Chu vodiysi
Чу водийси - Чу дарёси водийсининг бир кисми, дарёнинг ўрта оқимида. Қирғизистон ва Қозоғистон Республикалари ҳудудида. Жан.шаркда Бўўм дарасидан шим.ғарбда Мўйинкумнинг шарқий этагигача боради. Узунлиги 200 км чамасида, эни жануби-шарқида 15 км гача, шим.гарбида 90–100 км. Баландлиги 500–1200 м. Ер юзаси дарё қайири ва террасаларидан иборат. Иклими кескин континентал, қуруқ. Йилига 250–400 мм ёгин (асосан, баҳорда) тушади. Чу водийсининг деярли ҳаммаси ҳайдалган ва суғорилади, КЎриқ ерларда бўз тупрокда чала чўл ва куруқ дашт ўсимликлари ўсади. Чу водийси Қирғизистоннинг асосий қишлоқ хўжалиги раёни (қандлавлаги, каноп етиштирилади; богдорчилик, токчилик, ғаллачилик ривожланган). Суғориш каналлари ўтказилган. Чу водийси жанубида Қирғизистоннинг пойтахти ва асосий саноат маркази Бишкек шаҳри жойлашган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |