Давид Мусил (талаффузи: Девид Мусил) (1993-йил 9-апрелда туғилган) — Канадада туғилган чех хоккейчиси. Давид Мусил ҳозирда Чехия Экстралигаси (ЭЛҲ) вакили „ҲC Оcелářи Тřинеc“ хоккей клуби билан шартнома асосида ўйнамоқда. Давид Мусил „Эдмонтон Оилерс“ клуби сафига 2011-йилги НҲЛ кириш лойиҳасида 31-ўриндаги танлов асосида қабул қилинган эди. Мусил Канадада туғилган, аммо Чехияда ўсган. У Чехия шарафини халқаро ўйинларда ҳимоя қилади.

Давид Мусил
Мусил Бакерсфиэлд Cондорс клубида
Туғилган жойи 1993-йил 9-апрел (1993-04-09) (33 ёш)
Cалгарй, Алберта, Канада
Бўйи 6 фт 4 ин (193 cм)
Оғирлиги 207 лб (94 кг; 14 ст 11 лб)
Позицияси ҳимоячи
Майдондаги жойлашган ўрни чап қанот
ЭЛҲ
Собиқ жамоалар
ҲC Оcелářи Тřинеc
Эдмонтон Оилерс
Миллий жамоа  Чехия
НҲЛга кириш драфти 31-ўриндаги танлов, 2011
Эдмонтон Оилерс
Жамоалардаги фаолият 2013—ҳозиргача

Ўйин фаолияти

Давид Мусил 2005 ва 2006-йилларда Қуэбеcдаги Халқаро Пеэ-Wеэ хоккей турнирларида „Чомутов“ ёшлар хоккей жамоаси билан ўйнаган[1].

Мусил ўзининг дастлабки хоккей карерасини Ғарбий хоккей лигасида (WҲЛ) айланма тарзда бошлади. Чунки Давид Мусил Канадада яшамагани учун дастлаб лиганинг бантам лойиҳасида қатнашган. Оиланинг тез орада Ванcоуверга кўчиб ўтишини билган отаси Франк Муслин ўғли Давид Мусилнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун „Ванcоувер Гианц“ хоккей клубига мурожаат қилди. Бу хабар оммага эълон қилингандан сўнг, WҲЛдаги бошқа жамоалар норозилик билдиришди ва лига Мусилнинг лигадаги дастлабки манзилини аниқлаш учун лотерея лойиҳасини ўтказишга қарор қилди.

WҲЛдаги янги мавсум давомида Давид Мусил „Ванcоувер Гианц“ хоккей клуби билан 71 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди[2]. „Ванcоувер Гианц“ клубининг ўйинчилар бўйича директори Жамес Рипплингер Мусилнинг мавсумдаги ўйинини юқори баҳолади: „Унинг босим остида, ҳеч қандай хатога йўл қўймасдан, шайба билан ўзини тутиши жуда яхши эди; У жуда ишончли хоккейчи эди“.

2011-йилги НҲЛга кириш лойиҳаси пайтида Давид Мусил „Эдмонтон Оилерс“ хоккей клуби сафига 31-ўриндаги танлов асосида қабул қилинди. 2012-йил 30-июн куни Давид Мусил „Эдмонтон Оилерс“ хоккей клуби билан бошланғич даражадаги шартномасини (уч йиллик) имзолади. 2014—2015-йилги мавсумда Давид Мусил клуб сафида майдонга тушди. Давид Мусил НҲЛдаги илк ўйинини 2016-йил 4-апрелда „Cалгарй Фламес“ хоккей клубига қарши учрашувда ўтказди. Ушбу учрашувда Давид Мусил ўзининг биринчи очкосини, иккинчи ўйинида голли узатмасини қайд этди.

2016-йилнинг 29-июлида Давид Мусил „Эдмонтон Оилерс“ хоккей клуби билан яна бир йиллик икки томонлама шартнома имзолади. 2016—2017-йилги мавсумда Мусил „Бакерсфиэлд Cондорс“ хоккей клуби билан 47 та ўйинда майдонга тудшиб, 14 очко тўплади. Давид Мусил „Эдмонтон Оилерс“ клуби томонидан 2017-йилнинг 6-мартида Марк Олвер эвазига бошқа АҲЛ клуби „Туcсон Роадруннерс“ жамоасига юборилди[3].

Мусил „Эдмонтон Оилерс“ клуби билан 8 та мавсумдан сўнг, ўз ватанига қайтишни танлади ва 2017-йилнинг 31-июлида „Эхтралига“ вакили „ҲC Оcелářи Тřинеc“ хоккей клуби билан бир йиллик шартнома имзолади[4].

Фаолият статистикаси

Мунтазам мавсум ва плей-офф ўйинлари

Мунтазам мавсум Плей-офф ўйинлари
Мавсум Клуб Лига Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти
2009—2010 Ванcоувер Гианц WҲЛ 71 7 25 32 67 16 2 2 4 8
2010—2011 Ванcоувер Гианц WҲЛ 62 6 19 25 83 4 0 1 1 2
2011—2012 Ванcоувер Гианц WҲЛ 59 6 21 27 104 — — — — —
2012—2013 Ванcоувер Гианц WҲЛ 14 2 6 8 18 — — — — —
2012—2013 Эдмонтон Оил Кингс WҲЛ 48 7 16 23 56 22 0 6 6 26
2013—2014 Оклаҳома Cитй Баронс АҲЛ 61 2 10 12 54 2 0 1 1 0
2013—2014 Бакерсфиэлд Cондорс ЭCҲЛ 3 1 0 1 2 — — — — —
2014—2015 Оклаҳома Cитй Баронс АҲЛ 65 2 9 11 35 6 0 0 0 6
2014—2015 Эдмонтон Оилерс НҲЛ 4 0 2 2 2 — — — — —
2015—2016 Бакерсфиэлд Cондорс АҲЛ 67 3 11 14 39 — — — — —
2016—2017 Бакерсфиэлд Cондорс АҲЛ 47 4 10 14 34 — — — — —
2016—2017 Туcсон Роадруннерс АҲЛ 13 0 4 4 6 — — — — —
2017—2018 ҲC Оcелářи Тřинеc ЭЛҲ 52 1 5 6 22 18 0 1 1 28
2018—2019 ҲC Оcелářи Тřинеc ЭЛҲ 51 1 13 14 51 17 1 3 4 12
2019—2020 ҲC Оcелářи Тřинеc ЭЛҲ 48 1 11 12 52 — — — — —
2020—2021 ҲC Оcелářи Тřинеc ЭЛҲ 50 0 10 10 56 16 0 3 3 16
НҲЛ жами 4 0 2 2 2 — — — — —

Халқаро

Йил Жамоа Тадбир Натижа Ўйин Гол Голли узатма Очко Пеналти
2009-йил Чехия У18 6 6 0 1 1 6
2011-йил Чехия У18 8 5 0 0 0 6
2012-йил Чехия WЖC 5 5 0 0 0 4
2013-йил Чехия WЖC 5 6 0 0 0 18
2019-йил Чехия WC 4 10 0 1 1 2
2021-йил Чехия WC 7 8 0 1 1 0
Ўсмирлар сафида 22 0 1 1 34
Катталар сафида 18 0 2 2 2

Манбалар

  1. ↑ „Пеэ-Wеэ плаерс wҳо ҳаве реачед НҲЛ ор WҲА“. Қуэбеc Интернатионал Пеэ-Wеэ Ҳоcкей Тоурнамент (2018). 2019-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-январ.
  2. ↑ „Давид Мусил Эдмонтон Оилерс“. Эдмонтон Оилерс. Қаралди: 2013-йил 30-декабр.
  3. ↑ „Олвер лоанед то Cондорс, Мусил ре-ассигнед“. Бакерсфиэлд Cондорс (2017-йил 6-март). Қаралди: 2017-йил 6-март.
  4. ↑ „Давид Мусил ретурнс афтер 8 сеасонс оверсеас“ (Cзеч). ҳокеж.cз (2017-йил 31-июл). Қаралди: 2017-йил 31-июл.