Defibrillyator
Дефибриллятор юрак уришини нормал ҳолатга қайтариш учун юракка электр импулс ёки зарба юборадиган тиббий қурилма. Дефибриллятор аритмияларни олдини олиш ёки тузатиш учун қўлланади. Агар юрак тўсатдан тўхтаб қолса, дефибриллятор юрак ишини қайта тиклаши мумкин.[1][2]
Турлари
Бугунги кунда дефибрилаторнинг бир қанча турлари ишлатилади:
- Қўлда ишлатиладиган (мануал) ташқи дефибриллятор. (одам танасига ташқи томондан дефибрилляция амалиёти қўлланади).
- Қўлда ишлатиладиган (мануал) ички дефибриллятор. (юракнинг очиқ жарроҳлик амалиётлари вақтида бевосита юракнинг ўзига дефибрилляция амалиёти ўтказилади).
- Автоматлаштирилган ташқи дефибриллятор.
- Имплантацияланадиган кардиовертер дефибриллятор. (одам юрагига оператив усулда қўйилади).
- Кўкрак қафасига улаб қўйиладиган дефибриллятор.
Тарихи
Дефибриллятор биринчи марта 1899-йилда Швецариянинг Женева университети физиолог олимлари Жеан-Лоуис Прéвост ва Фрéдéриc Бателли томонидан яратилган. Улар кичикроқ заряд итларда қоринчалар фибрилляциясига олиб келиши мумкинлиги, каттароқ заряд эса фибрилляцияни йўқотилишига олиб келиши мумкинлигини аниқладилар. [1] Бугунги кунда маълум бўлган қўлда ишлатиладиган ташқи дефибриллятор 1930-йилда электротехника муҳандиси Wиллиам Коуwенҳовен томонидан ихтиро қилинган. Wиллиам Коуwенҳовен Жоҳнс Ҳопкинс университети талабаси бўлганида электр токи уриши ва унинг одам юрагига таъсирини ўрганади. Wиллиам Коуwенҳовен кузатувларини Cлауде Беcк тажрибаларда синаб кўрди ва 1947-йилда 14 ёшли беморнинг юрагида операция амалиёти ўтказаётганида, бемор юраги тўхтаб қолганлиги сабабли биринчи марта қўллади. Cлауде Беcк110волтли ток кучи билан дефибрилляторнинг икки "қошиқчаси" орқали юракка таъсир ўтқизади, биринчи уриниш мувофақияциз бўлсада, иккинчи уринишда мувофақиятли амалга ошди ва бемор ҳаётга қайтди. Аммо бундан сўнг ёпиқ кўкрак қафасига манипуляцияни ўтқазганлар қовурға синиши, терининг куйиши, юрак мушакларининг шикастланиши каби асоратларга дучор бўлишди.[3]
Тузилиши
Ҳар қандай дефибриллятор батария, дастурлаштирилган "компютер қсим" ҳамда электродлардан ташкил топади.
Ишлаш механизми
Автоматлаштирилган ташқи дефибриллятор
Кўплаб жамоат жойларида ўрнатилган автоматлаштирилган ташқи дефибрилятор (АЭД) дан фавқулотда вазиятларда махсус одамлар ҳам бу қурулмадан фойдаланиши мумкин.Бу дефибриляторнинг сенсорли электродлари бўлиб, ёрдам кўрсатувчи ушбу электродларни шунчаки беморнинг кўкрак соҳасига ёпиштириши талаб қилинади. Электродлар орқали беморнинг юрак ритми ҳақидаги маълумотлар АЭД нинг компютерига юборилади. Компютер қисм юрак ритмини таҳлил қилади ва агар керак бўлса, электродлар орқали махсуслашган электр кучи орқали зарба беради.
Имплантацияланадиган кардиовертер дефибриллятор
Имплантацияланадиган кардиовертер дефибриллятор (ИCД) лар жарроҳлик йўли билан кўкрак қафаси ёки ошқозон соҳасига жойлаштирилади. Бу ерда жойлаштирилган қурилма аритмияларни текшириши мумкин. Агар юрак ритмида бузилиш юзага келса ИCД юрак ритмини тиклаш учун зарба юборади. ИCД юракнинг пейсмекер ҳужайраларига ўхшасада, аммо турли ҳолатда турлича электрик зарба бериш қобилятига эга. ИCД махсус маълумотлар кетма-кетлиги билан ишлайди: ритм бузилишларида дастлаб кичик заряд беради, агар кичик заряд ритмни тиклай олмаса, сўнг катта зарядга ўтади.[4]
Мануал дефибрилятор
Қўлда ишлатиладиган ташқи дефибрилятор тиббий ходим бўлишини талаб қилади.[5][6] Бундай дефибрилятор таркибида электрокардиограмма мавжуд бўлиб, тиббий ходим ҳолатни баҳолай олиши керак. Ўз навбатида бундай дефибрилляторлар кўчириладиган ва махсус хона (жонлантириш бўлими)да ўрнатилган бўлиши мумкин. Шифокор дастлаб электрокардиограмма ёзувига баҳо беради ва керак бўлса, маълум кетма-кетликда 3мартагача электр зарба бериши мумкин. Мануал дефибрилляторнинг 2 электроди бўлиб, электродларнинг ўзида ҳар бирининг қўйиш ўрни ёзиб қўйилган. Апех электрод юрак чўққисига, стернум электроди тўш суяги дастасидан бироз ўнгда. Шунингдек, электродларнинг ўзида учта рақамланган тугма бўлиб, 1-тугма электр кучланишни киритади, 2-тугма зарядни йиғади, 3-тугма зарядни тарқатади.
Мануал электродни ишлатаётганда 2 қоидага амал қилиш керак:
- Биринчидан, электрод ва бемор танаси орасида туклар бўлмаслиги, контакт тўлиқ бўлиши, иложи борича электрод қўйиладиган соҳага изотоник эритма билан ишлов бериш керак.
- Иккинчидан, ток кучи берилётганда, электродлар бемор танасига тахминан 10 кг юкли босим билан босилади.
Қўлланиши[1]
- ўпка юрак реанимацияси[7]
- қоринча фибрилациясида
- пулссиз қоринча тахикардиясида[1]
Қарши кўрсатма[1]
- бемор ҳушида бўлса
- пулс мавжуд бўлса
Қўшимча
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Онг, МЕ; Лим, С; Венкатараман, А (2016). "Дефибриллатион анд cардиоверсион". Ин Тинтиналли ЖЕ; эт ал. (эдс.). Тинтиналли'с Эмергенcй Медиcине: А Cомпреҳенсиве Студй Гуиде, 8э. МcГраw-Ҳилл (Неw Ёрк, НЙ).
- ↑ Кербер, РЕ (2011). "Чаптер 46. Индиcатионс анд Течниқуэс оф Элеcтриcал Дефибриллатион анд Cардиоверсион". Ин Фустер В; Wалш РА; Ҳаррингтон РА (эдс.). Ҳурст'с Тҳе Ҳеарт (13тҳ эд.). Неw Ёрк, НЙ: МcГраw-Ҳилл – виа АccессМедиcине.
- ↑ ҳттпс://www.нҳлби.ниҳ.гов/ҳеалтҳ/дефибриллаторс
- ↑ ҳттпс://www.ҳопкинсмедиcине.орг/ҳеалтҳ/треатмент-тесц-анд-тҳерапиэс/имплантабле-cардиовертер-дефибриллатор-иcд-инсертион
- ↑ Беаумонт, Э (2001). "Теачинг Cоллеагуэс анд тҳе Генерал Публиc абоут Аутоматиc Эхтернал Дефибриллаторс". Медсcапе. Прог Cардиовасc Нурс. Арчивед фром тҳе оригинал он Жануарй 23, 2017. Ретриэвед Деcембер 8, 2016.
- ↑ Cентер фор Девиcес анд Радиологиcал Ҳеалтҳ. "Эхтернал Дефибриллаторс - Эхтернал Дефибриллатор Импровемент Инитиативе Папер". www.фда.гов. Арчивед фром тҳе оригинал он 2016-11-10. Ретриэвед 2016-12-08.
- ↑ Венегас-Борселлино, C; Бангар, МД (2016). "CПР анд АCЛС Упдатес". Ин Орпелло ЖМ; эт ал. (эдс.). Cритиcал Cаре. МcГраw-Ҳилл (Неw Ёрк, НЙ)