ДНК
кимёвий тузилиши

Дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) — нуклеин кислоталарининг бир тури. Таркибида дезоксирибоза, азот асосларидан аденин (А), гуанин (Г), ситозин (cйтосине) (C) ва тимин (Т) ҳамда фосфат кислота бўлади. Барча тирик организмлар ҳужайрасида учрайднавроз котли таркиби, яъни унинг бирламчи структураси ҳар бир организм учун ўзига хос ва қатъий индивидуал бўлиб, биологик информациянинг код шаклда (қаранг Генетик код) ёзилишидир. ДНК нинг генетик аҳамиятини дастлаб О. Эвери шогирдлари билан бирга аниқлаган (1944, АҚСҲ). ДНК таркибидаги нуклеотидларнинг ўзаро муносабати маълум қонуниятларга бўйсунади. Бу қонуниятлар Э. Чаргафф (АҚСҲ) томонидан аниқланган (1950). Бу қоидага асосан ДНК даги пурин асосларининг йиғиндиси пиримидин асосларининг йиғиндисига тенг бўлиб, бунда А нинг миқдори Т миқдорига ва Г нинг миқдори C миқдорига тенг . Мазкур қоидаларга асосланиб Д. Уоцон ва Ф. Крик ДНК нинг структуравий моделини кашф этишди (1953). Бу моделга кўра, ДНК молекуласи қўш спирал ҳосил қилувчи иккита полинуклеотид занжирдан ташкил топган ва ҳар иккала занжир бир умумий ўққа эга. Занжирнинг бир ўрами орасидаги масофа 34 А га тенг ва 10 та нуклеотид қолдиғидан ташкил топган (В-шакл). Полинуклеотид занжирларнинг пентозафосфат гуруҳлари спиралнинг ташқи томонида, азот асослари эса ички томонида жойлашган. Полинуклеотид занжирлар бир-бирига нисбатан тескари йўналгандир. ДНК нинг бир занжиридаги нуклеотидларнинг кетма-кетлиги, иккинчи занжирдаги нуклеотидларнинг кетма-кетлигини таъминлайди ёки улар комплементар (тўлдирувчи) ҳисобланади. Комштементарлик нуклеин кислоталарнинг структуравий ва функсионал тузилишида универсал принсип ҳисобланади. Кўпчилик табиий ДНК молекулалари қўш занжирли ва тўғри чизиқли ҳолда учрасада, бироқ, улар жуда катта мол. м.га эга бўлган молекулани кичик ҳажмда жойлаш учун букланган, ҳалқа, суперспирал ва бошқа шаклларни олиши мумкин. Айрим вируслар ДНК си бир занжирли бўлади. Прокариотлар ҳужайрасида ДНК битта хромосомада мужассамлашган бўлиб, мол. м.си 10’ дан ортиқ ва уз. тахминан 1 мм га тенг . Эукариотлар ҳужайрасидаги ДНК асосан ядрода де-зоксинуклеопротеин (ДНП) шаклда бўлиб, хромосома ёки хроматиннинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Ядродан ташқари ДНК митохондрий ва хлоропласт таркибида ҳам учрайди. Абдукарим Зикирёев.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил