Дефолиантлар (де... ва фолиум -барг) — ҳосилни йиғиб-териб олишни осонлаштириш мақсадларида ўсимликлар баргини тўкиш учун қўлланадиган кимёвий моддалар. Пеапицидлар гуруҳига киради. Д. ўсимлик баргларини муддатидан олдин қариши ва тўкилишини, сунъий хазонрезгиликни келтириб чиқаради. Асосан ғўза, уруғлик люпин баргларини тўкишда ишлатилади. Ўзбекистонда Д. сифатида калсий хлорат-хлорид (42% ли сувли эритмаси), магний хлорат (60% ли сувда эрийдиган кукун), "Сиҳат" препарати (натрий хлорат асосида), дропп ва б.қўлланади. Д. атроф муҳитга сал-бий таъсир кўрсатмаслиги учун улардан фойдаланишда қатъий чеклашлар ва маълум қоидаларга амал қилишни талаб этади (қаранг Дефолиация).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил