Debitor
Дебитор (лот. дебитор) — мулк ёки пул қарзи бўлган жисмоний ёки юридик шахс, иқтисодий субъект. Иқтисодий хўжалик алоқаларида корхона, фирма, компания ва б.га Д. — қарздорлар (бошқа фирма, корхона, компания, шунингдек, фуқаролар) тўлаши лозим бўлган қарзлар миқдори де -биторлик қарзини ҳосил қилади. Бундай қарзлар муддатида қайтариладиган ва тўлаш муддатидан ўтиб кетган қарзларга бўлинади. Ўз вақтида ундириб олинмаган қарзлар уни берган корхона зарарига қўшиб ёзилади. Дебиторлик қарзларининг ўз вақтида тўланиши бозор иқтисодиётидаги молиявий интизомнинг муҳим талабидир.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |