Дефибриллясия (де... ва лот. fi бриллатио — мускул толаларининг тез қисқариши) — юрак фаолияти жиддий издан чиққанда юрак қоринчаси ёки бўлмачаси фибрилляр қисқаришларининг тўхташи. Сунъий Д. бир вақтнинг ўзида юракка дори билан кучли электр токи таъсир эттиришдан иборат. Юрак қоринчаси Д.си реанимация (жонлантириш)нинг муҳим усулларидан бири бўлиб, бунда унинг қисқариш фаолияти қайта тикланади. Юрак бўлмачаси Д.си юрак қисқаришлари синус ритмининг қайта тикланишига имкон беради. Д. махсус аппарат — дефибриллятор ёрдамида амалга оширилади; бу аппарат электр импулслари генераторидан иборат. Д. натижаларини узлуксиз электрокардиографияга қараб аниқлаш мумкин.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил