унинг қароргоҳи лой девор билан ўралган ва кичикcроқ квадратларга бўлинган тўртбурчак шаклидаги ҳовлидан иборат экан. Унинг бир тарафида девор бўйлаб бир қатор хоналар кетган. Кираётганимизда қароргоҳ ходими менинг совғаларимни қабул қилди ва сўнг бизни 18 ёшлар чамасидаги лекин бироз каттароқ кўринувчи, заррин чопон ва олтин ҳошияли қизғиш рангли салла ўраган ёш йигит ўтирган хонага бошлашди. У биз учратганлар ичида энг кўркам кийингани эди ва биз кўрган оддий кийимдаги отасидан зийнат бобида анча ўзиб кетган эди. У бизга илгари биронта ҳам инглиз бу ерларга келмаганини ва уларнинг мамлакатини кўргани келганим учун мендан жуда хурсанд эканлигини айтди.
Мен ундан Англияга ташриф буюришини сўрадим. У эса „Бу фақат отамга бўглиқ“, деб жавоб берди.
У менинг қадимги ноёб буюмлар билан қизиқишимни эшитган ва Бухорога биронта қадимий буюм топиш учун одам жўнатган экан. Менимча, у мени ёзувчи деб эшитган бўлса керак, деб ўйлайман ва буни ундан яширганим ҳам йўқ. Ёзувчилигимни айтиш орқали нима учун тинмай ёзиб олаётганимни тушунтирдим. Чунки ёзиб олаётганим шарқликлар кўзида катта жиноят бўлиб кўриниши ва мендан шубҳаланишлари учун йўл очиши мумкин эди. Менимча, шунинг учун ҳам бек менга, суҳбатимизнинг охирдида, уларнинг юрти ҳақида бирон ёмон нарса ёзмаслигимни умид қилишини қўшиб қўйди. Мени қай даражада меҳмондўстларча кутиб олишгани ҳақида ўз юртимга бориб кўп нарсалар айта олишим мумкинлигини айтдим, айтганда ҳам самимий, юракдан айтдим.
Мен билдимки, отлиқ хабарчи Бухородан, қушбегидан бу ергача икки кунда етиб келишибди. Бу нарса бироз шошилиш иштиёқимизни оширди, чунки ўша кун биз бор-йўғи 13 милгина йўл босиб ўтган эдик; рус саҳросида эса биз бу масофани бир соатдан сал кўпроқ вақтда босиб ўтардик. Ундан ташқари, биз 12 га 8 фут ўлчамли хонага ночоргина жойлаштирилган эдик; хонанинг деворлари лойдан қилинган бўлиб, ҳатто сувалмаган эди. Тешикларга тиқилган йўғоч чўплар кийимларимизни осиб қўйиш учун экан. Хонада яна иккита шалоқ каравот бор эди. Шаҳарда саёҳатимизни кечиктиришимизга арзигулик бирон нарса йўқ эди. Чироқчи олдин Шаҳрисабзга бўйсунган, аммо ҳозир, ҳисоботга кўра, пулини исроф қилиб совурувчи ва ҳар-йилги пойтахтдан Китобдаги ёзги қароргоҳига келаётганида йўлда ўғлиникига тўхтаб ўтмайдиган отасидан шикоят қилувчи мана шу бекбола тарафидан бошқариларди.
Амир ўз ўғилларини — баъзилари жуда ёш эди — худди Чироқчидагидек хонлик бўйича бек ёки волий сифатида тақсимлаб чиққан эди. Шунга қарамасдан, менинг кузатишимча, амирнинг ўғиллари уларга катта ҳурмат кўрсатувчи катта ёшли қозилар билан ўралган эди. Чиққанимиздан кейин бекдан яна бир ясалган от ва бир нечта сарпо совға олдик.
Эртаси куни эрталаб 6.30 да, қуёш чиққандан кейин, биз Қаршига қараб йўл олдик. Қарши бу ердан 47 мил масофада эди ва уни биз ўша куннинг ўзидаёқ босиб ўтмоқчи эдик. Бир қанча мулозимлар бизни шаҳардан ташқаригача кузатиб қўйишди, улар билан бирга йигирма нафарча отлиқ гуруҳи бўлдик. Улардан бири мендан қизамиққа қарши дори беришимни илтимос қилди. Мен унга кейинги бекатда нарсаларимизни очган пайтимизда беришимни айтдим. Йўлимиз Чироқчида 1300 фут баландликдан Қаршига келиб 800 фут баландликкача тушувчи Қашқадарё водийси бўйлаб кетган эди. Чироқчидан Қоратикангача водий бироз қисқаради, лекин ҳамма жойда сув, озиқ-овқат ва ёнилғи топса бўлади."[22]
1883-йилда Бухоро амирлигига саёҳат қилган ҳарбий капитан Архипов, Чироқчини ҳам ўрганади. Унинг айтишича, Чироқчи шаҳрида ўша пайтда 500 атрофида оила истиқомат қилган. Унинг яна гувоҳлик беришича, шаҳар деворлари деярли харобага ҳолига тушган. Ичимлик суви, ем-хашак ва ёқилғи мўл-кўл бўлган. Қашқадарё серсувлиги деҳқончилик учун қулай шароит яратган. Ҳатто, экин пайти, Қарши ва Самарқанддан ҳам келиб ишлашган. Чироқчи беклигидан олинадиган хирож (ҳосилнинг бешдан бир қисми) 100,000 танга, ёки 25,000 рус рублига тенг бўлган.[23]
1920-йил Чироқчи Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ билан бир қаторда, Бухоро Халқ Совет Республикасига қарши бош кўтарди ва Шарқий Бухородаги босмачилар ҳаракатининг марказларидан бирига айланди.[24] Аммо Қизил Армия томонидан шавқацизларча бостирилди.[25] 1920-йил 1-сентабрда, Чироқчи ўз мустақиллигини йўқотди ва шўролар ҳукуматига бўйсундирилди.[26]
Шўролар даври
Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин бу ерда бир қанча немис ва поляк асирлар, қочоқлар ҳам вақтинчалик бошпана топган. Уларнинг баъзилари бу ерда вафот этишган. Чироқчида 11 поляк асири дафн этилган. Ўша вақт бу ерда поляклар армиясининг 18-пиёда полки жойлашган.[27][28]
1977-йилгача Чироқчи шаҳар типидаги қишлоқ бўлган. 1977-йил 24-ноябрида Озбекистон Олий Кенгаши Раёсатининг қарори билан Чироқчига туманга қарашли шаҳар мақоми берилди[29].
Осори атиқалари
Чироқчи шаҳри бинолари асосан хом ғишт ва пахсадан қурилгани боис, бизгача қадимги бинолар етиб келмаган. Шаҳарни ораб турган деворлар ҳам шўролар ҳужуми натижасида вайрон этилган.
ХИХ асрда Чироқчида, воҳанинг бошқа йирик шаҳарлари каби, катта жоме масжид бўлган. Лекин у ҳозирги кунимизгача сақланиб қолмаган.[30]
Шўролар меъморчилигига оид ёзги ва ёпиқ иккита кинотеатр, маданият клуби, кутубхона, Улуғ Ватан Уруши қатнашчиларига бағишланган музей-мажмуа мавжуд.
Ижтимоий-иқтисодий аҳволи
Шаҳарда пахта тозалаш заводи ва ремонт-техника стансияси ишлаб турибди. Бундан ташқари гиламчилик фабрикаси ҳам бор. Шаҳар аҳолиси асосан майда тижорат, томорқа хўжалиги ва уй чорвачилиги орқасидан даромад қилади.
2005-йилда „Улуғ“ масъулияти чекланган жамияти, Туркиянинг „Кицан санайи“ корхонаси билан ҳамкорликда пахта толасини қайта ишлаб ундан калава ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очди. Низом жамғармаси 600,000 АҚС доллари бўлган бу корхона 100 га яқин янги иш жойларини очди.[31]
Қизиқарли маълумотлар
- „Город децтва“ („Болалик Шаҳрим“), Александр Ражановнинг Чироқчига аталган шеъри.
- Эронда 80-йилларнинг охирида Чироғчи деган соғлиқни сақлаш вазири фаолият юритган.
- Истанбулда Чироқчи номли масжид бор.
- Ҳоқон Чироқчи (Ҳакан Çıракçı) исмли турк актёри бор. Ҳерşэе Раğмен, 1988-йил.
- Анқара вилоятида Чироқчи номли кичик тоғ мавжуд.
- Тожикистон Республикасидаги Ёвон туманида "Чироқчи" номли қишлоқ бор.
- Шевада "чироқчи" — электрик маъносини ҳам бериши мумкин.
- Туркманистонда "Чироқчи" номли қудуқ бор.[32]
- Евгений Березиковнинг „Қизил Бухоро“ романида чироқчилик Собир номли персонаж мавжуд.
- Афғонистон Бадахшонида яшовчи ҳазорийларда "чироқчи" деб аталувчи уруғ ёки этник гуруҳ бор.[33]
- "Чироқчи" қадимги туркий шомонларининг унвонларидан бири бўлган.[34] Ҳозиргача „чироқ ёқиш“ ибораси ишларнинг юришиши, қийинчиликларнинг кетиши учун қилинадиган маросим маъносини билдиради. Бунда бахши момо чўпларнинг учига пахта боғлаб, ёғ солинган идишга ботириб олади ва супрадаги унга ботириб қўяди. Шундан сўнг, пахталик таёқчалар ёқилади. Супранинг атрофидагилар ёқилган чўплардаги олов устида қўлларини бироз ушлаб туриб, юзларига суртишади. Баъзан бу маросим учун хўроз ҳам сўйилиши мумкин. Бу исломдан ташқари одат шомонлик анъанаси бўлиб, Чироқчи қишлоқларида ҳали ҳам ўтказилиб турилади.
- Ўрта асрларда чироқчи деб мақбараларга қаровчи ва имомга ёрдам берувчи кишига айтилган.[35]
- Шаҳрисабз дарвозаларининг бири "Чироқчи дарвозаси" деб аталган.[36]
- Н. П. Стремухов номли ёзувчининг қаламига мансуб „Мусулмонлар орасида“ („Среди Басурманъ“) асарда ҳикоя қилинган баъзи воқеалар Чироқчи атрофида юз беради. Ушбу роман 1883-йил Санкт-Петербург шаҳрида, „Свет“ газетасига илова ўлароқ нашр қилинган.
- Суфийларнинг Бектошийлар деган тариқатида „чироқчи“ вазифаси бор.
- Қирим қорайимларида тўй маросимини „чироқчи“ деб аталувчи киши бошқаради. Қорайимлар туркий тилли яҳудийлардир.
Мавзуга оид боғламалар
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2013-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 25-июл.
- ↑ ҳттп://wикимапиа.орг/2994590/Чироқчи
- ↑ ҳттп://www.уза.уз/спорт/?ид1=21720[сайт ишламайди][сайт ишламайди]
- ↑ архив нусхаси, 2010-03-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2008-11-16
- ↑ Лунина С. Б. Города южного Согда в ВИИИ-ХИИ вв. C. 34-35
- ↑ Камолиддинов, С. С. „Сўғд ва Тоҳаристоннинг тарихий жўғрофияси“, Тошкент, 1996
- ↑ Жаҳон.мфа.уз, 2007-11-08да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2009-01-13
- ↑ А ҲЕАВИЛЙ АРМЕД УЗБЕК. САФАВИД ИРАН, МИД 16ТҲ CЕНТУРЙ
- ↑ Бартолд В. В. „К истории орошения Туркестана“, C. 129
- ↑ 10,0 10,1 ҳттп://www.востлит.инфо/Техц/рус2/Сами/примтехт3.пҳтмл
- ↑ Тенищэв, Эдгем Рахимович. У тюркских народов Китая: (Дневники 1956-1958 гг.). „Наследиэ“, 1995. С. 114
- ↑ „Ғазалкент, Чироқчи, Буйрак – кутилганидан бошқа маънога эга жой номлари“ (15 декабр, 15:05). 15 декабр, 15:05да асл нусхадан архивланган.
- ↑ архив нусхаси, 2008-05-23да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2008-11-16
- ↑ Совиэт Литературе. „Союз писателей СССР“, Интернатионал Унион оф Револутионарй Wритерс. п. 136
- ↑ ҳттп://ҳидоят.уз/индех.пҳп?оптион=cом_cонтент&таск=виэw&ид=362&Итемид=45
- ↑ 16,0 16,1 ҳттп://либрари.орг.уа/ҲИСТОРЙ/WАМБЕРИ/азиа1867.тхт.ҳтм[сайт ишламайди][сайт ишламайди]
- ↑ Меендорфф Э. К. „Вояге д’Оренбоург à Боукҳара, фаит эн 1820, à траверс лес степпес қуи с'éтендент à л’эст де ла мер д’Арал эт ау-делà де л’анcиэн Жахартес“, Париж, 1826, 162-бет
- ↑ Счуйлер, Эугене. Туркистан: Нотес оф а Жоурней ин Кҳоканд, Букҳара, анд Кулджа. 1877.
- ↑ Wестерн Туркестан: Ан Аccоунт оф тҳе Статистиcс, Топограпҳй, анд Трибес оф тҳе Руссиан Территорй анд Индепендент Нативе Статес ин Wестерн Туркестан. 1882. п. 191
- ↑ Айни, Садриддин. Воспоминания. „Издателство Академии Наук СССР“, Москва, Ленинград, 1960. сс. 758-767. История с людми, одетими в черниэ кошми и последствия дела Мулло-Амона
- ↑ архив нусхаси, 2015-02-23да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2008-11-09
- ↑ Лансделл, Ҳенрй. Руссиан Cентрал Асиа: инcлудинг Кҳулджа, Бокҳара, Кҳива, анд Мерв. Лондон, 1885. 40-43 бетлар
- ↑ Сборникъ географическихъ, топографическихъ и статистическихъ материаловъ по Азии. Випускъ Х. С.-Петербурғ, 1884 стр. 175-176
- ↑ архив нусхаси, 2012-07-21да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-07-21
- ↑ архив нусхаси, 2009-08-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2008-11-16
- ↑ Коюнлиэв З. Ф., Павлова Ж. Ф. Боэвой пут Первой Революционной армии Восточного и Туркестанского фронтов: июн 1918 — феврал 1921 г. (Сборник документов и материалов). Централний государственний архив Совецкой Армии, Централний государственний архив Туркменской ССР. „Йлйм“, 1972. 229-бет
- ↑ архив нусхаси, 2015-02-18да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-02-18
- ↑ ҳттп://www.амп96.уcоз.ру/неwс/2006-10-12-62
- ↑ Ахмедов Эркин, Теснабаэв Маматхан. Новиэ города Узбекистана. Узбекистан, 1984, стр.63
- ↑ Кочнев, Борис Дмитриэвич. Средневековиэ загородниэ култовиэ сооружения Средней Азии. Фан, Ташкент, 1976. стр.64
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 16-ноябр.
- ↑ „архив нусхаси“. 2011-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-январ.
- ↑ Совецкая этнография, стр. 15, 1931
- ↑ Шотаевна, Р. Д. Этническая ономастика. „Наука“, 1984. 170-бет
- ↑ Жефф Саҳадео, Русселл Г. Занcа. Эверйдай Лифе ин Cентрал Асиа: Паст анд Пресент. Индиана Университй Пресс, 2007. 337-бет.
- ↑ Б. В. Лунин, Б. А. Ахмедов. История Узбекистана в источниках. Ташкент, „Фан“, 1990. С. 182