Toshoʻgʻuz

Тошҳовуз ёки Дашогуз (туркманча: Даşогуз), унинг собиқ номи Тошҳовуз — Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Туркманистоннинг шимолида, Хоразм воҳасида жойлашган. Темир йўл стансияси. Тошҳовуздан Ашхободгача 635 км. Аҳолиси 285 360 киши (2013).
Тошҳовуз | |
|---|---|
| шаҳар | |
| Файл:Тошҳовуз (1) (46100624911).жпг | |
| 41°49′0″Н 59°58′15″Э / 41.81667°Н 59.97083°Э | |
| Мамлакат | Туркманистон |
| Вилоят | Тошҳовуз вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Хоким | Муҳаммадниёз Нурмуҳаммедов[1] |
| Асос солинган | 1681 |
| Аввалги номлари | Тошҳовуз, Дашховуз |
| Расмий тил(лар)и | Туркман тили |
| Аҳолиси (2013) |
285 360 |
| Миллий таркиб | ўзбеклар, туркманлар, руслар, татарлар, қозоқлар |
| Конфессиявий таркиб | мусулмонлар, христианлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +993 322 |
| Почта индекс(лар)и | 746300 |
| Автомобил коди | ДЗ |
|
| |
Тарихи
Тошҳовуз шаҳрига асосий тамал тоши 1681-йили Хоразм воҳасига жанубдан киришда карвонсарой ва унинг ёнида тошдан қурилган катта ҳовузнинг қурилиши билан бошланган. Карвонсарой атрофида йиллар ўтгач ўзига хос бозор ва аҳоли маскани пайдо бўлгач 1816-йилда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон И (1806—1825) томонидан ҳудуд қал’а билан ўраб олинади. Оллоқулихон даврига келиб Россия томонидан Хоразмга таҳдидлар кучайгач воҳанинг жанубий дарвозасига айланган ушбу қал’а мустаҳкамланади. 1873-йилда Хива хонлиги таркибида Россия империяси протекторатига киритилган[2]. 1920-йилдан ХХСРда; 1924-йилдан шаҳар Туркманистон таркибидаги вилоят маркази; 1925-йилдан Туркманистон ССР округ маркази. 1939— 63 йилларда вилоят маркази, 1970-йилдан яна вилоят маркази.[3] Шаҳар 1992-йилгача Тошҳовуз сўзининг фонетик ўзгарган шакли бўлмиш „Ташауз“ деб аталиб келинган. 1992-йилда унинг номи „Дашҳовуз“ шаклида ўзгартирилган. 1999-йилда шаҳар ва вилоятнинг номи Туркманистоннинг биринчи президенти Сафармурод Ниёзовнинг шахсий таклифи билан „ташқи ўғузлар“ маъносидаги „Дашогуз“ сўзи билан алмаштирилди. Аммо бу номлаш илмий асосдан кўра сиёсий мақсадни кўзлаган.
Адабий ўзбек тили қоидалари бўйича атамаларнинг ўзбекча муқобили бўлган пайтда уларни ушбу муқобили бўйича табдил қилишни назарда тутади ва шу сабабли ўзбек тилида Тошҳовуз номини қўллаш тўғридир. Ташўғуз ёки Дашогуз атамаларини қўллаш адабий тил нормаларига зиддир.
Меъморлиги
Тошҳовуз меъморлиги қадим замонларда тошдан ишланган ҳовуз ва унинг атрофида юзага келган қалъа қурилиши билан боғлиқ. Оллоқулихон даврида қалъа кенгайтирилган ва Хива хонлигидаги энг мустаҳкам қўрғонлардан бирига айлантирилиб, сарой барпо этилган. ХИХ аср охирига келиб, турли урушлар натижасида қалъанинг сарой қисми вайронага айланган. Муҳаммад Раҳимхон ИИ (1864—1910) даврида сарой қайта тикланган. ХИХ аср охирларида шаҳарда 3 дарвоза (шарқий, жанубий ва сарой), 300 га яқин дўкон ва устахона, карвонсарой, 6 масжид ва Мадраса бўлган. Бироқ сарой ва бошқа иморатлардаги кўплаб нафис безаклар, деворий нақшлар тушиб кетиб, қайта тикланмаган. 1950-йиллардан шаҳар Шовот каналининг чап соҳили бўйлаб кенгайтирила бошлади. Эски шаҳарнинг катта қисмини ташкил этган пахсали иморатлар ўрнида ғиштин ва темирбетон бинолар, темир йўл вокзали ва бошқалар қурилди.
Ижтимоий соҳа
Тошҳовузда пахта тозалаш, ёғмой, пиво, сут, қишлоқ хўжалиги. машиналарини таъмирлаш, қурилиш материаллари, темирбетон буюмлар, графитли электродлар здлари, гиламчилик, тикувчилик, кондитер фабрикалари, гўшт, дон маҳсулотлари ктлари ишлаб турибди. Аэропорт, қишлоқ хўжалиги институти ва техникуми, тиббиёт ва педагогика билим юртлари, маданият ва истироҳат боғи бор.
Манбалар
- ↑ Туркменистан Прожеcт репорц, 2007-06-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-10-11
- ↑ СТАНТОУРС — Туркменистан — Дашогус Cитй / Ташауз
- ↑ ИДМC Репорт, 2009-04-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-05-20
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Туркманистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |