Делавер — АҚСҲ штати. Мамлакатнинг Атлантика океани соҳилида, Делмарва ярим оролнинг шарқий қисмида жойлашган. Майдони — 5,3 минг км2. Аҳолиси — 796,1 минг киши (2001). Маъмурий маркази — Довер шаҳар. Релефи текисликлардан иборат, ботқоқликлар учрайди. Иқлими денгиз иқлими, дарёлари қисқа ва серсув. Кенг баргли ўрмон бор.

Делавер
Делаwаре
Штат
Delaver bayrogʻi Delaver tamgʻasi
Делавер байроғи Делавер тамғаси

Штат лақаби: Биринчи Штат
(Фирст Стате)

Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Пойтахт Довер
Энг йирик шаҳарлар Wилмингтон
Довер
Неwарк
Майдон

   • Бутун
   • % сув

АҚШ: 49-ўринда

6,447 км²
21.52 %

Аҳоли

   • Бутун (2021)
   • Зичлик
   • Сенат ўринлари
   • Электорал овозлари

АҚШ: 45-ўринда

843,524
154.87 киши/км²
1
3

ЙИМ

   • ЙИМ
   • ЙИМ/киши

АҚШ: 38-ўринда

$54,274 миллион
$65,385

Иттифоққа кириш

   • Сана

1-бўлиб

7 декабр 1787

Вақт УТC-5 (ЭСТ)
Қисқартма ДЕ [10]
Штат гули Пеач блоссом

(Прунус персиcа)

Штат дарахти Сcарлет оак

(Қуэрcус cоccинеа)

Делавер— индустриал-аграр штат, хўжалигининг асосини саноат ташкил этади. Айниқса кимё саноати ривожланган (АҚШнинг йирик кимё заводлари шу штатда). Кемасозлик, автомобилсозлик, станоксозлик, резина, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати, юқори сифатли пўлат ишлаб чиқариш, металлсозлик муҳим аҳамиятга эга. Йирик саноат шаҳри ва порти — Уилмингтон. Шаҳар атрофида интенсив қишлоқ хўжалиги (паррандачилик, сут чорвачилиги, сабзавотчилик) ривожланган. Делавер — АҚШнинг илк бор (1776-йилда) ташкил топган штатларидан. Штат ҳудудида европаликлар кўчиб келгунга қадар индейсларнинг делавар қабиласи яшаган. 1664-йилда инглизлар томонидан босиб олинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил