Чол ва денгиз
Чол ва денгиз (инглизча: Тҳе Олд Ман анд тҳе Сеа) – америкалик ёзувчи Эрнест Ҳемингwайнинг 1952-йилда Багама оролларининг Бимини шаҳрида ёзилган романи. Муаллифнинг ҳаёти давомида нашр этилган сўнгги бадиий асари. Кубалик балиқчи кекса Сантягонинг ҳаётидаги энг катта ўлжага айланган улкан марлин туридаги балиқ билан очиқ денгизда кураши ҳақида ҳикоя қилади[1].
| Асл номи | инглизча: Тҳе Олд Ман анд тҳе Сеа |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Эрнест Ҳемингwай |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Қисса |
| Нашр этилган санаси | 1952-йил |
| Нашриёт | Чарлес Сcрибнер'с Сонс |
Сюжети
Кекса кубалик балиқчи Сантяго 84 кун денгизга боради ва ҳеч нарса ушлай олмайди, шунинг учун улар уни салао[2], яъни энг омадсиз деб ҳисоблашади. Ва фақат унинг кичик дўсти Манолин гарчи отаси унга кекса Сантяго билан балиқ тутишни тақиқлаган ва муваффақиятли балиқчилар билан денгизга боришни буюрган бўлсада унга ёрдам беришда давом этади. Бола тез-тез чолни зиёрат қилади, юк ташишда, овқат пиширишда ёрдам беради, улар кўпинча америкалик бейсбол ва уларнинг севимли ўйинчиси Жосепҳ Паул ДиМаггио ҳақида гаплашишади. Сантяго Манолинга эртаси куни у Форс кўрфази оқимига, Куба шимолидан Флорида бўғозига боришини айтади ва шу билан унинг омадсизлиги тугашига ишонади.

85-куни, чол одатдагидек, ўзининг елканли қайиғида кўрфаз оқимига чиқади, балиқ овлаш қармоғини ташлайди ва тушда унинг омади чопади – қармоққа тахминан 5,5 метр узунликдаги марлин балиғи тушади. Чол ёнида болакай йўқлигидан афсусланади: ёлғиз ўзи балиқни енгиши осон эмас. Икки куну икки кечада марлин қайиқни денгиз тубига олиб кетади. Балиқ тутишнинг ўзи етарли эмас – сиз ҳали ҳам у билан қирғоққа сузишингиз керак. Қармоқдан жароҳат олган Сантяго рақибинининг аҳволини тушунади ва унга ҳамдард бўлади, уни кўпинча биродар деб чақиради. Шунингдек, у олийжаноблиги ва қадр-қиммати туфайли ҳеч ким бу марлинни ейишга лойиқ эмаслигини такидлайди.
Учинчи куни балиқ қайиқ атрофида сузишни бошлайди. Чарчаган Сантяго деярли ақлдан озган ҳолда, балиқни қайиққа тортиб, найза санчиш учун сўнгги кучини сарфлайди. Сўнг марлинни қайиқнинг четига боғлаб, бозорда қанча қиммат олинишини, балиқ қанча одамларни боқиши ҳақида хаёл суриб, уйига йўл олади.

Акулалар балиқ яраларидан оққан қондан ис олиб чолнинг қайиғи атрфига тўпланишади. Чол улар билан жанг қилади, найза билан катта мако акуласини ўлдиради, лекин қуролини йўқотади. У акуланинг навбатдаги ҳужумига қарши туриш учун пичоқни эшкак учига боғлаб, янги найза ясайди; шу тарзда, у бешта акулани ўлдиради, қолганларини чекинишга мажбур қилади. Аммо бу ерда кучлар тенг эмас ва туннинг бошланиши билан акулалар деярли бутун марлин тана гўштини еб юборади, фақат умуртқа поғонаси, қуйруқ ва бош чаноғигина қолади. Сантяго энди бутунлай омадсиз бўлиб қолганини тушунди ва мағлубиятини тан олиб, акулаларга улар ҳақиқатан ҳам одамни ва унинг орзуларини ўлдирганликларини айтади. Сантяго эртаси куни тонг отмасдан қирғоққа етиб боргач, елкасида қайиқнинг оғир устунини кўтариб, қирғоқда балиқ скелетини қолдириб, кулбасигача кириб кетади. Уйга кириб ётоғига ётиб ухлаб қолади.
Олдинлари ундаги рамзлар олдиндан ўйлаб топилиб, ичига жойланган ҳеч бир яхши китоб ёзилмаган... Мен ҳақиқий чол, ҳақиқий бола, ҳақиқий денгиз, ҳақиқий балиқ ва ҳақиқий акула яратишга ҳаракат қилдим. Агар мен уларни етарлича яхши ва ростго'й қилган бо'лсам, улар ко'п нарсани англатиши мумкин. —Эрнест Ҳемингwай, 1954-йил[3]
|
Эртаси куни балиқ скелети ҳали боғланган қайиқ атрофида кўплаб балиқчилар тўпланишади. Балиқчилардан бири арқон билан скелетни ўлчайди. Педрико балиқнинг бошини ўзи учун олади ва қолган балиқчилар Манолинга чолга унга ҳамдард эканликларини етказишни айтадилар. Яқин атрофдаги кафедаги сайёҳлар марлинни акула деб ўйлашади. Чолдан хавотирланган Манолин унинг яраланган қўлларини кўриб йиғлайди ва нафас олаётганига ишонч ҳосил қилади. Бола кулбага газета ва қаҳва олиб келади. Чол уйғониб, яна бирга денгизга чиқишга рози бўлади. Яна ухлаб қолган Сантяго тушида ёшлигини кўради: Африка соҳилидаги шерлар.
Саҳналаштириш
- 1958 – „Тҳе Олд Ман анд тҳе Сеа“ – филми, Джон Стержесс
- 1990 – „Тҳе Олд Ман анд тҳе Сеа“ – телевизион филми, Джад Тейлор
- 1999 – „Старик и море“ – Александр Петров мултфилми
- 2005 – „Старик и море“ – телеспектакл
- 2012 – „Шал“ – Эрмек Турсунов филми
- 2017 – „Старик и море“ – Анатолий Демидов спектакли
Манбалар
- ↑ „“Чоллар нега жуда барвақт туришаркан-а? Наҳотки буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса?..” — “Чол ва денгиз” асари ҳақида“. 2023-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-август.
- ↑ "Вот уже восемдесят четире дня он ходил в море и не поймал ни одной риби. Первиэ сорок дней с ним бил малчик. Но ден за днём не приносил улова, и родители сказали малчику, что старик тепер уже явно салао, то эст „самий что ни на эст невезучий“…" – Перевод Е. Голишевой и Б. Изакова.
- ↑ „Боокс: Ан Америcан Сторйтеллер“. ТИМЕ (13-декабр 1954-йил). 2013-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-феврал 2011-йил.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Чол ва денгизга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- Раре, Унсеэн: Ҳемингwай ин Cуба – слидешоw бй Лифе магазине
- „Мичаэл Палин'с Ҳемингwай Адвентуре: Cуба“. ПБС. Қаралди: 2006-йил 21-январ.