Darling (daryo)
(Darlingdan yoʻnaltirildi)
Дарлинг (юқори оқимида — Баруон) — Австралиядаги дарё, Муррей дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 2740 км. Ҳавзасининг майд. 650 минг км2 (баъзи маълумотларга кўра 410 минг км2). Ню-Ингленд тизмасининг ғарбий ён бағирларидан бошланиб, қуйи оқимида чала чўлдан оқади. Д. серирмоқдарё, унга Пару, Уоррего, Маккуори ва б. ирмоқлар қуйилади. Дарёнинг сув сат-ҳи баъзан 6–8 м кўтарилади. Ўртача сув сарфи 42 м’/сек. Ёз ойларида қуйи оқими қуриб қолади ва ўзанида кўллар вужудга келади. Дарё тўлиб оққанда Бёрк ш.дан қуйи оқимигача кемалар қатнайди. Суғоришда фойдаланилади.
| Дарлинг (дарё) | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |