Чит (санскритча читрас — олабула) — енгил ипгазлама. Қадимдан Шарқ мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ёғоч дастгоҳда пахта ипидан тўқилган. Ҳозир тўқув станокларида тўқиладиган дагал хом сурп (миткал) ни пардозлаб (майинлаштириб, оҳорлаб, гул босиб) олинади. Сидирға ва гул босилган хиллари бўлади. Читдан аёллар, болалар ва эркаклар кўйлаклари, кўрпакўрпачалар, дарпардалар ва бошқа маҳсулотлар тикилади.