Чуй вилояти
қирғизча: Чүй областы
Чуй вилояти байроғи Чуй вилояти герби
Файл:Чуйскаяобласт.гиф Файл:Cоат оф Чуй регион.гиф
Чуй вилояти Қирғизистон харитасида
Маркази Тўқмоқ
Майдони 20 200 км²
Аҳолиси

- Барчаси
- Зичлиги


814 900 (2011)
40,34/км²

Давлат тили Қирғиз тили, рус тили
Губернатор Сийданов Кубаничбек Сийданович
(2006 13-ноябрдан)
ИСО 3166-2 КГ-C
Соат минтақаи УТC +6
Автомобил коди C, С

Чу вилояти — Қирғизистон Республикаси таркибидаги вилоят, республика шимолида. Майдони 18,8 минг км². Аҳолиси 747,9 минг киши (1995), асосан, қирғизлар ва руслар, шунингдек, ўзбек, украин, немис, татар, дунган, уйғур ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Таркибида 11 туман, 5 шаҳар ва 7 шаҳарча бор. Қирғизистон пойтахти (Бишкек) ҳам вилоят худудида жойлашган. Ундан ташқари, Тўқмоқ, Қораболта, Кант, Шопоков шаҳарлари мавжуд. Маркази — Қораболта шаҳри Вилоятнинг релефи тоғли. Баландлиги 5000–5500 м. Чу вилояти ҳудудига Чу ва тоғ оралиғидаги Катта Кебин водийлари, шунингдек, уларни ўраб турган Кирғиз, Или, Кунгай Олатовларининг ён бағирлари киради. Водийнинг ғарбий ва ўрта қисмлари деярли текислик. Қирғиз Олатовининг этакларига яқин томони ҳамда Қирғиз, Или Олатовлари эгаллаган шарқий қисми бироз қия. Водийнинг шарқида Чу дарёсининг ўнг соҳилида Кебин водийси жойлашган. Водийдан жан.да даралар билан бўлинган ўртача баландликдаги тоғ тармоғи бор. 3500 м дан юқорида кўп йиллик музлик, қоялар, музли минтақалар бошланади. Қирғиз Олатовидаги довонларнинг ҳаммаси 3000 м дан баланд. Тоғнинг энг баланд жойи Олаарча ва Аламеддин дарёларининг бошланишида жойлашган. Айрим тоғ чўққилари 4500 м баландликда. Шаркда Или ва Кунгай Олатовларининг оралиғида Катта Кебин водийси, водий ичкарисида Кўкойроқ яйлови жойлашган.

Фойдали қазилмалардан полиметалл рудалари, рангли металлар, нометаллардан ош тузи, гипс, мармар, сиенит, гранит, мергел, ʻ шағал, сланец ва бошқа бор. Газ, нефт ресурслари ўрганилган. Иклими кескин континентал, ёзи иссиқ, айрим йиллари қишда қаттиқ совуқ бўлади. Баҳори қисқа, март охиридан ҳаво исий бошлайди. Июлнинг ўртача температураси 22°—25°. Энг юқори температура 44°. Январнинг ўртача температураси —7°. Энг паст температура —40°. Қор 75—90 кунгача эримай туриши мумкин. Йилига водийда 270—400 мм, тоғ ён бағирларида 500—600 мм ёғин тушади. Вегетация даври 220—230 кун. Дарёлари Чу дарёси ҳавзасига мансуб. Энг катта дарёси — Чу. Унинг ўнг ирмоклари — Катта ва Кичик Кебин дарёлари, чап ирмоклари — Жералиқ, Толдибулоқ, Шамиш, Бурана ва бошқа Иссиқ ва минерал булоқлар бор. Сунъий кўл кўп. Шарқий, Фапбий, Жан. Катта Чу суғориш каналлари ва Ўртатўқай сув омбори қурилган. Чу, Кебин водийларининг текислик қисмида бўз тупроқ, айрим жойларда нам ва шўр тупроқ; оч тусли қўнғир тупроклар ҳам учрайди. Тог этакларида оч тусли ва қора қўнғир тупроклар тарқалган. Табиий ўсимликлардан шувоқефемерли чала чўл ўсимликлари, шувоқғалладошлар, чалов шувоқли ўтлар, қамиш ва бутасимонлар учрайди. Тог этаклари, асосан, чалов ва қорақиёқ ўсимликларга бой. Тог ён бағирларида ўтлоклар, баланд қисмида бутазор ва ўрмонлар мавжуд. Қирғиз Олатовидаги дараларда, Катта Кебин водийсида қарағай, қайин, арча, четан дарахти ва бошқа усади. 3600 м дан юқорида гляциалнивал минтақа жойлашган. Ёввойи ҳайвонлардан тоғ такаси, кийик, архар, силовсин, тулки, бўри, қундуз, суғур ва бошқа, сувларда ҳар хил баликлар, гоз, ўрдак, ондатралар бор. Олаарча дарёси дарасида миллий боғ ташкил этилган. Тўқмоқда қирғовулларни кўпайтириб тарқатиш хўжалиги, Оқсув давлат комплекс қўриқхонаси, Жарли Қайинди, Кебин давлат зоология қўриқхонлари мавжуд.

Вилоятда рангли металлургия, ёғочсозлик ва мебелсозлик, машинасозлик, қурилиш материаллари, енгил, озиқовқат саноатлари бор. "Голдстар" радиозаводи, "Торгмаш", таъмирлашмеханика, Чу металл буюмлари ишлаб чиқариш, Қайинди кабел здлари, "Қирғизмебел" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тўқмоқ ипйигирув фабрикаси, Қирғиз камволмовут кти, йирик панелли уйсозлик зди, кигиз, мўйна фабрикалари, озиқ-овқат саноати (консерва, ёғпишлоқ, шакарқанд, арақликёр, тамаки, пиво здлари, гўшт, ун ва бошқалар) корхоналари ишлаб турибди. Чу вилоятида деҳқончилик ва чорвачилик ривожланган. Деҳқончиликнинг асосини ғаллачилик ташкил этади. Қанд лавлаги, маврак, ялпиз, сабзавот, картошка, полиз, озуқа экинлари экилади. Мевачилик, токчилик тараққий этган. Қорамол, чўчқа, парранда, шунингдек, йилқи, қуён, тулки, нутрия боқилади. Вилоят ҳудудидан Луговая — Бишкек — Кебин — Балиқчи темир йўл ўтган (Чу вилоятидаги уз. 186 км). Водийдан Талас, Ўш, Тошкент, Олмаота, Балиқчи, Норинга магистрал автомобил йўллари кетган. Бишкек шаҳри яқинидаги "Манас" аэропорти водийни Олмаота, Остона, Тошкент, Москва, Истанбул, Деҳли, Қоракўл, Ўш, Норин, Жалолобод ва бошқа шаҳарлар билан боғлайди. 300 га яқин умумий таълим мактаби, олий ўқув юртлари, музей, театр, маданият саройлари бор.[1]

Файл:Чüй, административе дивисионс - кй (Cйрл-Араб) - cолоред.пнг

Миллий таркиби

Аҳолиси (1989) % Аҳолиси (1999) % Аҳолиси (2010) %
барчаси 796 692 100,00 % 770 811 100,00 % 803 230 100,00 %
Қирғизлар 233 699 29,33 % 337 236 43,75 % 474 805 59,11 %
Руслар 331 049 41,55 % 245 863 31,90 % 167 135 20,81 %
Дунганлар 30 099 3,78 % 43 958 5,70 % 49 802 6,20 %
Уйғурлар 10 402 1,31 % 14 706 1,91 % 15 276 1,90 %
Ўзбеклар 12 096 1,52 % 13 662 1,77 % 14 755 1,84 %
Қозоқлар 15 384 1,93 % 17 510 2,27 % 12 800 1,59 %
Турклар 6 471 0,81 % 13 286 1,72 % 11 124 1,38 %
Украинлар 43 598 5,47 % 25 713 3,34 % 10 850 1,35 %
Озарбайжонлар 5 882 0,74 % 7 399 0,96 % 10 196 1,27 %
Татарлар 8 803 1,10 % 8 494 1,10 % 6 482 0,81 %
Олмонлар 71 880 9,02 % 14 095 1,83 % 5 919 0,74 %
Курдлар 638 0,08 % 3 741 0,49 % 4 544 0,57 %
Корейслар 5 792 0,73 % 5 684 0,74 % 4 388 0,55 %
Тожиклар 412 0,05 % 2 569 0,33 % 2 600 0,32 %
Лезгинлар 2 090 0,26 % 2 283 0,30 % 2 246 0,28 %
Даргинлар 1 719 0,22 % 1 993 0,26 % 1 812 0,23 %
Қорачойлар 1 991 0,25 % 1 760 0,23 % 1 379 0,17 %
Чеченлар 1 820 0,23 % 1 784 0,23 % 1 316 0,16 %
Булғорлар 856 0,11 % 806 0,10 % 692 0,09 %
Беларуслар 2 468 0,31 % 1 360 0,18 % 574 0,07 %
Лўлилар 599 0,08 % 663 0,09 % 409 0,05 %
Авғонлар 624 0,08 % 451 0,06 % 353 0,04 %
Бошқиртлар 484 0,06 % 421 0,05 % 270 0,03 %
Молдаванлар 753 0,09 % 481 0,06 % 267 0,03 %
Арманлар 315 0,04 % 314 0,04 % 240 0,03 %
Хитойлар 258 0,03 % 282 0,04 % 238 0,03 %
Мордвалар 1 274 0,16 % 652 0,08 % 217 0,03 %
Болгарлар 246 0,03 % 210 0,03 % 209 0,03 %
Поляқлар 618 0,08 % 435 0,06 % 189 0,02 %
Агулар 122 0,02 % 243 0,03 % 159 0,02 %
Чувашлар 776 0,10 % 397 0,05 % 141 0,02 %
Туркманлар 88 0,01 % 91 0,01 % 123 0,02 %
Юнонлар 177 0,02 % 135 0,02 % 121 0,02 %
Қалмиқлар 124 0,02 % 139 0,02 % 109 0,01 %
бошкалар 3 085 0,39 % 1 995 0,25 % 1 490 0,19 %

Манбалар

  1. ↑ "Чу вилояти" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил