Деваштич, Дивашти, Дивасти — Сўғднинг муҳим вилоятларидан бири бўлган Панч (Панжикент) ҳокими (708—722), қўзғолон раҳбари. Сўғд подшоси Тархуннинг болаларига ҳомийлик қилган. Д. Самарқанд тахтига ўтирган Ғуракпн тан олмаган, тахтнинг қонуний вориси — Тархуннинг кичик ёшли ўғли номидан ўзини Сўғд подшоси деб эълон қилган. Сўғдда қўш ҳокимиятчилик вужудга келган. 719—722-йиллар араб истилосига қарши қўзғолонда Д.нинг ўрни катта (қаранг Деваштич қўзғолони). Д. СўғдЧоч-Фарғона ҳарбий иттифоқини тузишга ҳаракат қилган. Д.нинг шу мақсадда элчи орқали Чочга юборган мактуби, Чоч элчисининг эса Д.га ёзган мактуби бизгача етиб келган. Д. уста дипломат сифатида араблар (Хуросон ноиби) билан ҳам ёзишмалар олиб борган. Араблар Д. қўзғолонини бостириш чоғида Муғ қалъасит яшириниб ётган Д.ни хиёнаткорона равишда асир олишиб, Рабинжон яқинидаги зардуштийлар қабристонида (хочга тортиб) қатл қилишган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил