Делистинг (инг. делистинг) - фонд биржасида қимматли қоғозларни сав-до рўйхатидан чиқариш. Эксперт тек-ширувларида уларнинг таъминоти аниқлангандан кейинги қарор тарзда қўлланади, бу қимматли қоғоз савдога қўйилмайди ва улар листинг имтиёзларидан тамомила маҳрум бўлади. Агар қимматли қоғозлар сотувда қолмаган бўлса (фирма қайтариб олса ёки янгисига алмаштирган бўлса), компания активсиз қолса ёки банкрот бўлса, қимматли қоғозлар ошкора жойлаштириш мақбул бўлмаган кичик ҳажмга эга бўлса, компания листинг келишувини бузса Д. қўлланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил