Дефлектор (лот. деfl эcто — оғдираман, олиб кетаман) — 1) вентилясия (шамоллатиш) ёки тутун мўрисига ўрнатиладиган ҳаво тортиш қурилмаси; бино ва шахталарнинг шамоллатилишини тезлаштиради, қозон ва печкалар мўрисининг ҳаво тортишини яхшилайди; 2) газ, суюқлик, товуш тўлқинлари ва б. йўналишини ўзгартирадиган мослама; 3) магнит компаси дерива-сияси (кема, самолёт ва б.да темир ҳамда электромагнит майдон таъсирида компас магнит милининг меридиандан оғиш ҳодисаси) ни ўлчайдиган ва уни бартараф қиладиган асбоб.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил