Davan
Даван (хитойча Даюандан олинган) — Фарғона водийсидаги қадимги давлат[3].
| Даван Паркана[1] | ||||
| ||||
|---|---|---|---|---|
Даван (Фарғона водийсида) ва қўшни халқларнинг жойлашиши | ||||
| Пойтахти | Эрши | |||
| Тил(лар)и | Фарғона тили[2], сўғд тили | |||
| Майдони | 80 минг кв.км | |||
| Аҳолиси | 300-500 минг киши | |||
Милоддан аввалги лл—л-асрлардаги манбаларида кенг, обод, бой мамлакат — Даван ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Даван шаҳар ва воҳа ҳокимларининг эркин иттифоқидан иборат давлат эди. Улуғ ҳукмдор қароргоҳи Гушан (ҳозирги Ўзган шаҳри деб тахмин этилади)да бўлган. Подшо қокимияти қабила зодагонларидан иборат оқсоқоллар кенгаши томонидан чеклаб қўйилган. Олий кенгаш қукмдорни подшоликдан тушириши, ҳатто ўлим жазосига ҳукм қилиши мумкин бўлган. Даван атамаси тарихий адабиётларда мил. ллл асргача учрайди. Сўнгра Даван ўрнига „Бохан“ ва „Полона“ (мил. В аср) атамалари учраб муаррихлар ушбу атамалар қад. Даванга мое келади деб қайд этиб ўтганлар. Хитойликлар Даван деб номи тоҳарлар (Тахwар) билан боғлиқ бўлган мамлакатни аташган деган фикр бор.
Тарихи
Даван милоддан аввалги 130-йилдан бошлаб Хитой билан кўплаб алоқалар ва алмашинувлар олиб борган. Милоддан аввалги 130-йилларда, Чжан Сян Ўрта Осиёга элчи бўлиб борган вақтда Даван халқи Хитой империясининг ғарбида жойлашган Фарғонага тўғри келадиган ҳудуд аҳолиси сифатида тасвирланган.
Уларнинг жануби-ғарбий томонида Юэчжилар ҳудудлари, яна жанубда, Окс дарёсининг нариги томонида юнон-бақтрияликлар жойлашган эди.

Милоддан аввалги лл аср охиридаги маълумотларга кўра, Даван аҳолиси 300 минг кишини ташкил қилган, Даванликлар кўзлари киртайган, қалин соқолли халқ бўлиб, савдо-сотиқ ишларида моҳирликлари билан ном чиқаришган. Даванда хотин-қизлар иззат-икром қилинган[4]. Даванликлар ишлаб чиқарувчилар ва шаробни яхши кўрадиганлар сифатида тасвирланган[5]. Даванда етиштирилган „осмон тулпорлари“ — арғумоқлар Шарқда машҳур бўлган. Милоддан аввалги 104—101 йилларда Хитой аскарлари Даванга икки бор ҳужум қилганлар. 1-ҳужум Хитой аскарларининг мағлубияти билан тамом бўлган, чунки улар истеҳкомга айлантирилган қишлоқларнинг қаршилигини синдириш учун ожизлик қилганлар. Хитойликлар 60 минг кишилик катта қўшин билан иккинчи марта ҳужум қилиб, 101 йилда Эрши шаҳрини қамал этишган (қарангерши мудофааси)[6].
Даванда саклар ҳукмронлиги милоддан аввалги 160-йилда бошланган. Хитой тадқиқотчиси Чжан Сян милоддан аввалги 128-йилларда Даванни тасвирлаганида, у гуллаб-яшнаган урбанизация сивилизациясидан ташқари, „отда ўқ отувчи жангчилар“ борлигини эслатиб ўтган[7].

Шунингдек, милоддан аввалги 106—101-йилларда Хитой билан тўқнашуви пайтида Даван мамлакати қўшни Қанғюй қабилалари билан иттифоқчи бўлганлиги айтилади. Хитойликлар Даван шоҳининг исмини ҳам „Му-Куа“ деб қайд этишган, бу ном юнонча Мауакес ёки Мауэс деб таржима қилинган. Мауэс исмли яна бир скиф ҳукмдори кейинчалик эрамиздан аввалги И асрда Шимолий Ҳиндистондаги Ҳинд-скиф подшолигининг ҳукмдори бўлган.
Хан—Даван уруши

Хитой императори Вуди Чжан Сяннинг (аслида Хунларга қарши иттифоқ тузиш учун юборилгани беҳуда) хабарларидан сўнг, Фарғона, Бақтрия ва Парфиянинг ривожланган шаҳар сивилизациялари билан савдо алоқаларини ривожлантиришга қизиқиб қолади. Император Фарғона (Даван), Бақтрия ва Парфия мулклари нодир нарсаларга тўла, аҳолиси маълум манзилларда яшайдиган ва Хитой халқи билан бир оз ўхшаш ҳунарларга эга йирик давлат деб ўйлайди. Кейинчалик хитойлар бу мамлакатларга ва Салавкийлар Суриясигача ҳар йили ўнга яқин кўплаб элчиларини юборганлар.
Кўчманчи хунлар билан курашиш учун асосий аҳамиятга эга бўлган Даван эгалигидаги баланд бўйли ва чопқир отлар („самовий отлар“) хитойларни ўзига тортган. Даванликларнинг уларга от сотишдан бош тортиши, қатор низолар ва ўзаро ҳурмацизлик Хитой элчисининг ўлимига ва отлар учун тўлов сифатида юборилган олтиннинг мусодара қилинишига олиб келди.
Ғазабланган ва Даванни заиф деб ҳисоблаган Хитой императори милоддан аввалги 104-йилда ўзининг севимли канизагининг укаси Ли Гуанглини юборди. Унинг қўшинига 6000 отлиқ ва „вилоятлардан 30 000 номдор йигитлар йиғиб олинади“. Генерал Ли маҳаллий ҳукмдорлар билан майда жангларда йўлда кўп одамларини йўқотади. Юченг деб номланган жойда қаттиқ мағлубиятга учраганидан сўнг, қўмондон душман пойтахтини эгаллаш учун етарли кучга эга эмаслигини англаб етади ва Дунхуанга қайтди (милоддан аввалги 102-йил)[8].
Император Вуди бунга жавобан Ли Гуанглига анча каттароқ армия ҳамда қўшинни озиқ-овқат билан таъминлаш учун кўп сонли ҳўкизлар, эшаклар ва туялардан иборат катта карвонни ҳозирлайди[8][9]. Бу куч билан қўмондон Ли Даван пойтахти Эрши шаҳрига етиб боришга қийналмади. 40 кунлик қамалдан кейин хитойлар ташқи деворни ёриб ўтиб, сув таъминотини тўхтатдилар. Эрши зодагонлари ўз подшоҳларини ўлдириб, бошини Ли Гуанглига жўнатиб, хитойликларга истаганича самовий отларни олишга ундадилар. Ли таклифни қабул қилиб, зодагонлардан бирини янги подшо қилиб тайинлади ва отлар билан бирга юртига қайтди. Унинг қайтиш сафарида барча майда давлатлар Хан ҳокимиятига бўйсундирилди. Милоддан аввалги 100-йилларда у 10 000 киши ва 1 000 от билан Жаде дарвозасига етиб борди.
Юан билан тузилган тинчлик шартномасидан сўнг Ғарб билан алоқалар тикланди. Ғарбга яна элчилар юборилди, Бақтрияга карвонлар жўнатилди.
Шарқ ва Ғарб ўртасида савдо ва маданий алмашинув
Ипак йўли моҳиятан милоддан аввалги И асрда Хитойнинг Тарим ҳавзаси (ҳозирги Шинжон) ҳудудидаги аҳоли пунктлари ҳамда ғарбдаги Даван, Парфия ва бақтрияликлар билан дипломатик алоқалар орқали Ғарб дунёсига йўлни мустаҳкамлаш ҳаракатлари натижасида вужудга келган.
Тез орада савдо қизғин паллага кирди. Милоддан аввалги И асрдан бошлаб Римнинг Хитой ипак матосига (парфиялар томонидан етказиб берилган) бўлган қизиқиши ортди, шу сабабли Сенат иқтисодий ва маънавий сабабларга кўра беҳуда ипак кийишни тақиқлаш тўғрисида бир неча фармонлар чиқарган.
Манбалар
- ↑ Лившиц В. А. Согдийский посол в Чаче / / Советская этнография. 1960. Вып. 2. стр. 103.
- ↑ Аюбов А.Р. Некоторые вопросы этногенеза, этнокультурных процессов и сложения топонимов древней и раннесредневековой Ферганы. Вестник ТГУПБП №4. 2017.
- ↑ Счуэсслер, Ахел. (2009) Минимал Олд Чинесе анд Латер Ҳан Чинесе.. Университй оф Ҳаwаи’и Пресс. п. 233, 268
- ↑ Wацон, Буртон(1993). Реcордс оф тҳе Гранд Ҳисториан бй Сима Қиан. Транслатед бй Буртон Wацон. Ҳан Дйнастй ИИ (Ревисед Эдитион), пп. 245. Cолумбиа Университй Пресс. ИСБН 0-231-08166-9; ИСБН 0-231-08167-7 (пбк)
- ↑ Wацон, Буртон(1993). Реcордс оф тҳе Гранд Ҳисториан бй Сима Қиан. Транслатед бй Буртон Wацон. Ҳан Дйнастй ИИ (Ревисед Эдитион), пп. 244-245. Cолумбиа Университй Пресс. ИСБН 0-231-08166-9; ИСБН 0-231-08167-7 (пбк)
- ↑ "Даван" ЎзМЕ. Д-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Wацон, Буртон(1993). Реcордс оф тҳе Гранд Ҳисториан бй Сима Қиан. Транслатед бй Буртон Wацон. Ҳан Дйнастй ИИ (Ревисед Эдитион), п. 233. Cолумбиа Университй Пресс. ИСБН 0-231-08166-9; ИСБН 0-231-08167-7 (пбк)
- ↑ 8,0 8,1 Пеэрс 1995.
- ↑ Wҳитинг 2002.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |