Даилймотион – Вивенди компаниясига тегишли франсуз онлайн видеоҳостинг платформаси. Даилймотион Алеха Интернет маълумотлари 2017-йил ҳолатига кўра дунёдаги энг кўп ташриф буюрилган веб-сайтлар рўйхатида 114-ўринни эгаллайди. Сайтга ташриф буюрувчиларнинг катта қисми Япония ва АҚСҲ ҳиссасига тўғри келади. Даилймотион ҲД (720п) ўлчамни қўллаб қувватлайдиган илк сайтлардан биридир.

Даилймотион

2023-йилдан бери ишлатилаётган лого
Жорий ҳолати Актив
Тижоратми Ҳа
Сайт тури Онлайн видеоҳостинг
Рўйхатдан ўтиш

Ихтиёрий;

Контент жойлаштириш ва юклаш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.
Қайси тилларда 183та тилда мавжуд
Муассиси Вивенди
Муаллифи
  • Бенжамин Бежбаум
  • Оливиэр Поитрей
Президент Махиме Саада
Бош ижрочи директор Махиме Саада
Очилган санаси 15-март, 2005-йил (21 йил аввал) (2005-03-15)
Ишчилар сони 450[1]
Мамлакат Fransiya bayrogʻi Франсия
УРЛ даилймотион.cом

Тарих

Бенжамин Бежбаум ва Оливиэр Поитрей 2005-йил март ойида Поитренинг Париждаги квартирасида Даилймотион веб-сайтини очишган. Ушбу сайтни ишга тушириш учун 6 киши 6000 евро миқдорида сармоя киритади.

Даилймотион 2006-йил сентябр ойида Атлас Вентурес ва Партеч Интернатионал билан ҳамкорликда 7 миллион евро маблағ тўплашган ва бу 2006-йилда франсуз Wеб 2.0 да тўпланган энг кўп маблағ ҳисобланган. Даилймотион 2008-йил февралидан бери 720п юқори аниқликдаги видео форматини қўллаб-қувватлайди ва бу уни энг биринчи ҲД видео платформаларидан бирига айлантиради. 2009-йил октябр ойида Франсия ҳукумати Даилймотион компаниясига Стратегик инвестиция фонди орқали сармоя киритган. 2011-йилнинг 25-январида Оранге Даилймотионънинг 49% улушини 62 миллион еврога сотиб олган ва компанияни 120 миллион еврога баҳолаган.

Манбалар

  1. ↑ Смитҳ, Cраиг „Даилймотион Статистиcс анд Усер Cоунт (2023)“. ДМР. Қаралди: 2024-йил 6-январ.

Ҳаволалар