Chorsu (meʼmoriy yodgorlik)
Чорсу – Шаҳрисабзда жойлашган меъморий ёдгорлик (1598—1602). Шаҳарнинг бош савдо иншооти, мурабба тархли тимнинг ҳар тўрт томонида пештоқли, қўш табақа дарвозаси бор. Тўрт томондан келган йўллар шу савдо тимининг ўртасидаги улкан гумбаз тагида кесишади. Унинг остида савдо дўконлари – тўртбурчакли хоналар жойлашган. Бу хоналардан ҳозирги кунда ҳам савдо иншооти сифатида фойдаланилади[1] .
| Чорсу | |
|---|---|
| Муқобил номлари | Чорсу савдо гумбази, Чорсу савдо мажмуаси |
| Этимология | форсчадан таржима қилинганда, чор – „тўрт“, су —"бозор" чорраҳадаги бозор жой |
| Умумий маълумот | |
| Тури | савдо мажмуаси |
| Шаҳар | Шаҳрисабз |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Координаталар | 39°18′48″Н 66°29′37″Э / 39.31340°Н 66.493701°Э |
| Қурилиши бошланган | 1598-йил |
| Қурилиши тугаган | 1602-йил |
| Эгаси | Давлат ҳимоясида |
Жойлашуви
Чорсу савдо гумбази Шаҳарисабз шаҳрининг шимолдан жанубга ҳамда шарқдан ғарбга томон ҳаракатланадиган иккита энг асосий ва қадимий кўчаларининг кесишиш қисмида жой олган.
Тарихи
Чорсу савдо гумбазининг қурилиш тарихи борасида турфа қарашлар мавжуд. Маҳаллий ривоятларга кўра, у ХВИИИ асрнинг 80-йилларида Ниёзбек томонидан қурилган деб айтилса-да, аммо иншоотнинг тузилиши у давр меъморчилигига хос эмас. Меъморчилик тузилишига кўра, савдо мажмуаси ХВ асрнинг охирги чораги ҳамда ХВИ асрнинг биринчи чорагида қурилган бўлиши эҳтимоли катта. Айрим бошқа манбаларга кўра, қурилиш ишлари 1598-йилда бошланиб, 1602-йилга қадар давом этганлиги баён этилади. Иншоот ХВ асрга тегишли ҳаммом ўрнига қайта бунёд этилган деган тахминлар ҳам мавжуд[2].
Номланиши
„Чорсу“ сўзининг кенг маъноси „тўрт томон“ деганидир[2]. Шунингдек, чорсу форсчадан таржима қилинганда чор – „тўрт“, су эса „бозор“, яъни тўрт кўча ёки чорраҳа кесишувида жойлашган бозор маъносини англатади.
Тузилиши
Чорсу ёпиқ бозори 2 та кўчанинг ўзаро кесишиш қисмида, марказида гумбази мавжуд бўлган, саккизбурчакли майдон кўринишида бунёд этилган. Майдон турли безаклардан ҳоли, аммо муҳташам меъморчилик наъмунаси сифатида қурилган[3].
Муҳофазага олиниши
Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019-йил 30-майдаги қарорига кўра, Шаҳрисабзда биринчи музей-қўриқхона барпо этилган. Унинг қамровига Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган 7 та тарихий ёдгорлик обеклари кирилган бўлиб, Чубин мадрасаси, Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қал’аси, Малики Аштар масжиди, Кунчиқар масжиди, Чорсу савдо гумбази шулар сирасига киради[4].
Чорсу савдо мажмуаси Давлат ёдгорликларини сақлаш рўйхатига киритилган. Шу билан бир қаторда, Чорсу савдо гумбази УНЕСCОнинг умуминсонинй қадриятлар китобидан ҳам жой эгаллаган[2]
Адабиётлар
- „Чорсу“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 9-жилд (Тўйчи Ҳофиз — Шаршара). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2005 — 704-бет.
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Чорсу (меъморий ёдгорлик)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ч-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Қашқадарё вилояти“. узбекистан.травел. Қаралди: 08-2023.
- ↑ „Шаҳрисабзнинг тарихий маркази“. унесcо. 2023-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-2023.
- ↑ Миржаҳон. „Қашқадарёда илк музей-қо‘риқхона иш бошлайди“. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги расмий веб сайти (12-06-2019). 2023-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-2023.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |