Debocha
Дебоча (форс. — муқаддима, сўз боши) — 1) китоб жилдларининг зарҳал билан безатилган дастлабки алоҳида саҳифалари; 2) муқаддима, кириш сўз, бош сўз. Асосан куллиёт, девон, достон ва насрий асарларда, шунингдек, тазкира ва баёзларда учрайди. Д. асар муаллифи ёки котиб томонидан ёзилади ва унда китобнинг мазмуни, муаллифнинг қисқача таржимаи ҳоли, мақсади баён қилинади. Амир Хусрав Дехлавий ўз "Куллиёт"ига ва Алишер Навоий "Хазойин ул-маоний" асарининг биринчи девонига мукаммал асар даражасида Д. ёзганлар. Ҳоз. баъзи ўзбек адибларининг асарлари ҳам Д. билан бошланган; 3) шоҳларнинг дебо (зарҳал) матодан тикилган устки кийими; 4) мусиқада — кичик ҳажмдаги асар. Ўқув ва чолғу йўллари бор. Айниқса Фарғона сурнай Д.лари машҳур. Д.нинг ўқув йўлларини Ҳожи Абдулазиз қайта ишлаган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |