Cолумбо
Cолумбо - Ричард Левинсон ва Wиллиам Линк томонидан яратилган Америка детектив телесериали. Илк намойиши 1968-йилда бўлиб ўтган; 1971–1978-йилларда мунтазам равишда суратга олинган (69 эпизоддан 44 таси), танаффусдан сўнг 1989–2003-йиллар давот эттирилган.
| Cолумбо | |
|---|---|
| Файл:Cолумбо Петер Фалк 1973.жпг | |
| Тури | детектив, криминал драма |
| Муаллиф(лар) | Ричард Левинсон, Wиллиам Линк |
| Ролларда | Петер Фалк |
| Мамлакат |
|
| Қисмлар сони | 69 |
| Ишлаб чиқариш | |
| Продюсер(лар) | Ричард Левинсон, Wиллиам Линк |
| Қисм давомийлиги | 73-98 дақиқа |
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал | НБC, АБC |
| Трансляция даври | 20-феврал 1968-йил — 30-январ 2003-йил |
Лос Ангелес полицияси қотиллик бўлимининг терговчиси лейтенант Коломбонинг ролини актёр Петер Фалк ижро этган.
Сериал ғояси
Сериалнинг бош қаҳрамони, Лос-Анжелес полициясининг қотиллик бўлими ходими лейтенант Коломбо ўз даври учун жуда ноодатий полиция терговчиси образига эга эди. Ўша даврда кенг тарқалган шафқациз ёки ўта ақлли детектив қаҳрамонлардан фарқли ўлароқ, Коломбо оддий ва ҳатто бироз беғубор кўринишга эга, жуда содда, гарчи доим одобли бўлса ҳам, умуман олганда, юқори тоифали детектив эмас, балки ишчи касб эгасига ўхшарди. Коломбо қиёфаси жуда муваффақиятли бўлиб чиқди ва дарҳол томошабинлар эътиборини тортди.
Сериалдаги жиноятчилар деярли фақат ақлли, ҳурматли ва нуфузли одамлар, нуфузли касблар ва юқори жамият вакиллари: муваффақиятли юристлар ва шифокорлар, архитекторлар, бизнесменлар, сиёсатчилар, генераллар, ёзувчилар, шоуменлар. Коломбо, ўзининг камтарона ғижим ёмғир палтосида, эски, тез-тез бузилиб турадиган машинасидада, ўзгармас арзон сигараси билан қимматбаҳо костюмлардаги рақиблари билан кескин фарқ қилади. У унчалик ақлли эмасдек кўринади, доим беўхшов бўлишга ҳаракат қилади. Ваҳоланки, бу образ ортида ўткир ақл, мушоҳада, матонат ва психологияни чуқур билиши ётади. Деярли ҳар доим Коломбо қотил кимлигини биринчи учрашувдан сезилмайдиган тафсилотларга кўра аниқлайди. Коломбонинг тергов усули — майда деталларгача синчиковлик билан эътибор қаратиш орқали жиноятнинг тасвирини шакллантиришдир.
Яратилиш тарихи
Аввалига Петер Фалк сериалда суратга тушишдан бош тортди. У тез-тез телевизорда пайдо бўлар ва сериалдаги адвокат ёки полициячи образига қарам бўлишни истамас эди. Аммо продусерлар билан узоқ давом этган музокаралардан сўнг, Фолк 1968-йилда чиқарилган "Қотиллик учун рецепт" номли илк сонда рол ўйнашга рози бўлди. Илк тақдимот жуда муваффақиятли бўлди ва Коломбонинг биринчи эпизодларини суратга олишга тайёргарлик бошланди, аммо улар фақат 1971-йилда чиқарилган. "Коломбо" полиция детективи ҳақидаги ўша даврдаги бошқа сериаллардан фарқи шундаки, унинг бош қаҳрамони оддий одам, қотиллик бўлимининг терговчисига ўхшамайди, кенг костюмлар кияди, хотини ҳақида қайғуради ва ит боқади.
Продусерлар томошабинлар мураккаб, аммо секин ҳаракатланувчи сюжетдан зерикиб қолишидан хавотирда эдилар ва бир неча бор зўравонлик билан боғлиқ элементларни киритишга ҳаракат қилишган. Аммо Фалк бу қарорни қатъиян рад этди.
Фолк бошқа актёрларидан тўғри машқ қилиш учун кўпроқ вақт талаб қилиши билан билан ажралиб турарди. У ссенарий муаллифлари ва продусерлар олдига қўйган юксак талаблари билан ёдда қолди. Wиллиам Линк'нинг эслашича: «Петер ҳудди тикандек эди. Баҳслашишдан чарчаганимиз учун биз унга бу қанчалик қийинлигини исботлаш учун ўз ссенарийсини ёзишга рухсат бердик”. Ричард Левинсон суратга олиш режалаштирилган ўн икки кун эмас, балки ўн уч ёки ўн тўрт кун давом этганини эслайди: "У бизни бу филм учун анча яхши бўлишига ишонтирди".
Ссенарий муаллифларининг ишидан қониқмаган Фолк 1977-йилда лойиҳани тарк этди. 1989-йилда қайтиб келган Фолк ҳар бир эпизод учун 600 000 доллардан кўп ҳақ эвазига ишлашини билдирди. "Гап пулда эмас, тамойилда", дейди актёр. "Мен улар ўз ишимга жиддий ёндошишим ва бу иш энг юқори даражада бўлиши кераклигини билишларини истайман"[1].
Мукофотлар
| Йил | Мукофот | Категория | Лауреат | Натижа |
|---|---|---|---|---|
| 1972 | «Олтин глобус»[2] | Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод |
| 1973 | ғолиб | |||
| 1974 | Энг яхши драматик сериал | номзод | ||
| Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод | ||
| 1975 | Энг яхши драматик сериал | номзод | ||
| Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод | ||
| 1976 | Энг яхши драматик сериал | {номзод | ||
| Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод | ||
| 1977 | «Эммй» | Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод |
| 1978 | Энг яхши драматик сериал | номзод | ||
| Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод | ||
| Сераил учун энг яхши мусиқа | номзод | |||
| Телесериалнинг энг яхши монтажи учун | номзод | |||
| «Олтин глобус» | Энг яхши драматик сериал | номзод | ||
| Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод | ||
| 1990 | «Эммй» | Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод |
| Драматик сериалга таклиф қилинган энг яхши эркак | Патриcк Жосепҳ МcГооҳан («Қотиллик ссенарийси» эпизоди) | ғолиб | ||
| 1991 | «Олтин глобус» | Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод |
| «Эммй» | Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод | |
| Драматик сериалга таклиф қилинган энг яхши эркак | Дабней Wҳартон Cолеман («Коломбо ва рок юлдузнинг ўлими» эпизоди) | номзод | ||
| 1992 | «Олтин глобус» | Кичик сериал ёки телефилмдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк («Коломбо ва рок юлдузнинг ўлими» эпизоди) | номзод |
| 1994 | «Эммй» | Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли учун | Петер Фалк | номзод |
Манбалар
- ↑ Ниcк Аллен.. „Петер Фалк“ (инглизча). // Тҳе Телеграпҳ (24-июн 2011-йил). 23-декабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-декабр 2015-йил.
- ↑ „Cолумбо“ (инглизча). // Голден Глобе Аwардс. 4-июн 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июн 2020-йил.