Девид Бах (инглизча – Давид Бач) – америкалик молиявий асарлар муаллифи, телебошловчи, нотиқ, тадбиркор ва „ФинишРич.cом“ асосчиси. Бах ўзининг „Финиш Рич“ бренди остида чиққан мотивацион руҳдаги молиявий китоблари билан танилган. Энг машҳур асарлари „Финиш Рич Боок“ серияси ва „Тҳе Аутоматиc Миллионаире“ китоби.

Девид Бах


Таваллуди 1966-йил, 19-ноябр
Касби Молиявий асарлар муаллифи, телебошловчи, нотиқ, молиявий маслаҳатчи
Фуқаролиги АҚШ
Таълими Ижтимоий фанлар ва коммуникация йўналиши бўйича сан'ат бакалаври (1990-йил)[1]
Алма матер Жанубий Калифорния университети[2]
Веб-сайти
www. ДавидБач.cом

Фаолияти

Бах 1998-йилдан бошлаб жами 13 та китоб ёзган бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг умумий тиражи етти миллион нусхадан ошган.

Девид Бахнинг 11 та китоби АҚШда миллий бесцеллерга айланган. Улардан тўққизтаси кетма-кет Неw Ёрк Тимес бесцеллерлари рўйхатига кирган. Шундан иккита китоби – „Тҳе Аутоматиc Миллионаире“ ва „Старт Лате, Финиш Рич“ асарлари кетма-кет Неw Ёрк Тимеснинг № 1 бесцеллери бўлган.

Шунингдек, унинг „Смарт Wомен Финиш Рич“, „Смарт Cоуплес Финиш Рич“, „Тҳе Аутоматиc Миллионаире“ ва „Тҳе Финиш Рич Wоркбоок“ китоблари бир вақтнинг ўзида Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал, БусинессWеэк ва УСА Тодай бесцеллерлар рўйхатига киритилган.

Унинг 11 та китоби Рандом Ҳоусе нашриётининг Броадwай Боокс шўбаси томонидан чоп этилган.

Бахнинг биринчи китоби Смарт Wомен Финиш Рич – 1998-йилда чоп этилган ва ўн йил давомида бесцеллерлар рўйхатларида тушмаган.

Унинг ўн иккинчи китоби Дебт Фреэ фор Лифе – 2011-йилда чоп этилган ва бир вақтнинг ўзида Cроwн Бусинесс Боокс, Неw Ёрк Тимес, Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал ва УСА Тодай бесцеллерлар рўйхатларида эълон қилинган.

Девид Бах 1994-йилдан бери телевизион чиқишлари орқали ўз молиявий маслаҳатларини бошқалар билан мунтазам баҳам кўриб келади. Унинг илк чиқиши Сан-Франсискодаги маҳаллий БайТВ каналида бўлган. У ерда Бах „Пул доктори“ сифатида чиқиб, одамларнинг шахсий молиявий саволларига жавоб берган.

Девид Бах Тҳе Тодай Шоw дастурининг доимий муаллифи бўлиб, у ерда ҳар ҳафта эфирга узатилган Моней 911 лойиҳасида иштирок этган.

Шунингдек, Бах CНН Америcан Морнинг, CНБC, Фох Бусинесс, АБC Гоод Моней ва Тҳе Опраҳ Wинфрей Шоw дастурларида ҳам ишлаган.

Бах Опра Уинфри шоусига олти мартадан кўп таклиф қилинган. Жумладан, 2004-йилда намойиш этилган „Ҳоw то Беcоме ан Аутоматиc Миллионаире“, „Ҳоw то Беcоме ан Аутоматиc Cоупле-Миллионаире“ ва 2006-йилги „Опраҳ’с Дебт Диэт“ дастурларида иштирок этган.

Шу билан бир қаторда у CБС телеканалидаги Тҳе Эарлй Шоw, НБCдаги Wеэкенд Тодай, CННдаги Ларрй Кинг Ливе, АБCдаги Ливе wитҳ Регис анд Келлй ҳамда Тҳе Виэw дастурларида ҳам қатнашган.

Бах бутун АҚШ бўйлаб эфирга узатилган иккита махсус оммавий телекўрсатувни ёзган, продюссерлик қилган ва телекўрсатувни олиб борган. Булар – Смарт Wомен Финиш Рич (1998, Cоннеcтиcут Публиc Телевисион) ва Тҳе Аутоматиc Миллионаире (2006, Чиcаго Публиc Телевисион) номли дастурлардир.

Бах иккита радио шоусини ҳам олиб борган: Финиш Рич wитҳ Давид Бач (Сириус Сателлите Радио) ва Тҳе Финиш Рич Минуте (Wестwоод Оне).

Латте омили

Девид Бах ўзининг Тҳе Аутоматиc Миллионаире (2005) китобида „латте омили“ тушунчасини ёритиб ўтган. Бах бу тушунчани бир аёлнинг мисолида изоҳлайди. Аёл ўз даромад ва харажатлари сабабли пул тежашга имкони йўқлигини айтган. Бах унга ҳар кунлик харажатларини ёзиб чиқишни таклиф қилади. Натижада, аёл ҳар куни тахминан 11 долларни қаҳва, шоколад, шарбат каби майда харажатларга сарфлаши аниқланади[3].

Оддий ҳисоб-китоб орқали Бах шундай хулосага келади: агар у ҳар куни фақат 5 долларни тежаб борадиган бўлса, бир ойда 150 доллар жамғариши мумкин бўлади. Бу одат доимий давом эца ва тежаб борилган маблағлар йилига 10 фоизли даромад билан инвестиция қилинса, 40 йил ичида у деярли миллион долларга эга бўлиши мумкин[4].

Асарлари

  • Смарт Wомен Финиш Рич (1999)
  • Смарт Cоуплес Финиш Рич (2001)
  • Тҳе Финиш Рич Wоркбоок (2003)
  • Тҳе Финиш Рич Диcтионарй (2003)
  • Тҳе Аутоматиc Миллионаире (2005)
  • Тҳе Аутоматиc Миллионаире Wоркбоок (2005)
  • Старт Лате, Финиш Рич (2006)
  • Тҳе Аутоматиc Миллионаире Ҳомеоwнер (2005)
  • Го Греэн, Ливе Рич (2008)
  • Фигҳт Фор Ёур Моней (2009)
  • Старт Овер, Финиш Рич (2010)
  • Дебт Фреэ Фор Лифе (2011)
  • Тҳе Латте Фаcтор (2019)

Шахсий ҳаёти

Бах ҳозирда оиласи билан Флоренсия, Италияда истиқомат қилади[5][6].

Ўзбек тилидаги нашрлар

  • Девид Бах Латте омили – Таржимон: Раҳимжон Қудратов – Асахий Боокс 2022. – 236 бет[7].

Манбалар

  1. ↑ „Америcа'с Моней Адвоcате > Неwс > УСC Дорнсифе“. Дорнсифе.усc.эду. Қаралди: 2014-йил 13-январ.
  2. ↑ „Фор Иммедиате Релеасе“. 2010-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-феврал.
  3. ↑ „Финансовая грамотность | Эффект латте и денежная иллюзия“. финуч.ру. 2020-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-март.
  4. ↑ „Эффект латте и денежная иллюзия“. Экономический факультет МГУ. 2020-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Давид Бач'с Гуиде то Финанcиал Реcоверй“ (эн). Моней. Қаралди: 2021-йил 13-май.
  6. ↑ „А чат wитҳ Давид Бач“ (эн-УС). Тҳе Флорентине (2020-йил 29-апрел). Қаралди: 2021-йил 13-май.
  7. ↑ „Латте омили асари“. Асахий.уз. Асахий Боокс. 2024-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июн 2025-йил.