Детандер (франс. детендре — кучеизлантириш) — газни совитиш учун мўлжалланган машина. Д.да газни совитиш жараёни уни кенгайтириш ҳисобига амалга ошади. Д.нинг ҳар хил турлари бор. Уларнинг ичида поршенли Д. ва турбодетандер кенг тарқалган. Поршенли Д.да қисилган газнинг потенсиал энергияси поршенни силиндр ичида ҳаракатлантирадиган ишга айла-нади, газ кенгайиб совийди. Бундай Д. асосан юқори ва ўртача босимли совитиш қурилмаларида ишлатилади. Турбодетандер узлуксиз ишлайдиган куракли машина. Унда газ оқими сопло (қўзғалмас йўналтирувчи канал)лар ва роторнинг айланиб турувчи куракли каналлар тизими орқали ўтади. Шунда газнинг потенсиал энергияси кинетик энергияга ҳамда механик ишга айланади, натижада газ совийди. Бундай Д.лар газ оқимининг йўналиши бўйича марказга интилувчи, марказдан крчувчи ва ўқ бўйлаб йўналувчи хилларга бўлинади. Соплоларда газнинг кенгайиш даражасига караб, фаол (актив) ва сует (пассив), газнинг кенгайиш поғоналари сонига кўра бир ва икки поғонали Д.га бўлинади. Бир поғо-нали, марказга интилувчи реактив Д. кўпроқ қўлланади. Турбодетандерлар паст, ўрта ва юқори босимли совитиш қурилмаларида ишлатилади. Д.лар газларни суюлтириш қурилмалари, рефрижераторлар, ҳавони кондицирлаш (меъёрлаш) қурилмалари ва бошқаларда қўлланади.

Турбодетандер агрегатининг тавсифи

Турбодетандер Россия, АҚШ каби йирик давлатларда ишлаб чиқарилади. Турбодетандер агрегати берилаган газ бўйича ишлаб чиқариш қуввати 9,0 млн. м³/к-н ёки 3,0 млрд. м³/йил. Детандернинг валига газ келиб урилиши ҳисобига вал 1 минутда 12500 — 13000-марта айланиши ва детандер қувурининг қисқариб кенгайиши ҳисобига газнинг ҳарорати (минус) — 20 0С гача тушади ва газ таркибидаги суюқ углеводородлар буткул ажралади. Паст ҳароратли ажратиш қурилмаси навбатини ҳар битта технологик тармоғини 3 млн. м³/к-н эканлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу қурилмага турбодетандрни бир кунлик ишлаб чиқиш қуввати 3 млн. м³/сутка детандер ўрнатиш мумкин.