Dariya Chubata
Дария Дмитривна Чубата (украинча: Чубата Дарія Дмитрівна; 1940-йил 27-июлда туғилган) — украин шифокори, ёзувчи ва жамоат фаоли. 2003-йилда Украина Журналистлар миллий иттифоқи аъзосига айланган ҳамда икки маротаба Тернопил вилоят кенгаши депутати бўлиб ишлаган (1998—2002, 2002—2006). 1980-йилда унга СССРда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими унвони берилган.
| Дария Чубата | |
|---|---|
|
Дария Чубата (2016) | |
| Таваллуди |
Чубата Дарія Дмитрівна 27-июл 1940-йил |
| Таълими | Тернопил давлат тиббиёт университети |
| Касби |
|
Биографияси
Дария Дмйтривна Чубата 1940-йил 27-июлда Тернопилда туғилган.
1965-йилда Тернопил тиббиёт институтини (ҳозирги Тернопил миллий тиббиёт университети) тамомлаган. Заложка қишлоғида участка терапевти бўлиб ишлаган; „Электроарматура“, „Тикув фабрикаси“ тиббиёт пунктлари ҳамда биринчи шаҳар касалхонасида фаолият юритган. 1967—1975-йилларда ёшлар кабинетига раҳбарлик қилган; 1975-йилдан бош шифокор ўринбосари; 1996-йилдан ҳозиргача иккинчи шаҳар клиник касалхонасида реабилитация мутахассиси сифатида ишламоқда (барчаси Тернопилда). 1968—1995-йилларда ўсмирлар билан ишловчи шифокорлар учун илғор тажриба мактабларига раҳбарлик қилган, шунингдек вақтинчалик меҳнатга лаёқацизликни экспертиза қилиш бўйича вилоят бош шифокорларининг ўринбосари сифатида фаолият юритган. 1977—1989-йилларда Тернопил шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғининг жамоатчилик асосидаги ўринбосари бўлган. 1986—1990-йилларда Тернопил тиббиёт институтида терапия ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш фанларидан дарс берган[1].
Унинг бошқа фаолиятлари қаторида „Просвита“ шаҳар бирлашмаси раислиги (1997), вилоят аёллар уюшмаси ташкилотчиси ва раҳбари, „ХХИ аср остонасида аёллар“ халқаро конгресси иштирокчиси (1998), Тернопил вилоят давлат маъмурияти ҳузуридаги аёллар мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолиги, шунингдек Тернопилда Украина юнон-католик зиёлилари клуби ҳаммуассиси сифатида фаолият юритган. ТПП таҳрир ҳай’ати аъзоси бўлиб, „Рада“ журнали таҳририяти билан ҳамкорлик қилган. 2000-йилдан Лемкившшина жамияти аъзоси, шунингдек И. Горбачевский номидаги Тернопил давлат тиббиёт университети битирувчилари ассоциацияси бошқаруви аъзоси ҳисобланади[1].
Чубата китоблар, матбуот мақолалари муаллифи, шунингдек 50 дан ортиқ илмий-амалий ишларнинг муаллифи ёки ҳаммуаллифидир. Унинг шеърлари Микола Болотний, Иван Виспинский, Игор Вовчак, Васил Дунец, Юрий Кицила, Зиновия Присухина ва бошқалар томонидан мусиқага солинган. Микола Кривецкий унинг айрим шеърларини эсперанто тилига таржима қилган. Унинг мукофотлари қаторида 2009-йилда берилган Княз Ярослав Донишманд ордени (В даража) мавжуд[2].
Оиласи
Турмуш ўртоғи — Олег Чубатий.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Асоціація випускників ТНМУ“ (ук). тдму.эду.уа. Қаралди: 2022-йил 13-март.
- ↑ „УКАЗ ПРЕЗИДЕНТА УКРАЇНИ №999/2009“ (ук). Офіційне інтернет-представництво Президента України. Қаралди: 2022-йил 13-март.