ДАГЕР (Дагуэрре) Луи Жак Манде (1787.18.11, Кормейзан-Паризи, Сена ва Уаза — 1851-йил, 7-октябр, Брисюр-Марн) — франсуз рассоми ва ихтирочиси, фотография ихтирочиларидан бири. Биринчи диораметт яратган (1822). Ж. Н. Непс тажрибаларидан фойдаланиб биринчи бўлиб ёруғлик сезгир модда сифатида кумуш иодидини қўллаб ўчиб кетмайдиган тасвирларни олиш усули — дагеротипияни ишлаб чиққан (1839).

Лоуис Дагуэрре

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил