Datolit
Датолит (юн. датеомаж — бўламан ва литҳос — тош) — минерал, оролсимон силикатлар кичик синфига мансуб борсиликат. Кимёвий формуласи Cа[БОҲ(СиО4)], таркибида 21,8% В2О3 (борат ангидрид) бор. Моноклин сингонияли; донадор кристаллар ва зич агрегатлар, оқма, радиал шуълали ажралмалар ҳолида учрайди. Ранги оқ, оч яшил, сариқ, сарғиш-яшил. Шишадек ялтироқ. Қаттиқлиги 5—5,5. Зичлиги 3,0 г/см3. Гидротермал жараёнда ҳосил бўлади. Ўзбекистонда Қурама тоғларидаги скарнларда бор. Хорижда Россия (Шим. Урал, Приморе), Тожикистон, Германия (Шварсвалд), Норвегия, АҚСҲ (Пенсилвания штати), Японияда топилган. Д. бор рудалари таркибига киради.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |