Дарвишали Чангий (форсча: درویش علی چنگی‎‎‎; тўлиқ исми: Дарвиш Алийи Чангий ал-Хоқоний ибн Мирзо Али Чангий ибн Абдулали Қонуний ибн Хўжа Абдулло Муҳаммад Марварид; ХВИ аср, Ҳирот – ХИИ асрнинг 20-йиллари, Бухоро) – мусиқашунос, бастакор, созанда, ҳофиз ва шоир.

Дарвишали Чангий
Таваллуди ХВИ аср
Вафоти ХИИ асрнинг 20-йиллари
Бухоро
Касби Мусиқашунос, бастакор, созанда, ҳофиз, шоир

Ҳаёти

Дарвишали Чангий ХВИ асрда Ҳиротда туғилган. Ёшлигидан мусиқага қизиқиб, Хожагий Жаъфар Қонуний, Али Дўст Нойи, Амир Масти Қобузий, Хасан Кавкабийлардан таълим олган. Мовароуннаҳр ва Хуросон маданий марказлари (Бухоро, Балх, Андижон, Кеш, Самарқанд каби шаҳарлар)да яшаб ижод қилган. Шеърларини Чангий тахаллуси билан ёзган. Бир қанча қасида, ғазал, рубоийлари ва „Рисолаи мусикий“ асарлари бизгача етиб келган. „Рисолаи мусиқий“нинг 1-нусхаси, 1572; 2-нусхаси „Туҳфатус-сурур“ („Шодлик армуғони“) номи билан ҳам машҳур, тахминан 1611, Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади, инв. №№ 449, 468. Мазкур рисола 16–17-асрлар мусиқа маданиятининг асосий манбаи сифатида катта илмий аҳамиятга эга. Форс тилидаги 12 бобдан иборат бу қўлёзма Жомий ва Кавкабий рисолалари ҳамда Ҳусайн Охун, Имом Кулий Удий, Зайтун Ғижжакий каби мусиқа устодларининг асарларидан тўпланган маълумотлар асосида ёзилган. Муаллиф Амир Хусрав Деҳлавийнинг мусиқий қарашларини ҳам ўз асарига киритган. Унда 16–17-асрлардаги мусиқа ҳаёти, бастакорлик санъати, мусиқа созлари, мусиқий-назарий (Ўн икки мақом, ийқоъ ва бошқалар) ва ижрочилик масалалари ўзининг ифодасини топган. Рисоланинг тарихий боблари адабий тазкиралар услубида ёзилиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон мусиқа арбобларининг таржимаи ҳоли, афсонавий ва тарихий шахслар (подшоҳ Баҳром ва Дилором Чангийдан бошлаб, Фирдавсий, Рудакий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, султон Ҳусайн Бойқаро ва ўзининг ҳамасрлари)га бағишланган. Дарвишали Чангий улуғ бастакор сифатида нақш, амал, савт, пешрав шаклидаги куйлар яратган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Семёнов А. А., Среднеазиацкий трактат по музике Дервиша Али (ХВИИ в.), Т., 1946.