Devoniy
Девоний (тахаллуси; асл исм шарифи Муҳаммадкомил Исмоил Девон ўғли) (1883, Хива яқинидаги Сангар қишлоғи – 1938, Урганч) – шоир. Хивадаги Арабхон мадрасасида таълим олган, форс тили, хаттотлик санъатини ўрганган. Феруз саройида бирмунча вақт котиблик қилган. Шеърларида замона носозликларини танқид қилган, маърифатпарварлик ғояларини илгари сурган („Афсус“ радифли ва б. шеърлари). Шоир ижодига Табибий („Мажмуат уш-шуаро“) ва Лаффасий („Тазкираи шуаро“)лар юқори баҳо берганлар. Девонийнинг девонлари асл нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти (инв. № 901, 906, 1142) ва ўғли Ҳамза Комиловнинг шахсий кутубхонасида сақланади.
| Девоний Муҳаммадкомил Исмоил Девон ўғли | |
|---|---|
| Таваллуди |
1883-йил Хива |
| Вафоти |
1938-йил Урганч |
| Таълими | Араб Муҳаммадхон мадрасаси |
| Касби | шоир, котиб, хаттот |
| Турмуш ўртоғи |
Султонпошшо Қурбонжон бика |
| Болалари | 2 |
Таржимайи ҳоли
Девоний 1883-йил Хивага яқин бўлган Сангар қишлоғида туғилган. Илк таҳсилни эски мактабда ўқиган. Унинг эски мактабдаги илк устози мулла Абдулла бўлган. Сўнг Хивадаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида мударрис Юсуф ҳожи (Доий) қўлида ўқиган. Хаттотлик санъати ва форс тилини ўрганган. Муҳаммад Раҳимхон ИИ саройида бироз вақт котиблик қилган[1]. Хаттот, бастакор, наққошлик билан шуг'улланувчи амакиси Худойберган Муҳркан (1822—1920)га шогирд тушган. Устозининг тавсияси билан саройда хаттотлик ишига олинади. 1910-йилдан бошлаб Хиванинг бош вазири Исломхўжанинг махфий котиби бўлган. Девоний Хоразм мусиқа санъатининг ривожида муҳим рол ўйнаган. ХХ асрнинг 20-йилларида Хоразм мумтоз мусиқасига оид дутор мақомларининг етти туркумини куй ва сўз матнлари билан Олти ярим мақом (Танбур мақомлари)га қўшиб ёзиб олган[2]
1922-йилда Девоний Хива шаҳрига келган шоир Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий билан биргаликда маданий соҳани ривожлантириш учун бирга фаолият олиб борган. Ҳамза маълум вақт Девонийнинг уйида яшаган.
Девоний 1930-йиллар қатағони пайтида Хивадан четроқ бўлган Тошҳовуз шаҳрига кўчиб ўтади. 1937-йилнинг октябрида ҳибсга олиниб Урганч қамоқхонасига юборилади. Ҳибсга олинган вақтда қўлидаги 25 та турли хил асбоб-ускуналар тортиб олиниб, мусодара қилинади. Муҳаммадкомил Исмоил Девон ўғли 1938-йили Урганчдаги қамоқхонада вафот этади. Ундан икки фарзанд қолган. Қамоққа олинган пайтда фарзандлари Магарам 13 ёш, Ҳамза 5 ёш бўлган. Ўғли Ҳамза Комилов 1943-йилда Тошкентга жўнатилади. У 1943-йилдан 1956-йилгача У.Юсуповнинг Дўрмон жойлашган дала ҳовлисида яшаган. Дўрмонда жойлашган Пушкин номидаги 24-мактабда таълим олади. Сўнг тўқимачилик техникумига ўқишга киради ва қурилиш бўлимини тугатади. Қарши шаҳрида маълум муддат ишлаб, сўнг Хоразмга қайтади. Ҳамза Комилов Хивадаги „Мевастон“ номли маҳалла фуқаролар йиғинига раислик қилган[2].
Манбалар
- ↑ „Девоний девонлари ва г’азаллари ҳақида“. илмлар.уз. Қаралди: 19-октабр 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Девоний (1883-1938)“. жадид.сосгроуп.уз. Қаралди: 19-октабр 2023-йил.[сайт ишламайди]
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |