Даниэл Маккензи Чавес Кастилё (испанча: Даниэл Маcкенси Чáвез Cастилло. 1988-йил 8-январ, Каллао, Перу) – келиб чиқиши Перулик бўлган профессионал футболчи, ҳозирда Университарио футбол клуби ва Перу терма жамоаси ҳужумчиси сифатида тўп суради.

Клубдаги фаолияти

Чавес дастлаб Перунинг машҳур Депортива Кантолао футбол академиясида тажрибали футбол мураббийларидан таҳсил олади. 2006-йилда Чавес Белгиянинг „Брюгге“ клуби билан фаолиятидаги илк профессионал футболчилик шартномасини имзолайди. 2008-йил 29-августда Тубизга қарши ўйинда у Жупиле лигасида дебют қилади[1]. Ўша ўйинда Чавес „Брюгге“ клуби сафидаги илк голини уради. 2010-йилнинг ёзида ўйин амалиётини ривожлантириш мақсадида Чавес Вестерлога кўчиб ўтади. 31-июл куни „Гент“ клубига қарши баҳсда у ўзининг янги клуби сафида дебют қилади[2]. Локеренга қарши ўйинда Чавес Вестерло учун ўзининг биринчи голини уради.

2011-йилнинг ёзида Чавес Руминиянинг Оcелули клубига кўчиб ўтди. Руминия кубоги доирасидаги Рамникуга қарши баҳсда у асосий таркибда майдонга тушиш орқали дебют қилади.

2012-йил бошида Чавес ватанига қайтиб, Унион Cомерcио билан шартнома имзолайди. Хуан Аурич клубига қарши ўйинда у Перу Примерасида дастлабки дебютини қилади. Худди шу ўйинда Чавес „Унион Комерсио“ сафидаги илк голини урди. 2013-йил бошида Чавес Универсидад Сезар Валехога келиб қўшилди. 18-феврал куни бўлиб ўтган ўзининг аввалги клуби „Унион Cомерcио“ га қарши ўйинда у янги жамоасида дебют қилади[3]. Худди шу ўйинда Чавес „Универсидад Cесар Валлежо“ сафидаги илк голини уради. 2014-йилда Судамерикана кубоги доирасидаги Университариога қарши ўйинда Чавес иккита гол уради[4][5]. 2015-йилда у Универсидад Сезар Валехо клубига Перу кубогини ютишда катта ёрдам беради.

2017-йил бошида Чавес Мелгар клубига трансфер қилинади. 11-феврал куни бўлиб ўтган Аяcучога қарши ўйинда у янги жамоасида дебют қилади[6]. 3-март куни „Спортинг Кристал“ га қарши ўйинда Даниэл Мелгар учун ўзининг дастлабки голини уради[7]. Ўша-йилнинг ёзида Чавес Университариога кўчиб ўтади. 20-август куни ўзининг собиқ клуби „Унион Cомерcио“га қарши ўйинда у янги жамоасида дебют қилади[8]. 5-ноябр куни „Cомерcиантес Унидос“ га қарши ўйинда Чавес „Университарио“ сафидаги илк голини урди[9]. 2018-йил 27-январ куни Либертадорес кубоги доирасида Боливиянинг Ориэнте Петролеро жамоасига қарши ўйинда у гол урди[10].

Терма жамоадаги фаолияти

2008-йил 31-майда Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Чавес Перу терма жамоаси сафида дебют қилди[11]. 2015-йил 5-сентябрда АҚСҲ терма жамоасига қарши ўйинда Перу терма жамоаси сафидаги илк голини урди[12].

Перу сафидаги голлари

# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Умумий натижа Мусобақа
01. 2015-йил 5-сентябр Мемориал стадиони, Вашингтон, АҚШ АҚСҲ 0 : 1 2 : 1 Ўртоқлик учрашуви

Эришган ютуқлари

Терма жамоада

Универсидад Cесар Валлежо

Манбалар

  1. ↑ „Тюбиз ВС. Брюгге 1:4“ (эн). соccерwай.cом (2008-йил 29-август).
  2. ↑ „Вестерло ВС. Гент 0:1“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 31-июл).
  3. ↑ „Универсидад Сесар Вальехо ВС. Унион Комерсио 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 18-феврал).
  4. ↑ „Университарио ВС. Универсидад Сесар Вальехо 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 18-сентябр).
  5. ↑ „Универсидад Сесар Вальехо ВС. Университарио 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 24-сентябр).
  6. ↑ „Аякучо ВС. Мельгар 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 11-феврал).
  7. ↑ „Мельгар ВС. Спортинг Кристал 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 3-март).
  8. ↑ „Университарио ВС. Унион Комерсио 3:2“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 20-август).
  9. ↑ „Комерсиантес Унидос ВС. Университарио 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 5-ноябр).
  10. ↑ „Университарио ВС. Ориенте Петролеро 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2018-йил 27-январ).
  11. ↑ „Испания ВС. Перу 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2008-йил 31-май).
  12. ↑ „США ВС. Перу 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 5-сентябр).