Қутб Минар

Деҳли — Ҳиндистон пойтахти ва Деҳли иттифоқдош ҳудудининг маъмурий маркази. Аҳолиси 11,7 млн. киши (2007). Ҳиндистоннинг шим.-ғарбида Жамна дарёси бўйида, денгиз сатҳидан 216 м баландликда жойлашган. Деҳлида июл ойининг ўртача температураси 31°, январ ники 14,2°. Бир йилда ўртача 660 мм ёғин ёғади.

Ҳоз. Деҳли қадимги Индрапрастха (Индарпат) ш. яқинида ВИИИ асрнинг 1-ярмида барпо этилган. 1206 йилдан Деҳли султонлигининг, 1526 йилдан Бобурийлар салтанатининг пойтахти (Деҳли шаҳрини пойтахт тутган ҳукмдорларнинг деярли барчаси туркийлар бўлган). 1803 йилда Деҳлини инглизлар босиб олди. 1857—1859 йилларда шаҳар ҳинд миллий қўзғолонининг муҳим марказларидан бири бўлган. 1911 йилдан Британия Ҳиндистонининг пойтахти, ўша йилдан Деҳлининг жанубий-ғарбида Янги шаҳар (Ню-Дели) қурила бошлади. 1947 йилдан мустақил Ҳиндистон пойтахти, 1950 йилдан Ҳиндистон Республикаси пойтахти.

Деҳли — мамлакатнинг йирик иқтисодий ва маданий маркази. Ҳиндистон шим.даги муҳим транспорт йўллари тугуни. Бу ердан мамлакатнинг турли томонига ва чет мамлакатларга темир йўл, автомобил ва ҳаво йўллари кетган. Деҳлида 3 та аэропорт мавжуДеҳли Шаҳарда пойтахт аҳолиси эҳтиёжи учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган саноат тармоқлари: тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж, кўн поябзал, ойна-керамика, кимё-фармацевтика, электроника, металлсозлик ва машинасозлик кўпроқ ривожланган. Деҳли қадимдан анъана бўлиб келаётган бадиий ҳунармандчилик (фил суяги ўй-макорлиги, нафис заргарлик буюмлари, олтин ва кумуш буюмлар и. ч.) билан ҳам машҳур.

Деҳлининг эски қисми — Шоҳжаҳонободда қаДеҳли меъморий ва санъат ёд-горликларидан шаҳар девори (қисман) дарвозалари билан, Деҳли жоме масжиди, Лаъл-Қила (Қизил форт) сарой комплексида Бобурийлар даврининг оқ мармардан ишланган саройлари (РангМаҳал, Девони-Ом, Девони-Кхас, барчаси 1639—1648 йилларда қурилган), Марварид масжид (1660) бор. Эски шаҳардан жан.га томон Ферузобод ш. вайроналари (1351—1388), Кулон (1380) ва Қилаи-Кўҳна (1545) масжидлари билан Пурана-Қила сарой-қўрғон ансамбли (1540), Ҳумоюн мақбараси (1565) ва б. сақланган. Деҳлининг эски қисмидан 20 км жанубда 4 та шаҳарқалъа мавжуд: Сири (1303 йилда қурила бошлаган), Жаҳонпаноҳ (ХИВ аср), Тўғлоқобод (1325, Ғиёсиддин мақбараси) ва Лаъл-Кот (ХИИ аср охири). Лаъл-Котда Темир устун (415), Қувват ул-Ислом масжиди (1193 йилда қурила бошлаган), Қутб Минор минораси, Элтутмиш мақбараси (1235 йилдан бошлаб) мавжуДеҳли Деҳлининг янги қисми катта майдонлар, боғлар ва улардан бошланган кенг кўчалардан иборат бўлиб, у ерда „Ҳиндистон Дарвозаси“, марказий ҳукумат қароргоҳи, маъмурий идоралар, банклар ва б. жойлашган. 2 та университет, кўплаб коллеж ва ин-тлар, Санъат ва б. академиялар, бадиий галереялар, музейлар, Маҳатма Ганди ва Жавоҳарлал Неру мемориал музейлари, театрлар, Миллий музей, амфитеатр, расадхона ва б. бор. Кўплаб замона-вий турар жой бинолари қурилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилДеҳли Тошкент, 2000-йил