Kobalt
| Кобалт / Cобалтум (Cо) | |
|---|---|
| Атом рақами | 27 |
| Кўриниши | ҳаворанг қаттиқ металл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
58,9332 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 125 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
758,1 (7,86) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Ар] 3д7 4с2 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 116 пм |
| Ион радиуси | (+3э) 63 (+2э) 72 пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
1,88 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 3, 2, 0, -1 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 8,9 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 0,456 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 100 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 1 768 К |
| Эриш иссиқлиги | 15,48 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 3143 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 389,1 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 6,7 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | гексагонал |
| Панжара даври | 2,510 Å |
| Панжара/атом нисбати | н/а |
| Дебе ҳарорати | 385,00 К |
| 27 | Кобалт
|
Cо | |
| 3д74с2 | |
Кобалт (Cобалтум), Cо — Менделеев даврий системасининг ВИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 27, атом массаси 58,9332. Кобалт металини илк бор 1735-йилда швед кимёгари Ю. Бранд рудалардан ажратиб олган. Узоқ, вақтгача Кобалтни рудадан ажратиб олиш мумкин бўлмаган, шунинг учун Коболд деб аталган (нем. Коболд тоғ ва конларда яшайдиган жин демакдир; металл Кобалт номи шундан олинган).
Табиатда 2 та барқарор изотопдан ташкил топган: 59Cо (99,83%) ва 57Cо (0,17%). Оксидланиш даражаси +2 ва +3, гоҳо +1, +4 ва +5. Полинг бўйича электроманфийлиги 1,9; атом радиуси 0,125 нм. Кобалт масса жиҳатидан ер пўстининг 4-10~3% ини ташкил қилади, океан сувларидаги миқдори 0,005 мг/л. 30 га яқин минераллари бор. Энг муҳимлари: карролит CуCо2С4, линнеит Cо3С4, кобалтин CоАсС, саффлорит (CоФе)Ас2, скуттерудит CоАс3, шмалтин CоАс2, абсолин Cо3О4-мМнО2 пН2О, эритин Cо3(АсО4)2-8Ҳ2О, сферокобалтит CоCО3 ва ҳоказо. Соф кобалт рудалари жуда кам. Кобалт, асосан, мис, никел, кумуш, темир, маргимуш, марганец билан бирикма ҳолида учрайди. Кобалт — кумушсимон оқ, қизғишочсариқ рангда товланадиган металл. Суюқланиш температураси 1494°, кайнаш температураси 2960°, зичлиги 8,90 г/см³. Ферромагнит хоссасига эга. Бренел бўйича қаттиқлиги 470—1230 МПа. Зичжойлашган Кобалт ҳаво таъсирига чидамли, 300° да оксид парда билан қопланади, кукун ҳолдаги Кобалт ҳавода ўз-ўзидан алангаланади. Сув, ишқор, карбонат кислота билан реаксияга киришади. Фторид кислота ҳатто қиздирилганда ҳам унга таъсир қилмайди, тутунланувчи нитрат кислота Кобалтнинг фаоллигини сусайтиради (оксидлайди). Оддий ҳароратда галогенлар (Ғ дан ташқари) билан бирикмалар ҳосил қилади. Ўювчи ишқорлар Кобалт эритмаларига таъсир эттирилганда ҳаворанг Cо(ОҲ)2 чўкмага тўшади, ҳаво таъсирида эса у Cо(ОҲ)3 га ўтади. Кобалт анорганик ва органик бирикмалар билан 2 ва 3 валентли комплекс бирикмалар, кўпгина металлар билан қотишмалар ҳосил қилади. Кобалт металини Кобалт рудаларидан ажратиб олиш учун дастлаб рудаларни оксидловчи шароитда махсус печларда куйдириб эрувчан ҳолга ўтказилади. Кобалтни бошқа металлардан тозалаш учун кимёвий ва гидрометаллургия усулларидан фойдаланилади. Охирги маҳсулот сифатида Cо3О4 олинади. Уни кўмир, водород, СО каби қайтарувчилар иштирокида қайтариб ёки алюмотермия ва электролиз усуллари билан металл ҳолидаги Кобалт олинади.
Ҳозирги ажратиб олинаётган Кобалтнинг тахминан 65%и махсус қотишма ва пўлатлар, 10%и катализаторлар, 10%и пигментлар тайёрлашда қўлланади. Кобалт бирикмалари рангли шишалар, керамика, органик синтез учун катализаторлар олишда, нефт ва аммиакни тозалашда, мой бўёқларни қуритишда, чиройли ва турғун эмал ва бўёқлар, яримўтказгичлар (CоСб2, CоСб3) ва ўта кесгич асбоблар тайёрлашда ишлатилади. Сўнгги йилларда радиоактив 60Cо ("Кобалт лушкаси") тиббиётда саратон касаллигини даволашда қўлланмокда. Ҳайвонлардаги анемия касаллигига қарши курашда ҳам Кобалтдан фойдаланилади.
Адабиётлар
- Болшаков Кобалт Кобалт, Химия и технология кобалта, Кобалт, 1981; Борбат Кобалт Кобалт, Волков Кобалт Кобалт, Каза некий Кобалт Кобалт, Производство кобалта из сулфидних руд, Кобалт, 1983; Ахметов Кобалт С Обшая и неорганическая химия, Кобалт, 1998.
Саиджамол Эшонхўжаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |