Денис Леми Закариа Лако Ладо (талаффузи: Денис Закария; 1996-йил 20-ноябрда туғилган) — швейсариялик профессионал футболчи. Премер-лиганинг Челсеа клубида ижара асосида ва Швейсария терма жамоасида марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Денис суит
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Денис Л Лако Ладо[1]
Таваллуд санаси 1996-йил 20-ноябр (1996-11-20) (29 ёш)[2]
Таваллуд жойи Генева, Сwитзерланд
Бўйи 1.89 м[3]
Амплуаси Дефенсиве мидфиэлдер[2]
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Челсеа
(он лоан фром Жувентус)
Рақами 20
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2004-2015 Серветте
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014-2015 Серветте 6 (2)
2015-2017 Ёунг Бойс 50 (2)
2017-2022 Боруссиа Мöнченгладбач 125 (11)
2022- Жувентус 11 (1)
2022- → Челсеа (лоан) 0 (0)
Миллий терма жамоа
2014-2015 Сwитзерланд У19 8 (2)
2015-2016 Сwитзерланд У21 8 (0)
2016- Сwитзерланд 45 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 2-ноябр учун)

Клублардаги фаолияти

Сервет

Швейсариянинг Женева шаҳрида туғилган Закариа[4] дастлаб маҳаллий Серветте клубида ўйнай бошлаган[5].

Ёунг Бойс

Закариа 2015-йилнинг июн ойида номаълум тўлов эвазига Ёунг Бойсга ўтди ва тўрт йиллик шартнома имзолади[6]. Швейсария Суперлигасида дебютини 2015-йилнинг 18-июлида Зüрич клубига қарши сафарда, 79-дақиқадан сўнг Алехандр Герндт ўрнига майдонга тушиб ўтказди[7].

Боруссиа Мöнченгладбач

2017-йилнинг июн ойида Закариа Боруссиа Мöнченгладбач клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Закариа учун „Ёунг Бойс“га тўланган трансфер нархи 10 миллион еврога баҳоланганди[8]. Боруссиа Мöнченгладбач клуби сафида 125 та ўйинда жами 11 та гол урган[5].

Жувентус

2022-йилнинг 31-январида, шартномаси тугашига олти ой қолганида, Закариа А Сериянинг Жувентус клубига 4 ярим йиллик шартнома асосида[5][9] 4,5 миллион еврога ўтди[5]. 6-феврал куни Закариа дебютида Ҳеллас Веронага қарши ўйиннинг 61-дақиқасида гол уди[10].

Челсеага ижарага

2022-йил 1-сентабрда Закариа Премер-лиганинг Челсеа клубига 2022—2023-йилги мавсум охиригача ижарага берилди[11]. 2022-йил 2-ноябрда Закариа „Челсеа“даги дебютини клубнинг УЭФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида ўтказди, Загребнинг „Динамо“ сига қарши ўйинда (2:1) ғалаба тўпини киритди[12].

Халқаро фаолияти

Закариа турли Швейсария ёшлар терма жамоаларида ўйнаган. Швейсарияда туғилгани ва отаси жанубий суданлик ва онаси конголик бўлганлиги сабабли Швейсария, Жанубий Судан ёки Конго терма жамоаларида ўйнаши мумкин эди[13].

Закариа 2016-йилнинг 28-майида Белгияга қарши ўртоқлик ўйинида (2:1) Швейсария терма жамоаси сафида дебют қилди[14]. 2016-йилги Европа чемпионати учун терма жамоа таркибига танланди[14]. 2018-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун 23 кишилик таркибга киритилган эди.

2019-йил май ойида Закариа 2019-йилги УЭФА Миллатлар Лигаси финалида ўйнади[15]. УЭФА Евро-2020 учун Швейсария терма жамоасининг 26 кишидан иборат таркибига киритилган[16]. 2021-йилнинг 2-июлида Швейсариянинг Испанияга қарши чорак финал ўйинида автогол урди ва жамоаси билан пеналтилар сериясида мағлуб бўлди[17].

Фаолият статистикаси

Клубда

9-ноябр, 2022-йил[18]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизия Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Серветте 2014—2015 Швейсария Чалленге Лигаси 6 2 0 0 — — — 6 2
Ёунг Бойс 2015—2016 Швейсария Суперлигаси 27 1 3 0 — 3 0 — 33 1
2016—2017 Швейсария Суперлигаси 23 1 4 0 — 7 0 — 34 1
Жами 50 2 7 0 — 10 0 — 67 2
Боруссиа Мöнченгладбач 2017—2018 Бундеслига 30 2 3 0 — — — 33 2
2018—2019 Бундеслига 31 4 1 0 — — — 32 4
2019—2020 Бундеслига 23 2 2 0 — 6 0 — 31 2
2020—2021 Бундеслига 25 1 2 0 — 5 0 — 32 1
2021—2022 Бундеслига 16 2 2 0 — — — 18 2
Жами 125 11 10 0 — 11 0 — 146 11
Жувентус 2021—2022 Сериэ А 9 1 3 0 — 1 0 — 13 1
2022—2023 Сериэ А 2 0 — — — — 2 0
Жами 11 1 3 0 — 1 0 — 15 1
Челсеа (ижара) 2022—2023 Премер лига 0 0 0 0 1 0 1 1 — 2 1
Cареэр Жами 191 16 20 0 1 0 23 1 0 0 235 17


Халқаро

6-декабр, 2022-йил [19]
Терма жамоа ва йил бўйича иштирок ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Швейсария 2016-йил 3 0
2017-йил 6 0
2018-йил 9 1
2019-йил 10 2
2020-йил 0 0
2021-йил 12 0
2022-йил 5 0
Жами 45 3
Ҳисоб устуни Боденнинг ҳар бир голидан кейинги ҳисобни акс эттиради. Натижа устуни эса ўйин неча-ю неча ҳисоби билан якунлаганини кўрсатади.
Денис Закариа томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Т/р Сана Жой Кеп Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа Манба
1 2018-йил 8-сентябр Кйбунпарк, Санкт-Галлен, Швейсария 13  Исландия 2-0 6-0 2018—2019 УЭФА Миллатлар лигаси А [20]
2 2019-йил 23-март Борис Паичадзе Динамо Арена, Тбилиси, Грузия 19  Грузия 2-0 2-0 УЭФА Евро-2020 саралаши [21]
3 2019-йил 8-сентябр Турбиллон стадиони, Сион, Швейсария 24  Гибралтар 1-0 4-0 [22]

Ютуқлари

Индивидуал

  • Швейсария Суперлигасининг энг яхши жамоаси: 2016—2017[23]
  • Швейсария Суперлигасининг энг яхши ёш футболчиси: 2016—2017

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Wорлд Cуп Руссиа 2018: Лист оф Плаерс: Сwитзерланд“. ФИФА (2018-йил 15-июл). 2019-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Денис Закариа“ (герман). боруссиа.де. Боруссиа Мöнченгладбач. 2021-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июн.
  3. ↑ „ФИФА Wорлд Cуп Қатар 2022: Лист оф плаерс: Сwитҳерланд“. ФИФА (2022-йил 15-ноябр). Қаралди: 2022-йил 22-ноябр.
  4. ↑ Wуиллемин, Доминиc. „Заcкиг“ (де). Бернер Зеитунг (2015-йил 3-октябр). Қаралди: 2017-йил 9-июн.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „ОФФИCИАЛ | Закариа жоинс Жувентус!“ (эн). Жувентус.cом (2022-йил 31-январ). Қаралди: 2022-йил 31-январ.
  6. ↑ „У19-Натионалспиэлер Закариа зу ден Ёунг Бойс“ (де). Бернер Зеитунг (2015-йил 26-июн). Қаралди: 2017-йил 9-июн.
  7. ↑ „ФC Зüрич вс. БСC Ёунг Бойс - 18 Жулй 2015 - Соccерwай“. соccерwай.cом. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  8. ↑ „Бис 2022: Закариа унтерсчреибт ин Гладбач“ (де). киcкер Онлине (2017-йил 9-июн). Қаралди: 2017-йил 9-июн.
  9. ↑ Боруссиа Мöнченгладбач (2022-йил 31-январ). „ДЕНИС ЗАКАРИА МОВЕС ТО ЖУВЕНТУС“. Пресс-релиз.
  10. ↑ „Влаҳовиc анд Закариа сcоре он Жувентус дебуц ин Верона wин“ (эн). CНА. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-феврал.
  11. ↑ „Закариа гоэс он лоан то Челсеа фром Жувентус“. Челсеа Ф.C. (2022-йил 2-сентябр).
  12. ↑ „Челсеа 2–1 Динамо Загреб“. ББC Спорт (2022-йил 2-ноябр).
  13. ↑ „Заcкиг“. Бернер Зеитунг.
  14. ↑ 14,0 14,1 „Сwитзерланд инcлуде тҳреэ теэнагерс ин финал сқуад фор Эуро 2016“. ЭСПН ФC (2016-йил 30-май). Қаралди: 2017-йил 9-июн.
  15. ↑ „Пиcкфорд тҳе ҳеро ин Энгланд шоотоут wин“. ББC Спорт.
  16. ↑ Тҳе Атҳлетиc Стафф. „Сwитзерланд'с фулл 26-ман Эуро 2020 сқуад“. Тҳе Атҳлетиc. 2021-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-июл.
  17. ↑ „Wатч видео: Закариа'с оwн гоал гифц Спаин эарлй леад ин Эуро 2020 ҚФ агаинст Сwитзерланд“. Фреэ Пресс Жоурнал. Қаралди: 2021-йил 2-июл.
  18. ↑ „Денис Закариа“. СофаСcоре. Қаралди: 2019-йил 10-октябр.
  19. ↑ „Денис Закариа“. ЭУ-Фоотбалл.инфо (2018-йил 25-июн).
  20. ↑ „Сwитзерланд-Иcеланд - УЭФА Натионс Леагуэ“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2018-йил 8-сентябр). Қаралди: 2020-йил 12-апрел.
  21. ↑ „Георгиа-Сwитзерланд - Эуропеан Қуалифиэрс“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2019-йил 23-март). Қаралди: 2020-йил 12-апрел.
  22. ↑ „Сwитзерланд-Гибралтар - Эуропеан Қуалифиэрс“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2019-йил 8-сентябр). Қаралди: 2020-йил 12-апрел.
  23. ↑ „САФП Голден 11 2016“ (эн-УС). Голден11 (2017-йил 30-январ). Қаралди: 2022-йил 28-ноябр.