Kopengagen
Копенгаген (данча: København) — Дания пойтахти. Зеландия о.нинг шарқий соҳили ва унга ёндош Амагер о.да жойлашган. Аҳолиси 495,6 минг киши (2000). К. атрофи ва йўлдош шаҳарлар билан бирга алоҳида маъмурий бирлик сифатида ажратилган — Катта К. шаҳар агломерациясини ташкил этади. Шаҳар қўлёзмаларда дастлаб 1043-йил тилга олинган. 1167-йилда у ерда қаср қурилган. 1254-йилдан шаҳар мақомини олган, 1443-йилдан қирол қароргоҳи.
Копенгаген данча: København | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Дания |
| Асос солинган | 1167-йил |
| Расмий тил(лар)и | Дан тили |
| Аҳолиси (2022) |
805 420[1] |
| Зичлиги | 4,500 киши/км2 |
| Телефон коди | +45 |
| Почта индекс(лар)и | 1050–1778, 2100, 2150, 2200, 2300, 2400, 2450, 2500 |
К. — мамлакатнинг муҳим саноат, савдо-молия ва маданий маркази. Халқаро транспорт йўллари тугуни. Эресунн бўғозининг ғарбий соҳилидаги порт (йиллик юк ортиб-тушириш 10 млн. т чамасида). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Транспорт йўли ва паромлар орқали Малме, Хелсингборг ва Ландскруна (Швеция) ҳамда Варнемюнде (Германия) каби шаҳарлар билан боғланган. Мамлакат саноатининг 1/4 қисми Копенгаген Саноатининг асосий тармоғи —машинасозлик, жумладан, электротехника, приборсозлик, озиқ-овқат саноати учун жиҳозлар, велосипед, мотоцикл, соат, тиббий соҳа учун приборлар ишлаб чиқариш, автомобилсозликдир. Шунингдек, кимё, қоғоз, семент, енгил саноат, хусусан, чинни ва сопол буюмлар ишлаб чиқариш ривожланган. Озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Дания Фанлар академияси, университет (1479), техника олий мактаби, технология, фармацевтика институтлари, Нафис санъат қироллик академияси, консерватория, Мусиқа академияси, кўплаб илмий муассасалар, музейлар, ботаника боғи, театрлар бор. Меъморий ёдгорликлардан Кристиансборг саройи, биржа биноси, Шарлоттенборг саройи ва бошқа сақланган. Ҳарбий денгиз баъзаси.[2]
Манбалар
- ↑ „СтатБанк Денмарк – дата анд статистиcс“. Статистиcс Денмарк. 2020-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |