Temir qapigʻ
Темир қапиғ (қадимий туркийча қапу — эшик), Дарвозаи оҳанин, Дарбанди оҳанин, Оҳанин дарвозаси — Ўрта Шарқ мамлакатлари, хусусан Мовароуннаҳрдаги бир қанча шаҳарларнинг мудофаа деворларидаги темир дарвоза, шунингдек, тор тоғ дараларидаги ўтиш йўлаги. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудидаги Бойсунтоғ тизмаси ғарбида жойлашган тор дара — қадимий машҳур тоғ йўлаги ҳам Темир қапиғ дейилган. Унинг номи манбаларда турлича ёзилган. Арабча манбаларда Боб у л ҳадид, мўғулчада Қаҳлаға, Хондамирнинг "Ҳабиб ассияр" асарида Танги Чакчак, Муҳаммад Вафо Карминагий "Туҳфаи хоний" асарида Бузгалахона деб қайд этилган ва бу ном ХИХ асрнинг 2-ярмида ҳам сақланган. (қаранг Бузгалахона). Қадимда Темир қапиғ 2 тарихиймаданий ўлка — Бақтрия ва Суғдиёнани боғлаб турган. Археологик тадқиқотлар (1985, 1989—1990) хулосаларига кўра, Темир қапиғ ҳудудида, релефга мослаб, Шўробсой водийсидан ўтиш мумкин бўлган жой бал. 2,7 м (қалинлиги 6,5 қисман тошдан, бир қисми хом ғиштдан, уз. 300 м чамаси мудофаа аҳамиятига эга) девор билан тўсилган. Унинг баъзи жойларига миноралар ва битта тўртбурчак шаклидаги кичик қўрғон (Шерхожа қўрғони, 80х50 м, ҳозир сакданмаган) ҳам қурилган эди. Қўрғон вақт жиҳатдан тахминан мил. ав. ИВ асрга мансуб, дастлабки девор эса, Юнон-Бактрия подшоғлиги даврларига тўғри келади. Темир қапиғ ҳарбий мудофаа мақсадидаги жой бўлиши билан бирга, халқаро савдо йўлидаги муҳим божхона вазифасини ўтаган. Буюк ипак йўлининг бир тармоғи шу ердан ўтган. Бу ҳақса Руи Гонсалес де Клавихо "Сафарномаси"да муҳим маълумотлар келтирилган. У шундай ёзади: "... Темир дарвоза Темурбекнинг ихтиёрида ва унга ҳар йили катта даромад келтиради, чунки кичик Ҳиндистондан Самарқанд подшохлигига ва ундан шимолидаги ерларга йўл олган савдогарлар шу ерлардан ўтади..."Жиззах вилоятидаги Илонўтти тоғ йўлаги ҳам Темир қапиғ деб аталган[1].
Манбалар
| Архитектура ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |