Dang'ara
Данғара | |
|---|---|
Қишлоқ | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Жиззах вилояти |
| Туман | Бахмал тумани |
Данғара — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Темирқадам маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган[1].
Этимологияси
Қишлоқ номининг илмий этимологияси тўлиқ аниқланмаган[2]. Айрим тадқиқотчилар номнинг келиб чиқишини ҳудуднинг қадимги тил қатламлари билан боғлашга ҳаракат қилган.
Маълумки, ҳозирги Бахмал тумани ҳудуди илк ўрта асрларда Уструшона тарихий ўлкаси таркибига кирган. Уструшона аҳолиси сўғд тилининг шарқий лаҳжаларидан бирида сўзлашган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, ойконим таркибидаги дан унсури сўғд тилидаги даҳна ёки даҳана сўзининг қисқарган шакли бўлиб, “даранинг бошланиши” ёки “оғзи” маъносини билдиради[3].
Ном таркибидаги ғар ёки ғара унсури эса қадимги сўғд тилида “тоғ” маъносини ифодалаган деб талқин қилинади. Шу асосда, Данғара номи “тоғ дараси ёнида ёки дарасининг оғзида жойлашган қишлоқ” маъносини билдириши мумкин.