Дамашқ (арабча: دِمَشْق‎‎) ёки Шом (арабча: الشَّام‎‎; сурёнийча: ܕܪܡܣܘܩ; тарихий номлари — қадимги юнонча: Δαμασκός, лотинча: Дамасcус) — Сурия Араб Республикасининг пойтахт шаҳри. Дамашқ муҳофазасининг маъмурий маркази. Барада дарёси водийсида, 690 м баландликда жойлашган. Иқлими субтропик, январнинг ўртача температураси 7—8°, июлники 26—27°, йиллик ёғин 227 мм. Аҳолиси 3 млн. киши (1998), кўпчилиги араблар; шунингдек, арман, курд, черкас, грек ва бошқа ҳам яшайди. Қад.да Миср, Фаластин, Ироқ, Арабистон ярим оролга карвон йўллари Дамашқ орқали ўтган. Дамашқнинг беш минг йилдан ортиқ тарихи бор. Қадимда у Тимаски, Темасги, Димаска, Каранаски деб ҳам юритилган. Ўрта аср тарихчилари уни „Дунё жаннати“, „Шарқ жаннати“ деб аташган. Миср фиръавнлари (мил. ав. ХВИ аср), оромийлар (мил. ав. Х аср), оссурийлар (Оссурия, мил. ав. 132), бобилликлар (мил. ав. 604), форслар (мил. ав. 538), македониялик Искандар (мил. ав. 332), Рим империяси (64 йил), Византия (В—ВИИ асрлар), араб ва турклар Дамашқни бирбир эғаллаб ўтганлар. Дамашқ умавийлар даври (661—750)да халифалик маркази бўлган. Бу вақтда шаҳарда ҳашаматли қасрлар, масжидлар қурилган. Мовароуннаҳр ва Шарқнинг йирик файласуфи Абу Наср Форобий Дамашқ мадрасаларида дарс берган. Дамашқда аббосийлар, тулунийлар (ИХ аср), фотимийлар (Х аср), салжуқийлар (ХИ аср) ҳукмронлик қилган. 1260-йилда Дамашқ мамлуклар, 1401-йилда Амир Темур тасарруфига ўтган. Мамлуклар даврида (ХИИИ—ХВИ асрларда) Дамашқ — савдо ва ҳунармандчилик (мато, қурол-аслаҳалар ишлаб чиқариш, заргарлик буюмлари тайёрлаш) ҳамда исломнинг таянч марказларидан бўлган. 1516-йилдан 1918-йилгача Усмонийлар салтанати таркибида бўлган. 1918-йил 1-октабрда Ҳижоз қўмондони амир Файсал аскарлари Дамашқни эғаллади. Сурия 1920-йилда Франсия мандатлигига ўтгач, Дамашқга франсуз аскарлари бостириб кирди. Шу сабабдан шаҳар четидаги Майсалун деган жойда қаттиқ жанг бўлди; 1943-йилда Сурия мустақилликка эришгач, Дамашқунинг пойтахти бўлиб қолди.

Дамашқ

арабча: الشَّام‎‎,
қадимги юнонча: Δαμασκός,
лотинча: Дамасcус
Skyline of Damashq
Damashq
Байроқ
Damashq
Герб
Мамлакат Сурия
Ҳукумат
 • Губернатор Бишр Ал Саббан

Дамашқ— йирик савдо-саноат ва молия маркази, муҳим транспорт йўллари тугуни. Халқаро аэропорт бор. Мамлакатдаги кўпгина шаҳарлар ҳамда Байрут, Амман ва Бағдод шаҳарлари биланн транспорт йўл ва ҳаво йўллари; Европа, Осиё ва Африка билан халқаро ҳаво йўллари орқали боғланган. Шаҳарда тўқимачилик, гилам тўқиш фабрикалари, совунгарлик, фармацевтика, электрокабел, семент, ойна заводлари, озиқ-овқат, автомобил ремонти, тикувчилик, бўёқ, кўнчилик корхоналари; мис, олтин, кумушга бадиий ишлов бериш, қуроласлаҳа тайёрлаш устахоналари ва бошқа бор. Машинасозлик ва металлсозлик саноати ривожланмоқда. Дамашқ аҳолиси миллати ва динига қараб маҳаллаларга бўлинган. Шаҳарда Дамашқ ва Араб академиялари, Сурия университети (1923), Шарқ мусиқаси институти, Олий педагогика ва Олий политехника билим юртлари, Ҳарбий академия, Миллий музей (1919), Шарқ турмуши музейи, бутун Шарққа машҳур бозор ва расталар, кутубхоналар, театрлар ва бошқа бор. Меъморий ёдгорликлардан араб-ислом маданияти дурдонаси бўлмиш Умавийлар масжиди (705—715 йиллар), Сулаймония такяси (1554-1559 йиллар), ал-Азм саройи (1749 йил) ва бошқа сақланган.[1]

Иқтисодиёти

Дамашқнинг муҳим савдо маркази сифатидаги тарихий роли сўнгги йилларда минтақадаги сиёсий тараққиёт ҳамда замонавий савдонинг ривожланиши туфайли ўзгарди[2]. Дамашқда, шунингдек, Сурияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг аксарияти Арабистон ярим оролидаги мамлакатларга тарқатилади[2]. Дамашқ ҳам 1954-йилдан бери ҳар йили кузда халқаро савдо кўргазмасини ўтказиб келади[3].

Дамашқнинг туризм сектори жуда кўп имкониятларга эга, аммо фуқаролар уруши бу истиқболларга тўсқинлик қилди. Дамашқдаги маданий бойликларнинг кўплиги 1980-йилларнинг охиридан бошлаб кўплаб турар жой ва транспорт муассасаларининг ривожланиши ва бошқа тегишли инвестициялар фонида камтарона ишлатилмоқда[2]. 2000-йилларнинг бошидан буён эски шаҳарда кўплаб бутик меҳмонхоналар ва гавжум кафелар очилди[4]. 2009-йилда янги офис майдони қурилди ва кўчмас мулк бозорида пайдо бўлди[5].

Ал-Шарқ банки ва Блуэ Тоwер меҳмонхонаси, Ҳамра кўчасидаги 4 юлдузли меҳмонхона.

Дамашқда тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, семент ва турли кимё саноати каби кўплаб саноат корхоналари жойлашган[2]. Заводларнинг аксарияти давлат томонидан бошқарилади, бироқ хусусий сектор томонидан бошқариладиган чекланган хусусийлаштиришга 2000-йилларнинг бошидан бошлаб савдони эркинлаштириш натижасида рухсат этилган[2]. Эски шаҳарда ҳамон анъанавий ҳунармандчилик ва мис ўймакорлик буюмлари ишлаб чиқарилади[2].

Дамашқ фонд биржаси расмий равишда 2009-йил март ойида савдо учун очилган ва биржа Суриядаги ягона фонд биржасидир[6]. У Суриянинг молия бозорлари ва қимматли қоғозлар комиссияси таркибида, Барзеҳ округида жойлашган. Унинг сўнгги манзили Яафурнинг юқори даражадаги савдо округида жойлашган эди[7].

Қардош шаҳарлари

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 „Дамасcус“. Энcйcлопæдиа Британниcа. 2009-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 28-ноябр.
  3. ↑ „Дамасcус Интернатионал Фаир“. 2009-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 28-ноябр.
  4. ↑ Cумминс, Чип. „Дамасcус Ревелс ин Иц Неw Аллуре то Инвесторс“. 2015-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 28-ноябр.
  5. ↑ „Репорт: Оффиcе Спаcе Аcросс тҳе Wорлд 2009“. Cушман & Wакефиэлд. 2011-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 28-ноябр.
  6. ↑ „Инаугуратион оф Дамасcус Стоcк Эхчанге“. Сйриан Энтерприсе анд Бусинесс Cентер. 2011-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 28-ноябр.
  7. ↑ „АФП: Сйриа лаунчес фирст стоcк эхчанге“ (2009-йил 10-март). 2012-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 20-июн.
  8. ↑ „Анкаранıн Кардеş Şэҳирлери“ (тр). анкара.бел.тр. Анкара. 2020-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-сентябр.
  9. ↑ „Cонвениос Интернаcионалес“ (эс). буэносаирес.гоб.ар. Буэнос Аирес. 2020-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-сентябр.
  10. ↑ „Cаре-и cел маи... îнфрățит ораș дин Ромâниа? Cаре-и cу америcании, cаре-и cу руșии? Șи cаре-и îнфрățит cу Тимиșоара...“ (ро). банатулази.ро. Банатул Ази (2016-йил 6-август). 2020-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-сентябр.
  11. ↑ „Интернатионале саменwеркинг“ (ар). ажманнеwс.аэ. Ажман Неwс (2019-йил 16-декабр). 2020-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-июл.
  12. ↑ „Систер Cитиэс оф Истанбул“. греатистанбул.cом. Истанбул. 2016-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-сентябр.
  13. ↑ „Лас 12 ҳерманас де Cóрдоба“ (эс). диариоcордоба.cом. Диарио Cóрдоба (2020-йил 10-феврал). 2020-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-сентябр.
  14. ↑ „Толедо'с систер cитиэс“. дестинотоледо.cом. Дестино Толедо (2016-йил 17-май). 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-сентябр.
  15. ↑ „Систер cитиэс“. ереван.ам. Ереван. 2017-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-сентябр.

Ҳаволалар