Дўлана (Cратаэгус Л.) — раънодошлар оиласига мансуб дарахт ёки бута. Бал. 6–10 м, танасининг йўғонлиги 40—50 см, сершох. 890 тури бор, шундан 10 тури Ўзбекистонда ўсади, Хитой, Испания, Италия, Жазоир, Америка ва б. мамлакатларда ҳам тарқалган. Барг чети йирик тишли ёки пацимон бўлинган, пояга кетма-кет ўрнашган. Гули майда, тўпгулга йиғилган. Меваси 1—5 данакли. Д.нинг манзарали ўсимлик сифатида ўстириладиган, шунингдек, бўрикўз Д., сариқ Д., қизил Д. деган турлари бор. Д. ёввойи ҳолда Ўзбекистоннинг тоғли туманларида, денгиз сатҳидан 1000–1500 м баландликда, кўпинча, якка ҳолда усади, баъзан кичик Д. зорлар ҳам учрайди. Баъзи турларининг меваси йирик, кўп истеъмол қилинади. Сариқ Д. гули нектар (гулшира)га бой. Д. май—июнда гуллайди, сент. охирларида пишади, 25—30 ёшли дарахти 70–80 кг ҳосил беради. Меваси таркибида 11,5—15,9% қанд, 8% ёғ, 0,67—0,88% олма кислота бор. Халқ табобатида иштаҳа очувчи, ични қотирувчи дори сифатида қўлланади. Д. барги, пўстлоғи ва илдизи қайнатмаси билан матоларни сариқ ва қўнғир рангга бўяш мумкин. Д. олма, нок, беҳи учун яхши пайвандтаг бўлади. Уруғи, илдизи, илдиз бачкиси ва илдиз поясидан, парҳиш йўли билан ҳам кўпайтирилади.

Дўлана
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Данагининг қобиғи жуда қаттиқ, экилгандан кейин 2- ёки 3- йили униб чиқади. Уни сулфат кислотага 12 соат солиниб, нам қумда бахрргача сақланса, 1-йилиёқ унади. Д. совуққа, қурғоқчиликка чидамли. Д.дан яшил девор ва иҳота дарахтзорлари қосил қилишда, эрозияга қарши тоғ ён бағирларини мустақкамлашда фойдаланилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил