Даниэл Боҳл (талаффузи: Дениел Бол; 9-июн 1994-йилда туғилган) — немис профессионал футболчиси, ФК Пирмасенс жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Даниэл Боҳл
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1994-йил 9-июн (1994-06-09) (32 ёш)
Таваллуд жойи Эинöд, Германия
Бўйи 1.72 м[1]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ФК Пирмасенс
Рақами 5
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
СпВгг Эинöд
0000-2010 1. ФC Саарбрücкен
2010—2013 1. ФСВ Маинз 05
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2017 1. ФСВ Маинз 05 ИИ 119 (7)
2017—2019 Ҳаллесчер ФC 22 (1)
2019 Энергиэ Cоттбус 15 (1)
2019—2020 Чемнитзер ФC 21 (1)
2020- ФК Пирмасенс 40 (2)
Миллий терма жамоа
2010 Германия У16 1 (0)
2010 Германия У17 1 (0)
2011—2012 Германия У18 8 (1)
2012—2013 Германия У19 9 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(11-феврал 2022-йил учун)

Клублардаги фаолияти

Илк фаолияти

Боҳл Эинöд қишлоғида туғилган ва маҳаллий СпВгг Эинöднинг ёш тоифадаги жамоасида бошлаган[2]. Шунингдек, Зwеибрücкендаги Ҳофенфелс-гимназиясида таҳсил олган. Ўсмирлик даврида 1. ФC Саарбрücкен билан шартнома тузди. Молшдер билан уч йил ўтгач, Боҳл бир нечта Бундеслига жамоаларининг эътиборини тортди. Сўнгра 1.ФСВ Маинз 05 билан имзолашни танлади[3] Клубда У17 даражасида бошланган ва 22 ўйинда 5 та гол урган. Кейинги йили эса У19 жамоасига кўтарилган.

2011—2012-йилги мавсумда 24 та ўйинда 5 та гол урди, бироқ У19 жамоасидаги келаси мавсумида (2012—2013) анча яхши ўйнади. 20 та ўйинда 5 та гол урди, шу жумладан, 2013-йил 21-апрел куни Эинтрачт Франкфурт клубига қарши ўйинда дублини тўққиз дақиқа ичида урди[4]. Мавсум сўнгги тўртта ўйинида тўртта гол қайд этди. Сüд/Сüдwест клубида 6-ўринни эгаллади.

Профессионал фаолияти

2012—2013-йилги мавсум якунида Боҳл Маинз захира жамоасига кўтарилди. 1. ФСВ Маинз 05 ИИ минтақавий лигада ўйнарди[5]. Жамоадаги дебютибу 2013-йилнинг 27-июлида, ТСГ 1899 Ҳоффенҳайм ИИ га қарши 3:0 ҳисобидаги ғалабали ўйинда ўтказди. Учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади ҳамда голли узатмани ҳам қайд этди[6]. Маинз Сüдwест гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ва 2014—2015-йилги 3. Лига мавсумига йўлланма олди.

Боҳл ўзининг профессионал дебютини 3.Лига доирасидаги Арминия Биэлефелдга қарши ўйинда ўтказди. 2014-йил 26-июлда кечган баҳсда жамоа 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди[7].

Халқаро фаолияти

Боҳл Германия миллий ёшлар терма жамоасида бир неча бор ўйнаган. 2010-йилнинг май ойида илк бор У16 терма жамоасида Дания У16 билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди[3]. Ноябр ойида Миср У17 жамоасига қарши баҳсда ҳам иштирок этди.

Бош мураббий Чристиан Зиэге остида Боҳл 2011- ва 2012-йилларда Германия У18 терма жамоасида саккизта ўйин ўтказди. 2011-йилнинг 12-декабрида Петаҳ Тиква шаҳрида Исроил У18 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ўзининг илк терма жамоадаги голини киритди.

Шунингдек, Боҳл Германия У19 терма жамоасида 9 учрашувда майдонга тушган. 2013-йилги УЭФА У19 чемпионати саралаш босқичида Германия терма жамоасига киритилган[8] ва шулардан тўрттасида майдонга тушган

Манбалар

  1. ↑ Счрöдер, Торбен. „Эинöдер Даниэл Боҳл бестритт зwеитес Лäндерспиэл ин дер У-17 Натионалманнсчафт“ (олмонча). Сол.де (17-ноябр 2010-йил). Қаралди: 24-январ 2016-йил.[сайт ишламайди]
  2. ↑ Отто, Улрике. „Даниэл Боҳл аус Эинöд спиэлт мит дер Б-Жугенд вон Маинз 05 ин дер Бундеслига“ (олмонча). сол.де (23-октабр 2010-йил). Қаралди: 24-январ 2016-йил.[сайт ишламайди]
  3. ↑ 3,0 3,1 Отто, Улрике. „Даниэл Боҳл аус Эинöд спиэлт мит дер Б-Жугенд вон Маинз 05 ин дер Бундеслига“ (олмонча). сол.де (23-октабр 2010-йил). Қаралди: 24-январ 2016-йил.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „А-Жуниорен: Wердер Бремен Вертеидигт Ранг Зwеи“ (олмонча). Герман Фоотбалл Ассоcиатион (21-апрел 2013-йил). Қаралди: 24-январ 2016-йил.
  5. ↑ Счрöдер, Торбен. „Оберес Табеллендриттел им Блиcк“ (олмонча). ФуПа (3-июл 2013-йил). Қаралди: 25-январ 2016-йил.
  6. ↑ Эисенҳутҳ, Петер. „Нач дем Зиттерн фиэлен диэ Торе“ (олмонча). Рҳеин-Зеитунг (12-август 2013-йил). Қаралди: 26-январ 2016-йил.
  7. ↑ Диэтел, Cарстен. „Диэсмал ноч Леҳргелд гезаҳлт“ (олмонча). ФуПа (27-июл 2014-йил). Қаралди: 26-январ 2016-йил.
  8. ↑ „У 19-ЖУНИОРЕН МÜССЕН СИЭГЕН УНД ҲОФФЕН АУФ СCҲÜТЗЕНҲИЛФЕ“ (олмонча). Герман Фоотбалл Ассоcиатион. Қаралди: 26-январ 2016-йил.

Ҳаволалар