Cомодо Фиреwалл — Миcрософт Wиндоwс ХП, Виста, Wиндоwс 7, Wиндоwс 8 ва Wиндоwс 10 учун Cомодо компаниясининг бепул шахсий фаерволи. Cомодо Фиреwалл Cомодо Интернет Сеcуритй таркибига киради[1].

Дастур имкониятлари

  1. Тармоқлараро экранлаштириш;
  2. Проактив ҳимоя;
  3. Интернет ҳужумидан ҳимоя;
  4. Буфернинг тўлиб кетишидан ҳимоя;
  5. Рухсациз киришдан ҳимоя;
  6. Муҳим тизим файллари ва рўйхатга олиш ёзувларини ички ҳужумлардан ҳимоя;
  7. ҲЕАП хотирасида юзага келадиган буфернинг тўлиб кетишини аниқлаш;
  8. рет2либc ҳужумларини аниқлаш;
  9. Бузилган/ёмон СЕҲ занжирларини аниқлаш.

Дастур хусусиятлари

Проактив ҳимоя ҲИПС (инглизча: Ҳост Интрусион Превентион Сйстемс) — локал таҳдидларни қайтариш тизимини ўз ичига олади. ҲИПС вазифаси иловаларнинг ишлашини назорат қилиш ва белгиланган мезонларга мувофиқ потенсиал хавфли операцияларни блокировка қилишдир.

Файрволлардаги позициялар

Синов санаси Cомодо Интернет Сеcуритй Cомодо Фиреwалл Про 3.х Cомодо Фиреwалл Про 2.х
2008-03-18 - 3.0.19.318 — 98 % -
2008-03-30 - 3.0.21.329 — 100 % -
2008-04-24 - 3.0.21.329 — 100 % -
2008-05-06 - 3.0.21.329 — 100 % -
2008-05-17 - 3.0.22.349 — 95 % -
2008-08-29 - 3.0.22.349 — 95 % 2.4.18.184 — 55 %
2008-11-07 - 3.0.22.349 — 95 % 2.4.18.184 — 55 %
2008-11-28 3.5.55810.432 — 90 % 3.0.22.349 — 95 % 2.4.18.184 — 55 %
2009-04-07 3.8.65951.477 — 96 % 3.0.22.349 — 95 % 2.4.18.184 — 55 %
2009-04-23 3.8.65951.477 — 96 % 3.0.22.349 — 95 % 2.4.18.184 — 55 %
2009-09-09 3.11.108364.552 — 97 % 3.0.22.349 — 95 % 2.4.18.184 — 55 %
2009-10-10 3.12.111745.560 — 100 % 3.0.22.349 — 95 % 2.4.18.184 — 55 %
2010-01-04 3.12.111745.560 — 100 % 3.0.22.349 — 95 % 2.4.18.184 — 55 %
2010-03-28 3.12.111745.560 — 100 % 3.0.22.349 — 95 % 2.4.18.184 — 55 %

2010-йил 20-январ ҳолатига кўра, шахсий компютерни Фиреwалл синф дастурлари билан ҳимоя қилиш муаммоларига бағишланган матоусеc.cом сайтида Cомодо Фиреwалл Про 3.12.111745.56 биринчи ўринни эгаллади ва „Аъло“ баҳосини олди[2].

2008-йил 30-мартдаги „Фиреwалл Чалленге“ сайти тестлари Cомодо Фиреwалл 3.0 версиясини биринчи ўринга қўйди. Тест учун Cомодо компанияси Cомодо Фиреwалл Про 3.0.21.329 тармоқ экранининг сўнгги версиясини тақдим этди, унда ишлаб чиқарувчи компания вакилларининг сўзларига кўра, 3.0 версиясининг энг кескин муаммоларини ҳал қилган. Cомодо Фиреwалл биринчи ўринни Онлине Армор 2.1.0.119 версияси билан баҳам кўрди, у ҳам аввалги рейтингда биринчи ўринни эгаллаган.

2009-йил 20-апрелдаги Миcрософт Wиндоwс ядросига бузиб киришнинг олдини олиш бўйича ҲИПС тестида ҳам Cомодо Фиреwалл биринчи ўринни Онлайн Армор[3] билан баҳам кўрган.

Манбалар

Ҳаволалар