Дефибратор (де... ва лот. fi бра - тола) — ёғоч массаси тайёрлаш учун мўл-жалланган аппарат. Иши ёгоч пайраҳаларни махсус металл дисклар орасида ишқалаш ва эзишга асосланган. Ёғоч тайёрлаш жараёнида ажралган пайраҳа ва майда тарашаларни Д.га солишдан олдин улар 1 — 1,2 МПа босим остида ва 165—175° температурада буғлаб юмшатилади. Д.да олинган массадан плиталар, қоғоз тайёрлаш ва б. мақсадларда фойдаланилади. Д. ёғочсозлик, мебелсозлик корхоналарида, қоғоз ф-каларида қўлланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил