Dala shpatlari
Дала шпатлари — Ер пўстида энг кўп тарқалган, каркасли силикатлар кичик синфига мансуб жинс ҳосил қилувчи минераллар гуруҳи. Ер пўсти оғирлигининг 50% ини ташкил этади. К, На, Cа, Ва алюмосиликатларнинг изоморф қоришмалари. тахминан 60% магматик, 30% метаморфик жинсларда, 10% қумтош ва конгломератларда учрайди. Рангсиз, таркибида учрайдиган гематит қўшимчаларга қараб оч кулранг, оқ, яшилроқ (албит, анортит), оч пушти, қизил (ортоклаз), яшил (амазонит) бўлади. Қаттиқлиги 6—6,5. Зичлиги 2,6—2,8 г/см3. Дала шпатлари кимёвий таркибига кўра 3 гуруҳга: натрий-калсийли — плагиоклазлар; ишқорли (калий-натрийли) — санидин, ортоклаз, микроклин, анортоклаз ва б.; кам учрайдиган калийбарийли — гаалофанларга бўлинади. Дала шпатлари моноклин (гиалофан, ортоклаз) ва триклин (плагиоклаз, анортоклаз, микроклин) сингониясида кристалланиб, шакллари бир-биридан кам фарқ қилади. Кўпинча пластинка, призма (ортоклаз, микроклин, гиалофан) кўринишида бўлади. Дала шпатларида қўшалоқ кристаллар кўп учрайди. Калий-натрийли Д.ш. оддий қўшалоклар, натрий-калсийли (плагиоклазлар)да мураккаб қўшалоқлар ҳосил қилади. Санидинда Си ва Ал тартибсиз, микроклинда тартибли жойлашган. Юқори температурада кристалланадиган калийнатрийли Дала шпатлари тартибланган. Плагиоклазлар юқори (Си, Ал тартибсиз жойлашган) ва паст температурада (Си, Ал тартибли) кристалланади ва шунингдек, оралиқ турлари бўлади. Дала шпатлари тог жинсларини таснифлашда асос бўлиб хизмат қилади. Тоғ жинсларининг муҳим турлари: интрузив — гранитлар, сиенитлар, диоритлар; эффузив — андезитлар, базалтлар; метаморфик — гнейслар, сланецлар асосан Дала шпатларидан ташкил топган. Чўкинди жинсларда Дала шпатлари минерал бўлаклари учрайди. Ойдаги тоғ жинсларида (ой базалтлари, габбро, анортозитлар) фақат плагиоклазлар аникланган. Д.ш. таркибининг кенг вариациялилига туфайли геологик-петрографик тадқиқотларда муҳим рол ўйнайди. Саноат аҳамиятига эга бўлган йирик кристаллари пегматитларда кварс, кўпинча слюдаларнинг йирик кристаллари билан бирга учрайди. Ўзбекистоннинг ғарби (Кетмончи, Лолабулоқ, Лангар) ва Россия Федерациясининг шимолий-ғарбида пегматитлар кўп. Амазонитнинг машҳур конлари Россия Федерациясидаги Илмен тоғларида, товланувчи плагиоклазлар Уралда, қорамтир лабрадоритлар Украинада топилган. Дала шпатларининг нураши натижасида каолин конлари, тропик, субтропик иқлим шароитида латерит маҳсулотлари вужудга келади. Дала шпатларининг чиройли товланадиган ой тоши, авантюрин, Лабрадор, амазонит хиллари безак буюмлари тайёрлашда, айрим хиллари электр изоляторлар, фарфор ва семент, ойна-шиша тайёрлашда ишлатилади.
| Дала шпати | |
|---|---|
|
| |
| Асосий | |
| Формуласи | { К, На, Cа, баъзида Ба }{ Ал2Си2 ёки АлСи3 }О8 |
| Физик хусусиятлари | |
| Ранги | оқдан то кўкимтир ва қизғишгача |
| Ялтироқлик | шишасифат |
| Қаттиқлик | 5—6,5 |
| Ёпишқоқлик | мукаммал |
| Зичлиги | 2,54—2,75 г/см³ г/см³ |
| сингонияси | Моноклин ёки Учклин |
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ЛЛ.Ҳамрабоев И. Ҳ., РажабовФ. Ш., Петрография асослари, Т., 1984.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |