Davlat byudjeti
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Давлат бюджети — давлатнинг муайян вақт (одатда бир йил) учун мўлжалланган пул даромадлари ва харажатлари мажмуи. Давлат бюджети давлат ихтиёридаги пул фондларининг тақсимланишини билдириб, у давлат молиясининг бош бўғини ҳисобланади. Давлат бюджети таркибан умумдавлат (ёки марказий) бюджети (мамлакат миқёсидаги умумий даромадлар ва харажатлар йиғиндиси) ва маҳаллий (муниципал) бюджет (ҳудудий тузилмалар — ўлка, вилоят, туман ва ҳоказо доирасидаги пул даромадлари ва харажатлари)га бўлинади. Икки турдаги бюджетлар нисбати мамлакатнинг ички шароитига боғлиқ бўлади. Давлат жамиятга ижтимоий хизматлар (миллий хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, ночорларга ёрдам бериш, аҳолига бепул ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва б.) кўрсатади ва буларнинг барчаси харажат талаб қилади. Бюджет даромадлари солиқлар, соликдан ташқари йиғимлар, давлат заёмларидан тушган пул, давлат мул-кини сотишдан ёки ижарага беришдан келган маблағлардан шаклланади. Бюджет даромадининг аҳоли жон бошига ҳисобланган миқдори мамлакатнинг бюджет салоҳияти (потенсиали) деб юритилади ва бу бюджет даромадининг умумий ҳажмига ҳамда аҳолининг сонига боғлиқ. Бюджет харажатлари унинг даромадидан ортиб кеца, бюджет тақчиллиги, яъни камо-мади юзага келади. Камомад миқдори мамлакат ялпи миллим маҳсулотнинг 3—3,5 % га тенг бўлиши меъёрий ҳисобланади. Бюджет камомадининг ғоят ошиб кетиши ва уни даромад билан таъминлаш мумкин бўлмаганда бюджет харажатлари қисқартирилади. Марказий, маҳаллий давлат бюджетилари ва давлат бюджетидан ташқари фондлар (давлатнинг муайян мақсадли фондлари, махсус мақсадли солиқлар, заёмлар, бюджетдан субсидиялар ҳисобига яратиладиган махсус фондлар) йиғиндиси давлатнинг йигма бюджетини ташкил этади. Давлат бюджети, одатда, жорий йилда келгуси йил учун тузилади. Иқтисодий беқарорлик шароитида у чорак ёки ярим йилга тузилиши ҳам мумкин. Давлат бюджетини ҳукумат тузади ва юқори қонун чиқарувчи орган (парламент) томонидан тасдиқланади.
Давлат бюджети муайян мамлакатдаги ижтимоийиқтисодий муносабатларни ҳам ифодалайди. Жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва фаолиятига қараб давлат бюджети моҳияти, унинг даромадлари ва харажатлари хусусияти ҳамда таркиби турлича бўлади. Саноати ривожланган мамлакатларда давлатнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқарувчи, миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлашга фаол аралашуви давлат бюджети мавқеининг ошишига сабаб бўлади, миллий даромад давлат ихтиёрида йиғилади ва унинг бюджет орқали қайта тақсимланадиган қисми кўпаяди.
Ҳозирги ривожланган мамлакатларда давлат бюджетининг асосий қисми солиқлар (фуқароларнинг шахсий даромадларидан ундириладиган шахсий даромад солиғи, иш ҳақи фондига солиқ ва корхоналар, корпорациялар фойдасидан ундириладиган фойда солиғи ва б.) ҳисобига шаклланади (мас, 1987-йилда АҚШда солиқ тушумлари давлат бюджетининг 98 % ини, Буюк Британияда 96,7 % ини, Франсияда 91,5 % ини ташкил қилди). АҚСҲ федерал бюджетидан қилинадиган харажатлар орасида „да-ромадлар даражасини таъминлаш“ (қариялар, меҳнатга лаёқацизлар, ишсизлар, ногиронлар, тиббий ёрдамга муҳтожлар, боқувчисини йўқотган оилалар ва ҳоказога ёрдам кўрсатиш) сарфлари 40 %, миллий мудофаа харажатлари (28—30 %) энг муҳим ўринда туради.
Ҳозирги даврда оз сонли социалистах мамлакатларда давлат бюджети даромадларининг асосий қисми давлат сектори (ижтимоий мулк)дан тушадиган маблағлардан, кооперативлар, хусусий корхоналардан, аҳолидан олинадиган турли солиқлардан ҳосил бўлади ва асосан халқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда ижтимоий-маиший тадбирларга сарфланади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети республика давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси Д.6., вилоятлар ва Тошкент ш. маҳаллий бюджетларини бирлашти-ради. Ўзбекистоннинг биринчи давлат бюджети 1924—25-йилларда тузилган бўлиб, унинг ҳажми 3,64 млн. сўмни ташкил этган эди.
Ўзбекистонда янги бошланаётган йил учун давлат бюджети йил якуни (дек. ойининг охири)да ЎзР Олий Мажлиси сессиясида тасдиқланади ва қабул қилинган давлат бюджети қонун кучига эга бўлади ҳамда амалиётга жорий этилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг давлат бюджетининг шаклланиш хусусиятлари бошқариладиган бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги ўзгаришлар билан боглиқ ҳолда борди. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадларининг мутлақ кўпчилик қисми соликлар ҳисобига олинмоқда.
1995-йилда Ўзбекистонда бюджет камомади 3 %, 1996-йилда 3,5 %, 1997-йилда 2,2 %, 2000-йилда ялпи ички маҳсулотнинг 1 % (32,8 млрд. сўм)га тенг бўлди. Амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ ташкил этиладиган бюджетдан ташқари жамғармалар (ижтимоий суғурта жамғармаси, иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши жамғармаси, йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мул-ки қўмитаси жамғармаси, минерал хом ашё базасини так ишлаб чиқариш фонди, ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларининг махсус фондлари)нинг мақсадли йўналишларини сақлаб қолган ҳолда, 1995-йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бирлашган бюджетига киритилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида жами даромадлар ва харажатлар ўзгаришларида ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, хўжаликлар ва аҳоли даромадларининг ўсиши асосий аҳамиятга эга. Ўзбекистонда давлат бюджетини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 2001-йил 1 январдан кучга кирган „Давлат бюджети тизими тўғрисида“ қонуни (2000-йил 14-декабр)га мувофиқ олиб борилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |