Демарш (франс. демарче — чиқиш) — бир давлат ҳукумати, ташқи ишлар маҳкамаси ёки дипломатик вакилининг бирон-бир масала бўйича бошқа давлатга норозилиги, илтимоси, таклифи ёки огохлантириши. Нота, ултиматум, меморандум, баёнот ва б.да изҳор этилиши, дипломатик вакилни чақириб олишда намоён бўлиши мумкин. Ҳоз. халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ куч билан таҳдид қилиш Д. мазмуни бўлолмайди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил